O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Инқилоб нуридан олдим шу гулни

Инқилоб нуридан олдим шу гулни
773 views
06 January 2022 - 11:52

Совет пайтида икки ўзбек қўшиқчисининг айтишуви бўларди. Биринчи қўшиқчи “Ўзбекистон деб аталган гулни сиз қайси боғдан олдингиз? деб савол беради. Иккинчи қўшиқчи эса “Инқилоб нуридан олдим шу гулни” дея жавоб беради. Бу пропаганда эмас ҳақиқат эди.
Бугун «ақлли» блогер «тахлилчилар» ишқида ëниб осмони мусапполигига шак келтирганларни рангли инқилоб билан қўрқитаëтган Ўзбекистон аслида тўртта инқилоб мевасидир.

1. 1917 йил февраль инқилоби.

2. 1917 йил октябр инқилоби.

3. 1956 йили Сталин шахсига сиғинишни бекор қилган Никита Хрушчевнинг инқилобий сиëсати.

4. 1985 йилдан 1991 гача давом этган Горбачев инқилоби.

Агар февраль инқлоби бўлмаганида Туркистон Чор империяснинг таркибида қолаверарди. Бугунги Ўзбекистон эса 1917 йилги октябрь инқилоби ортидан иқтидорга келган большевиклар ижод қилган тузилма. Агар большевик инқилоби бўлмаса бугунги форматдаги Ўзбекистон йўқ эди. Агар Хрушчев инқилобий йигирманчи қурултой қилиб сталин шахсига сиғинишни куч билан тўхтатмаганида ўзбеклар жон деб сиғиниб юраверди жадидларни ўлдирган жаллодга. Агар улуғ сиëсатчи Миша Горбачнинг инқилобий қайта қуриши бўлмаганда Ўзбекистон мустақил бўлмасди. Демак «ақли ошиб тошиб кетган» аслида бандитлар режимини оқлаш учун заказ битиклар ëзадиган саводсиз¸ тарихдан хабари йўқ ўзидан инқилоб душмани ясаволган блогерлар алқаëтган Ўзбекистон инқилоб мевасидир. Инқилоб -бугунги Ўзбекистоннинг ҳам онаси ҳам отасидир.

Энди иккинчи масала. Бу санаганимиз инқилоблар тинч ва осойишта бўлганмиди? Одамлар неварасини бўйнига миндириб бир қўлига байроқча бир қўлида атриргул ушаб жилмайиб инқилоб қилганмиди? Йўқ албатта. Февраль инқилоби шарофати билан қамоқлардан чиқарилган жиноятчилар чиқасолиб талончиликни авж олдиришди. Октябр инқилоби арафасида ва инқилоб кунлари банклар дўконлар таланди. Ëндирилди. Большевик матросларнинг Қишки саройда нималар қилганини устоз рохимуллох Максим Горький ëзиб кетган. Инқилоб пайтида доимо жиноий унсурлар фурсат топиб марадерлик талончилик билан шуғулланади. Бу камчилик инқилобнинг доимий ҳамрохидир.

1792 йилда қироллик тизимини ағдариб мамлакатда сиëсий ижтимоий трансформацияни амалга оширган француз инқилоби ҳам талончилик¸ ва қароқчиликка эш бўлганди. Аммо бугун французлар бу инқилобни Буюк деб таснифлашади ва 14 июлни миллий байрам сифатида тўйлашади. (1991 йили Назарбоев француз инқилоби ғояларини мазах қилиб кулган эди. Бугун тарих Назарбоев устидан кулмоқда)
Лекин пировардида тарих тарозисига қўйиладиган залворли юк жиноятчилар зулмидан озор кўрган маъдурлар йўқотишидан қадри бўлади. Бугун Литва¸ Латвия¸ Эстония озодлиги ўша тарозидаги қийматли юкдир. Бугун Россиядан масофаланиб ўз уйини ўзи қуришга интилаëтган Грузия¸ Украина ва Молдованинг эрксеварлиги тахсинга лойиқ. Бугун ўз худудларини ишғолчилардан Туркия кўмагида тозалаган хур Озарбайжон ўрнаги ҳам бор.
Уруш тузукларида «ана душман келяпти¸ у кучли. У бизни ўлдиради» дея таслимчилик пропагандаси олиб бориш жиноят сифатида малакаланади. Паникерства дейилади бу . «Ана ОДКБ келди. Ўлдик қолдик. Мен айтувдима» деган битиклар кўпайиб кетди. Яхшиям қозоқлар ўзбекча ўқимайди. Яхшиям тарихдан ҳабарсиз¸ жохил ва қўрқоқ «блогер» ва «тахлилчилар» саси улар қўлига соат таққан саройдан нарига ўтмайди. Яхшиям дунëда ботирлик¸ жасорат¸ ва зиндондан қутулиш истаги бор. Бу истак сизнинг қўрқоқлигингиздан устун.
Рассом ТУЗ
2022 йил 6 январ