O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Иродалар қандай юксалади

Иродалар қандай юксалади
161 views
22 February 2014 - 13:49

imagesМақсаднинг аниқ бўлиши ҳимматнинг кучайишига сабаб бўлади.

Энди сиз мендан қандай қилиб ҳиммат кучайтирилади, деб сўранг. Авваламбор, биз ҳаётимиздаги асосий мақсадни аниқлаб олишимиз ҳамда ҳаётимизнинг қадр-қимматини билмоғимиз даркор. Кўпчилик одамларнинг тириклиги худди ўликлик кабидир. Улар бор бўлгандан кўра йўқ бўлганлари яхшироқ. Улар на ўзлари учун ва на динлари учун ва на уммат учун бирор бир иш қилган эмаслар. Улар ҳайвонлар каби еб-ичиб, яшаб юрибдилар. Мана шу уларнинг қайғулари, мана шу уларнинг ҳаётлари. Олийҳиммат кишиларнинг эса ўз олдиларга қўйган мақсад-вазифалари бор. Уларнинг мақсадлари Аллоҳнинг сўзигина юксак, кофир кимсаларнинг сўзларии эса қуйи бўлишидир. Шу мақсад йўлида яшаб, шу йўлда жонларини берадилар. Агар мақсад аниқ бўлса, йўл равшан бўлади.

Эй олийҳиммат киши, шуни ҳам билгинки, йўлда тўсиқлар ва қоқилиш ҳам бўлади. Агар одам “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.” оятининг маъносини билса, бу тўсиқлардан ўта олади. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Агар мўмин киши тоғ олдида туриб, шу тоғни жойидан кўчираман, – деса, Аллоҳнинг изни ила кўчириб юборади.” Агар юксак ҳимматли, қалбига иймон мустаҳкам ўрнашган киши тоғни талқон қиламан, – деса, агар у “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз” оятининг маъносини билса Аллоҳнинг изни ила у тоғни талқон қилади. Шуни ҳам билгинки – Аллоҳ сени ўз паноҳига олсин – бу дунёда қилиш имкони йўқ фақат иккитагина иш бор:

• Биринчиси: Кавний ишларни ўзгартириш. Аллоҳ таоло Қуёшни шарқдан чиқаради. Биз уни ғарбдан чиқара оламизми? Бунинг иложи йўқ.

• Иккинчиси: Шаръий ишларни ўзгартириш. Аллоҳнинг динини ўзгартириб ёки алиштириб бўлмайди. Аллоҳ таоло пешин намозини тўрт ракъат қилиб фарз қилган. Биз уни уч ёки беш ракъат қила оламизми? Бўлиши мумкин эмас.

Шу иккаласигина бўлиши мумкин эмас. Бу иккисидан бошқа ҳар қандай нарсанинг иложи бор. Ҳаёт сўқмоқларида борар экансан, “иложсиз” деган сўз фақат ожиз кишиларнинг қомусида бор эканлигини унутма. Билгинки, энг осон амалга ошадиган нарса муваффақиятсизликдир. Йўлингда тўғаноқлар бор эканини ва сен “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. ” оятининг маъносини билсанггина улардан ўта олишингни билиб олишинг зарур. Лекин сен йўлингда давом этар экансан, ким учун амал қилаётганингни аниқлаб ол! Аллоҳ учунми ёки бошқаси учунми? Мақсадинг охират саодатими ёки дунёми? Мақсадинг Раҳмоннинг жаннатими ёки ўткинчи дунё ва ундаги ноз-неъматларми? Йўлингни ва ким учун амал қилаётганингни аниқлаб ол!

facebook.com/islom.nuri?fref=ts