2014 йилнинг 26-27 июнь кунлари Фарғона вилоятига сафар қилган президент Ислом Каримов фермерлар билан ўтказилган учрашувда муҳожиротдаги ўзбек муҳолифатини тилга олди ва муҳолифат Ўзбекистонга қайтиб кела олмаслигини “башорат” қилди.
Фарғоналик фермерлар олдида маъруза қилган Ислом Каримов бу хусусда, жумладан: “Биз мустақилликка эришиб энди янги давлат қура бошлаганимизда ичимиздан чиққан баъзи ҳасадгўй кишилар биз бошлаган барча хайрли ишларни қоралашга ўтишди, бизга ёрдам бериш ўрнига бизни танқид қилиб, томошабинлик қилишди. Охири улар ғалабаларимизни кўра олмай Ватанимизни тарк этишди ва чет элдан туриб ҳасадгўйлик қила бошлашди. Улар нимага эришишди? Ҳеч нимага! Ўзлари ватангадо бўлишди холос. Мен сизларга шуни чин дилдан айтманки, улар энди Ўзбекистонга қайтиб кела олишмайди. Чунки биз мустаҳкам пойдеворга туриб олдик. Буни ўша ҳасадгўй ватангадоларнинг ўзлари ҳам тушуниб етишди. Ва ўзлари ҳам Ўзбекистонга қайтиб кела олмасликларига ишонч ҳосил қилишди”, деди.
Каримовнинг ушбу маърузаси “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган махсус дастурда намойиш этилди. Маъруза чоғида президент Каримов “ёшларни интернет балосидан ва бузғунчи ғоялардан асраш” ҳақида ҳам гапириб ўтди.
ЎХҲ ахборот бўлими



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ