O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова ҳужумга учради

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова ҳужумга учради
455 views
12 January 2022 - 22:46

Бугун тахминан соат 16.20 лар атрофида таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналист Малоҳат Эшонқуловага номаълум шахс ҳужум қилиб унинг қўл телефонини тортиб олган.

Журналист бу ҳужум кўчадаги безори ва талончиларнинг иши эмас деган фикрда.

Эшонқулова ўтган йилнинг 14 декабридан бери Украина Миграциясидаги қочқинларга мақом бериш борасидаги коррупцияни кўтариб чиқиб Олий Рада ва украина Президенти маъмурияти биноси олдида намойиш ўтказаётганди. Унинг айтишича телефонида қочқинларга мақом бериш масаласидаги порахўрликка оид ва бошқа далилий ашёлар, суҳбатлар, овозлар, видеолар ва интервьюлар бўлган.

Шу далилий ашёларни  йўқ қилиш илинжида менга нападения қилишди бугун. қастона.

Маълум бўлишича Эшонқулова кўтариб чиққан масала бўйича тергов бошланган ва журналист терговга жалб қилинган.

Шу сабабли ҳам Эшонқулова ўзига нисбатан хатар эҳтимолини сезган ҳолда бир ҳафтадан бери ҳеч қаерга чиқмасдан ўтирганини айтади. Бироқ бугун унга қўнғироқ қилишиб “почтага бориб пулингизни олинг” деб чақиришган ва қайтаётганида эса журналист ҳужумга учраган.

Унинг таъкидлашича ўтказилган намойишлардан сўнг Украина Вазирлар Маҳкамаси Миграция вазири 2021 йилнинг 29 октябрь куни ишдан олган ва жиноят иши очилган.

Шундан сўнг Эшонқулова унинг қочқинлар билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Наталя Науменконинг ҳам истеъфосини сўраб намойиш ўтказа бошлаган.

Бугунги ҳужумдан сўнг журналист ҳаётининг хавф остида эканлигини ҳис қилганини айтади.

“Икки томони ўрмонли йўлдан телефонда гаплашиб яёв лагерга қайтаётгандим. Ҳеч кутилмаганда 35 ёшлардаги бир эркак орқамдан келиб ташланиб телефонимни қўлимдан юлиб олди. Сумкамни ҳам юлиб олмоқчи эди кучи етмади. Сумкам билан 2-3 метрча судрагач, телефонимни олиб қочиб кетди. Ортидан қувдим. Қизиғи уни 500 метр нарида Тайота русумли автомобиль кутиб турарди. Машинага ўтирдию машина газ берди. Мен 02 га қўнғироқ қилай десам, телефоним йўқ.

Йўлда машиналарнинг йўлини тўсдим, шу машинани ортидан қувиб етайлик, мени тунаб кетишди дедим, аммо ҳеч ким менга қулоқ солмади.

Шу пайт битта 02 машинаси келиб қолди. Йўлини тўсиб машинага ўтириб олдим ва шу машина мени тунади, ортидан қувайлик дедим.

Унга қадар машина мингга қўйиб, кўздан йўқолди. Ўша милиция машинасидаги милиция ходими мени полиция идорасига элитиб қўйди. Ариза бериб қайтдим. Телефонимнинг ҳужжатини сўрашди. Эртага эрталаб олиб бораман” деб ҳикоя қилади журналист.

Эшонқулова бу ҳужумнинг шунчаки талончилик эмас, коррупцияга оид фактларни йўқ қилиш мақсадида махсус режали тарзда уюштирилганини айтади.

Украина полицияси журналистнинг телефони олиб қочилгани ҳақидаги аризани компьютерга киритиб, бу ҳақда унга маълумотнома беришган.

Эрк ДП хабар бўлими