O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Интервьюда хурсанд бўладиган ҳеч нарса йўқ”

“Интервьюда хурсанд бўладиган ҳеч нарса йўқ”
430 views
03 November 2021 - 10:13

Нуруллох Рауфхон Мухаммад: “Kun.uz да кўзим тушиб қолди: Ташқи ишлар вазиримиз давлатнинг мухолифатга (демак, бошқача фикрдаги барчага) муносабати ҳақида баёнот берибди. Менимча, сайловдан кейинги ҳаётимиз мана шу баёнотдан бошлангани жуда хайрли ва умидли бўлди!”

Каримберди Турамурод: Устоз, унинг мана бу гапларини диққат билан ўқинг, бу интервьюда сиз хурсанд бўладиган ҳеч нарса йўқ, қайтанга паст назар, менсимаслик, “Улар ким бўпти?” деган писандалар бор:
«Ўзларини мухолифат деб ҳисоблайдиган кишилар гуруҳи ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг асосий қисми бугунги кунда хорижда. Бу инсонлар Ўзбекистонни сиёсий ёки шахсий қарашлари каби турли сабаблар билан тарк этган. Уларнинг кўпчилиги ўзларини мухолифат вакили сифатида кўрсатишга уринмоқда. Бу уларга маълум статус, моддий ва молиявий ёрдам олиб туриш имконини беради.
Биз баъзида ушбу «мухолифат» вакиллардан мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун нималар қилиш мумкинлиги борасида режаларни эшитиб қоламиз. Лекин, кўпинча улар томонидан Ўзбекистонга умуман конструктив бўлмаган танқидлар айтилади. Менимча бу – мухолиф кайфиятдаги муносабат эмас, балки кўпроқ Ўзбекистондан узоқда жойлашган ўз шахсиятини кўпроқ намойиш қилиш хоҳиши билан боғлиқ».
“Эшитиб қоламиз”, деяпти, аслида, “Қулоққа чалиниб қолади”, деган маъно бор.
Хориждагиси узоқда, Тошкентнинг ўзидагисини, яъни сизни чақириб, “Қани, гапиринг, қанақа “конструктив бўлган танқидларингиз” бор, десин!
Айтганча, бу интервьюнинг биргина жойига хурсанд бўлсангиз бўлади: ҳукуматдагилар МУХОЛИФАТ деган сўзни тилга олишибди!

Файсбукдан олинди