O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Исломшунос олим Гугушага мувашшаҳ ёзгач

Исломшунос олим Гугушага мувашшаҳ ёзгач
40 views
19 March 2013 - 14:52

“Озодлик” радиосининг анча олдин эшиттиришларидан бирида  Тошкентдаги Ëшлар саройида Бобур таваллудининг 530 йиллигига бағишланган шеърият кечаси ҳақида хабар берилган эди. Кечада бугуннинг суперталантли аёли, сиёсатчи ва шоира, отасидан кейин президентликка даъвогар Гулнора Каримова ўзининг “Қуëш бўшатиши керак ойга ўрнини” шеърини ўқиди. Шеър шубҳасиз кўпчиликни ҳаяжонга солганлиги айтилади. Мана ўша шеър:

Қалб торлари таранг¸
Шовқинли тўлқин¸
Сўнгида ой акси фақат.
Бир кун каби битта бу умр…
Товланади улар оловдай.
Дунëнинг товуши келар¸
Баъзида у жуда ҳам кучсиз.
Баъзида “тингла” деб уйғотар¸
Ер юзига парда тортилиб.
Минорадан таралар овоз¸ аммо..
Яна азалий ҳолат
Қуëш ҳам ботар¸
Бўшатиш керак ойга ўрнини.

Хабарда яна Ўзбекистон Ислом университиети домласи диншунос олим Саидабзал Саиджалолов Гулнора Каримовага аталган мувашшаҳ-шеърини заррин рамкага солинган ҳолда тақдим қилганлиги айтилган эди. Бу воқеа кейин ҳам Ислом университети ва  институти талабалари ва бошқа қизиқувчилар орасида анча шов-шувга сабаб бўлди. Мана ўша қирқ ёшлик Саидабзал домла ёзган мувашшах:

 Гулнора Каримовага

Гўзалликка мудом ошно бўлибсиз¸
Умидбаҳш нигоҳдан кўнгиллар масрур.
Латофат-ла муҳаббатга тўлибсиз¸
Ноëб эҳсонингиз ҳаммага манзур.
Оромбахш сўзингиз ҳар дардга дармон.
Раҳмат дарëсидан бўлинг баҳраманд
Асло дилингизда қолмасин армон.

Мувашшахдан таъсиранган талабалар орасида шоиртабиатлари ҳам бор эканми, Гулнорага ва Саидабзал домлага қуйидаги мувашшахларини бағишлабди. Уларнинг илтимосларига кўра исмларини келтирмадик.

Ўқувчидан Гулнора хонимга:

Гўри чорлаб турган қотил сиёсат
Ур тўқмоқ садоси қатағонга жўр.
Лаънатга учраган қавмлар каби
Ножинс аҳли ичра довруғингиз зўр!
Олам шайтанатин йиғиб ватанга,
Ранжитиб миллатни базм қурарсиз,
Албат энг баланд дор сизни кутмоқда…

Ўқувчидан САИДАБЗАЛ домлага:

 Саййид зоти тоғутларни дўст тутса,
Алиф бир сирр, “коф ва нун”дир кифоя.
Илм-у урфонлари чиқиб саробга,
Дарбадар кезгайми аросат аро.
Аҳли илм лаин қўлини олса,
Бадалин ҳар ишнинг бергайдир Аллоҳ.
Заррин тўнлар ўтга айланса не тонг,
Алмийсоқ ваъдаси эслатилган чоғ.
Лаҳадлар боғ кимга, кимгадир моргоҳ…

 ЎХҲ мухлиси йўллаган
Тошкентдан

***

P.S. Бундан бир муддат аввал Гугушанинг отасига атаб Камолиддин Йўлдош ҳам бир мувашшаҳ чоп этган эди:

Дода васияти

Иблис – отам, онам, пирим, йўлчи юлдузим
Сатанизм – диним менинг – энг яхши тузум.
Лақма халқ ечолмайдир асло сиримни –
Оқсароймас, Оқ уйдадир менинг илдизим.
Махфий хизматим мукаммал – топмаслар изим,
Киллер юбордим бирига – иш битди бир зум.
Анқов судни алдаб-сулдаб, бир амалладик.
Роса аврадик. Айблашга топмади жазм.
Интилган борми тахтимга?  Тингласин сўзим:
Мен ўлсам, қувонманг хали, бошламанг базм –
Оқсарой тўрини дарҳол эгаллар Иблис,
Ва иблисга никоҳланган иккала қизим.