O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Интернет оқил учун неъмат, сиз учун залолатдир!

Интернет оқил учун неъмат, сиз учун залолатдир!
143 views
28 April 2017 - 10:00

Бугун телевиденя, ижтимоий тармоқлар ва умуман интернет оламида ажойиб нарсага кўп гувоҳи бўляпман.

Гувоҳи бўлган инсонларим ҳақида гапиришдан аввал бир қатлам ҳақида сўз айтмоқчиман. Одатда бир нарса ҳақида гапирсангиз «яхши гумонда бўлинг», дейдиган қатламга рўпара келасиз. Уларга нима ҳақида гапираётганингизнинг аҳамияти йўқ. “Муаммо ҳақида гапириш керак, ботилни маъқулламаслик керак”, десангиз ҳам аҳамиятсиз.

Энди, асосий қатлам ҳақида тўхталсак. Уларга насиҳат қилсангиз, ҳақни етқизсангиз, муаммолардан сўз очсангиз, улар, футбол тили билан айтганда контр атакага ўтишади. Яъни: “сенлар, ўзингча тақводорсанлар, сенларнинг юзинг бошқа, ўзинг бошқа. Ҳаётда бир тийинга қиммат одамлар интернетда насиҳат қилади… Лалалалала….« эсладингиз-а? Ҳа, бу тоифани сиз ҳам кўргансиз. Телевизор орқалик ҳар бир кўрсатувда шу тахлит гапларга кўп гувоҳи бўлгансиз: “интернетдаги одамлар икки юзлик бўлади, интернет бало, одамларни алдайди. У ердаги муносабатлар фақатгина йўлдан уриш учун бўлади.»

Сизнинг саволингиз шимолий қутбда қолиб кетиб, улар шахсингизга ҳужумга ўтиб кетишади. Гапни айлантиришнинг бир услуби бўлса керакда.

Нима дейишингиз аҳамиятсиз! Бу аянчлик юзларини ёпиш учун самаралик услуб. Кўп бора гапни айлантиришнинг моҳирона услуби билан давралардан чиқиб кетишган. Шаблонга айланган услуб. Ваҳоланки:

Сўзчи холин боқма,
боқ сўз ҳолини.
Кўрма ким дер ани,
кўргунким не дер.

Деган Навоийнинг байти бор эди. (Шеърият ва Навоийни унча тушунмасам ҳам шаблон гаплардан фойдаландим, зора таъсирлик чиқса).

“Ҳой барака топгур, менинг шахсимни қўй, берилган саволга жавоб бер?” дейдиган одам йўқ.

Ҳа, яхши гумончи(лар)ни бежиз келтирмаган эдим. Ўша яхши гумончи бродарлар, нимагадир, шу ерга келганда яхши гумонларни четга суриб, ўша услубга ўтиб кетишади. Ахир, у инсоннинг шахсини билмай туриб, унга туҳмат қилмасдан, берилган саволга жавоб берсангиз бўлмайдими? Яхши гумонда бўлинг. Ҳа, сизга, айнан сизга гапиряпман! Яхши гумонда бўлинг.

Қолаверса, «одам қандай бўлса ўзгаларни хам шундай деб ўйлайди», деган гапни ҳам сиздан кўп бора эшитганман. Ҳаммани икки юзлик, деб ўйлаш, ҳамма ҳақида ёмон гумонда бўлиш, интернетдаги одамлардан шубҳаланиш…. Нимагадир гапирган гапларингизга ёпишмаяпти. Ҳай, майли. Яхши гумонда бўламан. Индамайман.

Гумонингизни ўзингиз қилаверинг! Уни вирус каби оммага тарқатманг.

Интернет оқил учун неъмат,
Сиз учун залолатдир!

Ҳа, юқоридаги гаплар мен ҳақимда эмас. Яна “ўзи ҳақида баллада ёзипти”, деб уйламанг! Сиз «яхши» гумонда бўладиганларнинг энг ёмони менман.

Ижтимоий тармоқлардаги ўзим ҳурмат қилган инсонларни самимий деб биламан. Уларга ишонаман. Яхши гумонда бўламан. Ҳақни айтса шахсиятига осилмайман. Ҳаётда топа олмаган, кўрмаган инсонларимни топганман. Сизлардан баъзиларингиз менга устозсиз. Баъзиларингиз суюклик дўст. Борингизга шукр.

Sayyid Islom

facebook.com