O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Интернетдан хавфсиз фойдаланиш ҳақида ЎХҲ хайрихоҳи таклифи

Интернетдан хавфсиз фойдаланиш ҳақида ЎХҲ хайрихоҳи таклифи
143 views
28 May 2013 - 12:13

95019887_3_644x461_bezlimitnye-tarify-mts-megafon-bilayn-prodazha-sim-kart-sim-karty-tarify-nomeraЎзбекистон ҳудудидан мобил телефон орқали мухолиф ва сиёсий сайтларга, одноклассники, файсбок даги гуруҳларда катнашаётган лекин фикр билдиришга қўркаётган ҳамюртларимиз диққатига.

Бу иш учун доимий “маскировка” да бўлиш керак. Интернатдаги маил ва профиллар хақида, проксилар хақида эмас гапимиз, бугун правайдерлар хақида айтамиз.

1. Бундай фаолият учун сиз алоҳида ва интернет учун қулай имкониятли телефон олинг.

2. Сим картани сизни умуман танимайдиган шахсни номига олинг.

3. Бу номердан ҳеч қачон ҳеч кимга телефон қилманг ва телефон келса олманг.

4. Ўша Телефон апаратига бошқа ҳеч қандай шахсий сим карта сола кўрманг.

5. Ўша сим карта ҳисоби учун сиз камрок бўладиган ерларда пайнет қилинг, бир ердан орқама кетин пайнет қилманг. Бу карточкадан ҳисоб тўлдиришнинг энг хавфсиз йўлидир. Расмий идораларда ҳисоб тўлдирманг камерага тушиб қолишингиз мумкин.

6. Ўша номерга биринчи марта қандай номердан телефон келишидан қатъий назар у номерни ўша заҳоти алмаштиринг.

7. Хеч қачон у телда жуда мухим вазиятда ҳам гаплаша кўрманг, сизни кузатаётган бўлишса овоз детектори сизнинг овозингиз тулқинларини сақлаб қолади ва қаердан ва қайси телдан алоқага чиқманг сизни аниқлаб олишади “овоз детектори” программаси орқали.

8. Сим картани биллайн компаниясидан олганингиз маъқулроқ, чунки обонент кўп, бу эса кузатувни қийинлаштиради.

9. Ишлатаётган телефон аппаратингиз ҳам серий рақами рўйхатга тушиши мумкин, шунинг учун у апаратга ўзингиз ёки танишларингизни сим карталарини хеч қачон қўйманг. Сим карта алмашгани билан серий рақам алмашмайди.

10. Телефон апаратингиздаги интернетга киришдаги логин ва паролларни сақлаб қолиш функсиясини ўчириб қўйинг, бирор кимса телефон апаратингизни олса профилингизга кира олмайди ва сизни айблай олмайди.

11. Битта сим картани узоғи билан 1 ёки 2 ой ишлатинг. Асосан пайнетчиларда ортиқча паспорт копиялари сероп бўлади, бир икки сўм берсангиз 10 талаб копия оласиз аммо сим картани ўша одамдан олманг. Сим картани турли жойлардан олинг. Иложи бўлса бошқа вилоят ёки туманлардан олинг.

12. Апаратни ўчирсангиз сим картани олиб ўчиринг ёки “автоном” режимида турсин. Апарат ўчгани билан унинг алоқаси ўчмайди ва сиз маълум даражада кузатилишингиз мумкин.

13. Ҳар сим картани алмаштирганда ҳам сизга шубҳали телефон келаверса демак апаратингиз серий рақами рўйхатга тушган бўлади, бунда апаратни алмаштиринг. Собиқ апаратингизни сотиб юборинг фақат умуман сизни танимайдиган ва топиб бера олмайдиган одамга сотинг.

Асосан ментларнинг топиш усули шу оддий кетма кетликда бўлади. Интернетдан ип адрес тўлқинлари аниқланиб сиз фойдаланаётган правайдер аниқланса ундаги номерингиз фош бўлади ундан эса телефон апаратнинг серия рақами, номернинг эса барча кирди чиқди қўнғироқлари текширилади.

Шунинг учун алохида телефон апаратини ва умуман сизни танимайдиган одам номига сим карта олсангиз сизга муаммо йўқ. Мана шу усуллар билан мана бир йилдан ортиқ вақт ичида ҳеч қандай кўнгилсизлик кўрмадик, хоҳлаганимизча Каримовни ҳаромхўр эканини гапирамиз фош этамиз, МХХ агентлари билан бемалол тортишамиз ва курашамиз, хохлаган Хукумат сайтларига кирамиз, хоҳлаган диний ёки сиёсий сайтларда қатнашиб маълумот оламиз. Биз ҳам худди сиздек Ўзбекистон ҳудудидамиз фақат эхтиёткорлик усулларимизни сиз билан ҳам баҳам кўрмоқчи бўлдик.

Адолат учун курашайлик, хақиқатни айтиб жар солайлик, бемалол Каримовга ва унинг Диктатурасига мухолиф бўлайлик. Умуман қўрқмайлик бу Диктатурадан, чунки қўрққанга қўш кўринади.

Адолатга бир қадам гуруҳи
28.05.2013