O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ислом Каримов ўз онасига тегишли экани айтилган молу мулк ҳақида

Ислом Каримов ўз онасига тегишли экани айтилган молу мулк ҳақида
23 views
01 August 2017 - 22:30

Марҳум президент Ислом Каримовнинг невараси, ҳозирда Англияда яшаётган Ислом Каримов ўз онаси Гулнора Каримовага Ўзбекистонда қўйилаётган барча айбловларни рад этди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда Ислом Ўзбекистонда онасига қарши тақдим этилаётган маълумотларни сохталаштирилгани, “СНБ ертўласида калтаклар асосида олинган” иқрорлар эканини даъво қилди.

Кичик Ислом Каримовнинг айтишича, Гулнора Каримовада ҳеч қачон Ўзбекистон ҳукумати даъво қилаётган даражада катта маблағ бўлмаган.

Швейцарияда Гулнора Каримовага тегишли экани айтилган 20 миллион доллардан ортиқ нархдаги уй эса “бобоси ва бувисидан совға” бўлган.

Манба: Би-би-си Ўзбек