O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ирмоқлар уйғотди, мудроқ дарёни…

Ирмоқлар уйғотди, мудроқ дарёни…
192 views
04 May 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Баҳор

Остонада –
фасллар малаги баҳор,
У йилларнинг кўкдаги моҳи.
Чархнинг гардишида айланиб такрор,
Келди, яна ёпиниб шоҳи.

Мажнунтол сочини қирқ ўрим ўрди,
Яна карвон келди кузакдан.
Кўкламнинг меҳрини ёзлар қозонди,
Қишлар томошага чиқди, йироқдан.

Найсон ёмғирига тутинди, дунё,
Булбулни маст айлар, боғларнинг атри.
Ирмоқлар уйғотди, мудроқ дарёни,
Эрийди музлар-ла қаҳратон қаҳри.

Югурик жилғалар бир парисиймо,
Куртаклар очилмай, қиздек нозланар.
Юлдузлар борлиққа, берарлар жило,
Юраклар ишқ билан ёнар, созланар…

* * *

(давоми бор)