Ҳурматли яхшилар!
Андижонлик ўқувчининг илтимосига мувофиқ, ушбу мақолада интернет хавфсизлиги, сайтларга хавфсиз ва тўсиқсиз кириш, интернетдан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш, ҳалқ қўзғолони ташкил қилинганда, ташкилотчилар томонидан интернет орқали одамларни ташкил қилиш йўллари, усуллари ҳақида фикр юритмоқчимиз.
Шундай қилиб, биринчи навбатда https://www.torproject.org/ сайтидан Тор браузерини ўзингизнинг операцион системангизга мосини ўрнатиб олишингиз керак бўлади, Ўзбекистонда кўпроқ Windows операцион системасидан фойдаланилгани учун Тор браузерини расмий сайтдан русча версиясини тўғридан тўғри мана шу линк орқали юклаб олишингиз мумкин: https://www.torproject.org/dist/torbrowser/tor-browser-2.3.25-5_ru.exe
Бундан ташқари, бошқа операцион системалар, яъни Apple OSX , Linux системасида ишлайдиган компьютерлар учун, хаттоки Google Android системасида ишлайдиган телефонлар учун ҳам Тор браузерни керакли версияси мавжуд бўлиб куйидаги линкдан русча версиясини танлаб юклаб олишингиз мумкин https://www.torproject.org/projects/torbrowser.html.en, шу линкни пастроғида эса уни ўрнатиш учун расмли йўриқнома ҳам мавжуд.
Юклаб олганингиздан сўнг zip архиваторига ўралган файлни ўзингиз хохлаган папкага ёки бўлмаса флешкада бирор папка очиб ўша папкага жойлашингиз керак бўлади. Папкага жойланган файлнинг “Start Tor Browser” тугмасини икки марта сичқончани чап кнопкаси билан боссангиз, браузернинг “vidalia” панели очилади, шу панель оркали Тор браузедан фойдаланиш мумкин бўлади.
Асосан илк фойдаланувчи учун бу панельда хеч нарсага тегмасангиз хам браузер ўзидан ўзи ишлаб кетаверади, лекин интернет тезлигимиз Ўзбекистонда паст бўлгани учун, фойдаланувчидан браузер ишлашига озгина сабр керак бўлади, яъни “vidalia” панели очилиши билан бошқа браузерлар каби Тор браузери ишлаб кетмайди, озгина кутишга тўғри келади.
Хавфсизликка оид баъзи манбаларни хабарига кўра, айни пайтда Тор браузери билан оддий браузерларни бирга ишлатиб бўлмайди, шунингдек провайдерингизни сайтига, ҳамда провайдерни ўзингизга тегишли кабинетига ҳисобингизни билиш учун ҳам Тор браузер орқали кириш хавфсизлик нуқтаи назаридан манъ этилади.
Асосан шу қоидага амал қилган киши провайдер учун “кўринмас” бўлади. Кўринмас сўзини қўштирноққа олганимизни сабаби шуки, Сизни провайдер интернетда ишлаётганингизни билади, лекин сиз қайси сайтларга кирганингиз хақида провайдерга айқаш-уйқаш, дешифровка қилиб бўлмайдиган маълумотлар етиб боради.
Тор браузер ўзини ишлаши учун дунё бўйича Тордан фойдаланаётган оддий кишилар компьютерлари орқали ҳам, Тор учун ўрнатилган махсус серверлар орқали ҳам маълумотни ошириш йўли билан, сиздан кетаётган файлларни махсус шифрлаб жўнатади, ҳар бир сервер файлингизни олиб ёки қабул қилиб яна шифрлаб ёнидагига жўнатади, серверлар ҳар ҳил давлатларда, дунёни барча ўлкаларида жойлашгани учун ва шифровка бўлгани учун сиз олаётган ёки узатаёртган маълумотлар таниб бўлмас даражага келади ва келиб чиқиши хақида ҳам маълумот олиб бўлмайди.
Сизни интернетда нима иш қилаётганингизни билиш учун, файлингиз кириб чиққан хамма давлатларга мурожаат қилиш ва Торни шифрини билиш имконсизлигини, шунингдек, Тор браузер дастурчилар учун очиқ кодли дастур эканлигини хисобга олсак, Тордан фойдаланиш хозирги кунда дастур энг хавфсиз ва бепул дастур бўлиб қолмоқда.
Тор браузердан асосан журналистлар кўпроқ фойдаланишади.
Биз бу ерда хавфсизлик масаласи фуқароларимиз учун асосий, долзарб масала бўлганлиги учун Тор браузер хақида қисқача маълумот бердик холос, бу браузер ва унинг тарихи билан қизиққан фойдаланувчилар, интернетдан етарлича маълумот олиши мумкин.
Бу ерда яна бир нарсани эслатиб ўтишни лозим топиб, шуни айтаманки: Тор браузердан фойдаланганингизда, провайдерга сиз хақингизда тушуниб бўлмас маълумотлар боргани учун, провайдер асосан Ўзбекистонга ўхшаган мамлакатда сизни нима билан машғуллигингизни билиш учун сизга мурожаат қилиб, масалага ойдинлик киритишни сўраши мумкин, лекин бунақа ҳоллар, яъни провайдер сизга мурожаат қилиши жуда кам учрайди.
Бунда нима қилиш керак?
Мабодо провайдер сизни чақириб қолиб саволга тутса, сиз ўзингизни хеч нарса билмаслигингизни, компьютер сохасида “чойнак” эканлигингизни, компьютерингизга қандайдир вирус кириб олиб, сизни анчадан буён қийнаб келаётгинини ва бу вирусдан қутула олмаётганингизни айтишингиз керак булади. Шу ҳолатни ҳисобга олиб, Тор браузерингизни компьютерингизни винчестерига эмас, балки бирор кўчма диск бўлган флешкага ўрнатиб олсангиз, ҳатто компьютерингизда ҳам Тор браузердан фойдаланганингиз хақида бирор маълумот бўлмайди.
Хурматли ўқувчи, озгина бўлса-да, сизнинг хавфсизлигингизга хиссамиз қўшилиб қолган бўлса, биз бундан мамнунмиз, Аллоҳ хоҳласа ҳақиқий истиқлол кунларига оз дақиқалар қолганини инобатга олиб, барчамиз қўлимиздан келганича ҳамма жойларда, шу жумладан, интернет тармоғида ҳам фаолроқ бўлайлик, бу эса бизни озодликка чиқишимизга бир қадам бўлса-да илгарилаш дегани.
Ҳар бир киши бир қадам қўйса ҳам, биз ҳаммамиз қанча одам бўлсак, шунча қадам қуйган бўламиз!
Келгуси мақоламизда Твиттер тармоғи хамда социал тармоқлар орқали инқилобларни бошқариш масалаларига тўхталиб ўтамиз.
Бизни кучимиз эса фақат ва фақат БИРЛИКДАДИР!
Илҳом Мамедов
Наманган