Рўза тутиш амаллари, инсон вужудини, руҳиятини тозaлайди ва шу билан бирга иродасини ҳам мустаҳкамлайди. Агар ишонмасангиз, рўза тутиб кўринг. Кўринишидан оддий лекин, серташвиш бўлган бу амалга, Аллоҳнинг Ўзи, ажр беради. Не чоғлик беришини, Ўзи билади. Охират ва дунё ишларигизни, ўзингиз учун қиласиз. Рўза амалини эса Оллоҳ учун қиласиз.
Йилда 30 кунлик рўза, соддa амаллардан иборат бўлиб, ой давомида, ҳар саҳар ният қилиниб рўза тутилади. Кун ботгач ифторлик қилинади ва таравиҳ намози ўқилади.
Кундузи, шайтон билан юзма-юз қолиб, у билан куаршиб, Буюк Аллоҳнинг фарзи адо қилинади..
Рўза буюк ибодатдир.
Рўза амалларини адо қилмоқлик кишидан журъат, сабр-қаноат ва руҳий баркамоллик талаб қилади. Холис бажарилган рўза амаллари инсондаги бу хусусиятларни янада юксалтиради. Инсондаги маънавий хусусиятлар, яъни ташланган қадамни, қўлни ёмон ишлардан қайтариш; кўзни номаҳрамдан, тилни фисқу-фасоддан сақлаш – нафсни тийиш рўзанинг шарофати билан янада камол топади.
Рўза ойининг 30 куни давомида, инсон ўзи бажарган яхши амалларига кўникиш ҳосил қилади ва яхшилик амалларини бажариш унинг ҳаётида одатга айлана бошлайди. Жамиятда рўзадорлар қанча кўп бўлса, исонларнинг ўзоро муносабатлари ҳам шунча яхшилана боради.
Реал ҳаётда инсонларнинг бундай жамоаси яхши мехнат колективларига асос бўлаолади.
“Яхши мехнат коллективи” деб биз буюртмани ўз вақтида ва махсулотини белгиланган сифат меъёрларида бажараоладиган, интизомли жамоага айтамиз.
Инсон, тафаккур билан иш юритган жараёнда мехнат натижаси билан боғлиқ кўпгина муaммоларга дуч келади. Биламиз-ки, иш бажарувчи, ўз мехнати натижасидан, молиявий ва маънавий қониқиш ҳосил қилиши керк. Фақат, молиявий қониқиш ҳосил қилган шахснинг иш натижасидан, истемолчилар қониқиш ҳосил қилмаслиги мумкин. Иш бажарувчи, технологияни билгани баробaринда, руҳий кучини ҳам, шу ишга сафарбар қилиб билиши керак. Акс ҳолда, руҳий кучи суст инсоннинг ақлий ва жисмоний иш натижаси унумсиз бўлади.
Иш бажарувчи руҳан ва жисмонан ўз иш фаолиятига таёрланган бўлиши керак. Ишчи кадр билим ва технология сабоқларини, билим юртларида ва мехнат қоллективларида ўрганади. Кишининг маънавий тайёргарлиги эса Аллоҳнинг каломи билан барпо бўлади.
Охират ва дунё ишларини баробар олиб борган киши, ҳақиқий мўминдир.
Бундай инсондан берилган вазифаларни ҳамиша мукаммал бажарилишини кутиш мумкин.
Иш жараёларининг амалга оширилиши мақсадга муофиқ бўлиши учун Совет Иттифоқида “Коммунизм қурувчисининг ахлоқ кодекси” деган саҳифа “ижод” қилинган эди. Одамлар онгига атеизм идеялари қаттиқ сингдирилган СССРда зиёлилар ва ишчилар синфи маънавий тарбияга ҳамиша мухтож бўлган.
“Режалар” асосида иш бажариш, инсониятнинг юутуғи деб дунёга жар солган СССРда, бажарилиши зарур булган “улуғ” режалар, сурункасига бажарилмас эди.
Халқ кундан кунга қашоқлашаверди. Дунёдаги энг “буюк” мамлакат, дунёда ягона бўлиб, ўз фуқароларига карточка тизимда озиқ-овқат махсулотларини тарқатар эди. Халқнинг бундай тушкунлиги унинг тинимсиз динсизликка тарғиб қилинишидан эди. Шунинг учун ҳам СССР дунё жамоатчилигининг кўз ўнгида бир кунда шармандаларча қулади.
Халқининг диний этиқодига этибор берилиши натижасида, дунёда айрим янги ривожланган технологик мамлакатлар пайдо бўлаяпти. Мисол учун Хитой. Конфуций таълимоти жамият онгига сингдирила бошлади ва Хитой бугун дунё масштабида иқтисодда муъжизалар кўрсатаяпти.
Бу бир халқнинг раҳбарлари иродаси билан қалбаки ғоядан(коммунизм)анъанага қайтишидаги мувффақиятли тажрибасига ёрқин мисолдир.
Бизнинг мамлакатимиз аҳли азалдан Исломий эътиқод билан яшаган миллатдир.
Халқимизнинг маънавий баркамоллиги, фақат Ислом ғоялар билангина амалга ошади. Ислом ғоялари, элимизга вақт давомида маданий ва маърифий йўллар билан, аста секин қайта кириб келаяпти. Энди буюк ислоҳотлар амалга оширилиши лозим.
Бундай режаларни ЎХҲ хам ишлаб чиқиши керак менинг назаримда.
Инсонларнг маънавиий баркамоллигини амалга ошириш баробаринда мамлакат корохоналари ва муассасаларида ишчи ўринларида ҳам, ишчи кадрларнинг диний мажбуриятларини амалга ошириш учун шароитлар туғдирилисйи керак..
Ўзбек туғулиб, балоғат ёшига етмасданоқ, уни ота-онаси уй ишларига машғул қилади. Бола ёшлигидан мехнатга кўника бошлайди.
Бизнинг бошқа миллатлардан фарқимиз ҳам шу бўлса керак – мехнаткашмиз. Гап йўқ!
Лекин, шўролар даврида ҳам, Каримов замонида ҳам, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш жамоалари ва муасассалари, коллектив мехнатдан кўзланган самарани олаолмаган ва олаолмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири шахснинг руҳий носаранжомлиги. Яъни кишилар руҳнинг технологик ва интизом кўргазмалари билан мос эмаслигидир.
Ишлаб чиқариш, бошқарув ва гуманитар давлат ташкилотларида, мехнатни ташкил қилиш, тўрт интизомга асосланган.
Булар:
-Маъмурий интизом.
-Молиявий интизом.
-Технологик интизом.
-Меҳнат интизоми.
Болаликдан мехнатга ўрганган ва маънавий баркамолликни топса, миллатимиз ҳалол меҳнатни тегишли интизомлар билан амалга оширажак.
Лекин, жамият аъзоларининг маънавий камол топиши мамлакатимиздаги танланган мафкурага боғлиқ. Каримов мафкураси халқ маънавиятни каби, мамлакат иқтисодни ва жамиятини ҳам ривожлантиришга яроқсиздир.
Аждодларимиз мероси бўлган Исломни мафкурамизга асос қилиб олсак, биз албатта мамлакат ривожланиш барқорорлигига эришамиз.
Жамиятнинг барқарор ривожланиши, жамият аъзоларининг иймон-этиқоди аа бажарган амалларига боғлиқ.
Яъни:
-Зикр.Аллоҳнинг номини ҳамиша зикр қилиш(тилда ва дилда).
-Шукур. Яратганга ва яратганига шукур қилиш.
-Тақво. Асосланган тафаккур билан иш юритиш.
-Интилиш. Ҳамиша улуғ мақсадлар сари интилиб яшаш. Жаннатга кириш учун интилиб яшаш.
Бандасининг ниятидан чиққан бундай кундалик амаллар, уни жамият нуқсонлари билан келишмайдиган ҳолатга келтиради.
Жамият мукаммаллашади. Порахўр амалдор, ҳатто бугунги президент ҳам, бундай жамиятда ўз ҳузур ҳаловатини йўқoтган бўлар эди.
Халқ ҳақиқатдан ҳам “давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи”га айланган бўлар эди.
Жуманиёзов Нураддин
Эрк партияси аъзоси. Тошкент шаҳар 09.08.13.