O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ислом (Мусулмонлар) кунимиз дунёсига қандай қилиб аралашадилар?

Ислом (Мусулмонлар) кунимиз дунёсига қандай қилиб аралашадилар?
187 views
29 February 2012 - 15:55

“Ислом қандай қилиб аралашади?” сарлавҳа билан бошлашга мажбурмиз. Бироқ Ислом, жисмоний мавжуд бўлган бир қурилма ёки бирон киши (шахс) бўлмаганидан бирор иш ҳақида таклиф қилиши ёки унга аралашиши мумкин бўлмайди. Исломда бўлган ва аралашадиган, унинг оламшумул хусусиятларини ўзида қамраган ва Ислом принципида иймон келтирган инсон (киши, одамзот)дир.

Мусулмонлар, бугунгача Ислом уларга нималар буюрганини ўзлаштириш ва яшашларини уларга  мослаштириш учун бир қатор ҳаракатларда бўлдилар ва бугунга қадар шундай қилишга уриниб келадилар. Вақт ўтиши билан ўзгарган шароитлар ва эҳтиёжлар олдида Исломни янгидан англашга ҳам ҳаракат қилдилар.  Бироқ, масалага ёндошиш тарзида муаммоли бир йўналиш ўзини кўрсатди. Қиёматгача бошқа бир пайғамбар ва китоб юборилмаслигини билдирган Қуръони каримда: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим …” (Моида сураси, 3-оят) дейилган ояти каримадаги каби тушунилса, ҳар бир даврнинг ҳар қандай эҳтиёжини ҳал этган ва ҳал этиш учун бошқа ҳеч бир шарт ва эҳтиёжларга ҳужжатлар қолмаган бир дин келганини кўрамиз. Дин (Ислом дини) барча саволларнинг жавобини ўз ичига олганидан, давр (кунлик ҳаёт)нинг эҳтиёжларига уйғун бўлган жавоблар Қуръони каримдан (ёки бошқа исломий манбалардан) чиқариларди. Шу сабабдан мусулмонлар, ўз муаммоларига ечимни Исломдан изладилар ва Ислом номидан сўзладилар.  Ислом мана шудир, Ислом шуни амр қилади, дедилар. Шунинг оқибатида Ислом давлати, Ислом бошқаруви, Ислом иқтисоди ва бошқа шу каби таърифлар, атамалар қўлланила бошлади.

 

Шундай экан, Қуръони карим нозил бўлган, Расулуллоҳ(сас) ва унинг саҳобалари яшаган замонда Ислом ҳар бир масалага, саволга жавоб бера олиши мумкин эди. Масалан, Исро сурасининг 106-оятида айтилгани сингари Қуръони карим, … бўлиниб-бўлиниб нозил қилиниб, уларнинг эҳтиёж ва муаммоларини нишон олиб, уларнинг ечимлари ўргатилгандир. Ўша кунларнинг ҳавосини янгидан келтириш ва психологиясини янгидан яшатиш имкони бўлганига кўра, ўша даврлардан сўнгра  яшаган мусулмонлар, ҳар бир ояти каримани ўқиганларидан кейин, бу оят менга нималар ҳақида айтмоқда, деб сўрашга мажбур бўлдилар. Ана шундай савол ўртага чиқишидан бошлаб эса, уларга жавоблар ва уларни изоҳлашлар бошланди.

 

Тарихий хатолар эса, ҳар бир кишининг ўз тушунаси ва изоҳи Ислом маъносидаги қараши натижасида ўртага чиқди. Ислом, ягона ҳақиқат бўлгани учун, унинг изоҳи ҳам ягона бўлиши табиийдир ва уни меники дейдиган ҳар қандай киши, ўз тушунчасини Ислом деб қараган ва бошқа қарашларни дин доирасидан ташқарида деб билганлар. Ваҳоланки, ўз тушунчаларини  динга тенглаштирганлар, фарқига бориб ёки бормасдан  ўзларини диннинг эгаси каби ҳис этишдек ўта катта гуноҳга йўл қўйдилар. Диннинг соҳиби эса фақат ва фақат Аллоҳу таоло ва динни тушунтирадиган китоб Қуръони карим бўлганидан, уни тушунтириш учун сўзланган фарқли ҳар бир калима, мусулмонларнинг Исломдан тушунганларидир холос.

 

Қисқаси, ”Ислом замонамиз дунёсига қандай аралашади?” деб сўраш билан биз, ”Мусулмонлар бугунги дунёвий ишларга қандай аралашади?” деган бўламиз. Мазкур мақола эса, муаллифнинг дунёвий ишларга Мусулмонларнинг қандай аралашишлари ҳақида ўз тушунчаларини баён қилади. Исломни тушунишга бўлган уринишлар умумий фикр(ақл)ларнинг бирлиги, уйғунлиги шаклида қаралгандагина тўғри натижаларга эришиш мумкин бўлганидан, биз ҳам ақл бовар қиладиган даражада бу масалани кун тартибига келтириш ва бу ҳақда тушунчаларимизни мусулмонлар диққатига ҳавола қилишни истадик.

 

“Аралашиш“ ҳақида баъзи асосий мулоҳазалар

Аллоҳу таоло, имтиҳон учун яхши ҳам бўлса, ёмон ҳам бўлса, инсон ўғилларини (одамзотни) танлаган ва яратгандир. Бироқ кишилардан кимлардир бу буюк неъматнинг қийматини қадрига етмасдан кибрланадилар. Қобилият ва имконларини ўз манфаатлари учун қўлланишга ҳаракат қиладилар. Бир тарафдан кучи етадиганларнинг барчасини ўз манфаатлари қулига айлантиришга уринса, бошқа тарафдан манфаатига тўсиқ бўладиганларни, улар ҳар қанча қимматга тушишига қарамасдан йўлидан олиб ташлашга ҳаракат қилади.

 

Кибрли, кибр билан адашганларнинг – олдидаги  энг буюк тўсиқ, одамзотининг адолат туйғусидир. Адолат излаган ва ҳақсизликларга қарши турадиган кишилар, улага ҳеч ёқмайдилар. Адолат фикрини уйғотадиган ғоя ва тушунчаларга эса, улар ҳеч ҳам яқинлашмайдилар, аксинча ундайларни йўқотишга, жим қилишга уринадилар.  Ислом эса, адолат туйғусини ҳаракатга келтириш ва виждонларни уйғотиши учун дунёга юборилгандир. Шунинг учун манфаатпарастлар Исломни ҳеч ёқтирмайдилар.

 

Динлари ўзларига берган масъулиятни ҳис этиб, ер юзида адолатни ўрнатиш ва хушахлоқни тарқатиш учун ҳаракатга киришган мусулмонлар, ўзларини чекиниб бўлмас бир олишиш ичида кўрдилар. Масъулият(иддао)ларини ҳақиқатга айлантиришлари учун узоқ муддатли курашни зиммаларига олиши зарур бўлди. Яъни мавжуд системаларга, ҳақсизлик ва адолатсизликни тарқатиб турган жамият ва жамоаларга аралашмасдан, ўзларини  кўрсата олмас ва масъулиятларини бажара олмасдилар.

 

Қисқаси, мусулмонлар, тузатиш, ислоҳ этиш ва ободончиликларни амалга ошириш каби ишларни бажаришдан олдин, бузғунчилар билан қизиқиш ва уларнинг ишларидан хабардор  бўлишлари зарур бўлаётганди. Бутун даврлар давомида ва бутун ер жуғрофиясида қўлланиши мумкин бўлган бир турғун усул билан ҳаётий иддаоларни ҳақиқатга айлантириш учун меҳнат қиладиган мусулмонларга Ислом, ҳеч бир шаклда тўсиқ бўлмагандир. Бироқ, бирор турғун усул ўрнатмаган дейилиши, бу масалада чегараловчи  ҳеч қанақа шартлар ҳам йўқ деганини билдирмайди. Чекловчи қуроллар қўйилмагандир, аммо ашёнинг, инсоннинг ва жамоаларнинг табиийлигини хотирлатадиган усул ёрдамида ақлнинг, виждоннинг ва ўрганишнинг олдини очиқ қолдиргандир. Ислом, бошқаришларини ва тавсияларини ана ўшандай шаклда ўртага қўяди. Масалан, тадриж – аста-секин (Исро сураси, 17/106)  тушунчасини қўллайди. Бу билан Қуръони каримга кўра, ташкиллаштирилган бир ҳаётий тарзнинг бирданига жорий қилиниши эмас, аста-секин, қадамма-қадам ўртага чиқиши тушунтирилади. Дарҳол, тезда натижага эришишга уринмайди ва бунда зўрлик ва мажбурий усул(метод)лар  қўлламасликни тавсия қилади. Қуръони каримда (Раъд-13, оят-11) “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Оллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” дейилиб, қавмларнинг асосдан, илдизидан ўзгариб боришлари тушунтирилади. Бақара сурасининг 233-ояти каримасида эса, Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди, дейилиб, Оллоҳу таоло мусулмонларнинг курашида шошмасликларини кўрсатади ва мусулмонларнинг ният ва самимиятлари аҳамиятли эканлигини билдиради.

 

Ана шундай тарз мисолларини яна келтиравериш мумкин. Масалага диққат қилинса, ашёнинг, инсоннинг ва жамоанинг табиийлигини хотирлатиш билан қилинган тавсиялар ҳам қоида ўрнатадиган аниқликда эмас.

Орзу қилинган нарсалар шулардир:

1. Иддао ва мақсадлар устида ишлаганда усул(метод)лар ишлаб чиқилиши, яъни адолатсизликлар ва ҳақсизликларга тўсиқ қўйилаётганида, адолатсизлик ва ҳақсизликларга йўл қолдирмаслик; хушахлоқни ёйишга уринилаётганда, ахлоқсизликларга тушиб қолмасликни таъминлаш,

 

2. Ақлли ва куннинг шартларига  тенг келадиган усул(метод)лар ишлаб чиқишдан иборатдир.

 

Шундай тартибда қараладиган бўлса, диктаторларга қарши курашишга мажбур бўлаётган мусулмонлар ҳам, фикрларини очиқ ифода эта оладиган жамиятларда яшашаётган мусулмонлар ҳам бу хотирлатмалардан ўзларига яраша фойдаланишлари мумкин. Аммо уларнинг ҳар бирининг оладиган натижалари бир-биридан фарқли бўлиши ҳам мумкин.

 

Мусулмонлар, ўз иддаоларини тарқатиш ва тушунтиришда шошма-шошарлик, юзаки қаҳроамонлик каби тузоқларга тушиб қолмасликлари керак. Улар ақлли бўлиб, ўйлаб(етти ўлчаб, бир кесиш принципида) иш қилишлари лозимдир. Ҳар ташлаган қадамларини мутлақо жиддий ҳисоблашлари, натижаларни тўғри йўналтиришлари шартдир. Лойиҳали ҳаракат принципи, бу ҳолда мусулмонларга  ёрдамчи бир зеҳният вазифасини ўташи мумкин. ”Карвон йўлда тузилади”, ”Ҳозирча шуни қилайлик, сўнгра кўрармиз” каби ҳаракат қилиш ўрнига, ”нималар қиламиз, қилишимиз керак?Ишларни  қандай бажарамиз, натижалари қандай бўлади?” каби тушунчалар билан мантиқли лойиҳалар асосида иш олиб борилиши лозим. Хулоса қилинган тушунчаларни таъсири бўладиган бошқалар билан шериклашиб, фикрлар бирлигини ҳосил қилишга уриниш керак ва бу ҳолни одат шаклига келтириб, мумкин бўлса барча иш ва ҳаракатларни шу йўсинда амалга ошириш лозимдир.

 

“Аралашиш” мавзусида бир метод синови

Ичидаги шартларни ва “дин”ни  ўқишга боғли ҳар бир кишининг ўзига кўра бирор ўзгариш ва аралашмасида таклифи бўлиши табиий бир ҳолдир. Бунда энг яхши натижа, шартларни тўғри ўқишни бажариш бўлганлигидан, фарқли ўқишларнинг ва таклифларнинг мавжуд бўлиши бир кўркамлик ҳисобланиши керак. Бу ҳол, бор бўлган ўқишлар ва таклифларни танқид қилишга тўсиқ бўлолмайди. Фарқли ўқиш каби янада тўғриси ахтарилар экан, буларининг танқид қилиниши ҳам табиийдир.

 

Ислом, қандай бир ўзгаришни кўзда тутиши” ва “ҳозирги замон(модерн дунё)да ўз иддаоларини амалга ошириши” масалалари атрофида қаролса, бугун учун Ислом дунёсида икки хил фарқли ўқиш таъсирли эканлигини кўрамиз:

1. Қуръони карим барча масала(муаммо)ларнинг жавобини қамраб олган, ундан ташқаридаги бутун ечимларни рад этган ва “Исломни ҳоким этиш” ни кўзда тутиш шаклида аралашишни асос олиб ўқишлар,

2. Ғарб фалсафасига улашган нисбий эркинлик ва тенглик даражасида яқинлашишни “идеал ”  қабул этиб, ана шуни асос олиб ўқишлар.

 

Исломни ҳоким этиш”ни асосий йўналиш қилиб олинган нисбатда ўқишлар, Ислом маданияти мактаблари ичидаги энг қадимий йўналиш бўлган Аҳли суннат манбаларига суянилган ўқишлардир. Бу масала, Ҳанбалий(салафий)лар бир докторина ва бошқа мазҳаблар тарафидан ҳам бир шиор ҳолига келтирилгандир. Буни бошқача “Шариатни ҳоким этиш” каби ҳам ифода этадилар. Шиор тузиш каби ислом тушунчаси бўлганларнинг зеҳниятида,  “шариат”, ҳаёт(яшаш)нинг бутун эҳтиёжларига жавоб бера оладиган илоҳий бир асосий қонун(конституция)дир. Уларча, илоҳий қонун бор бўлса, инсонлар тузишган асосий қонунларга амал қиладиганлар ширкка тушиб қолмоқдалар.  Ана шу асосий қонунни (ҳатто куч билан бўлса-да) жамиятга ҳоким қилишдир.  Нео-Салафийлик эса, масалани шиор кўринишидан чиқаришга ҳаракат қилганлардир. Масалан, Ислом тушунчасининг илгарилашида катта бир таъсир кўрсатган муҳим исм ҳисобланадиган Саййид Қутуб, “Исломга кўра шариат, фақат ҳуқуқий системадан, режимнинг принципларидан, бу режимга боғли ижтимоий тартиб ва ижтимоий қурулишлардан иборат эмас. Бундай тор тушуниш шариатнинг ва Ислом тушунчасини ифода қилмайди. Инсон ҳаётини тартибга солишда қўлланиладиган принципларнинг барчасига Оллоҳнинг шариати дейилади. Бу атама, инонч принципларини, режим ва бошқарув системаси принципларини, ахлоқ принципларини, ўзаро муносабатлар принципларини, тарбия ва илму билим бериш принципларини тўласинча ифода қилади,”[1] дейиши билан шариат идрокини фақат қоидалардан иборат бўлиш шаклидан чиқариб, уни бир руҳга ва асосга эриштиришга ҳаракат қилгандир.

 

Саййид Қутубнинг барча ҳаракатларига қарамасдан,  Ислом умумий фикҳида шариат уч бўлимда ифодаланади: 1 – Ибодат, 2 – Муомалот (муомалалар), 3 – Жазо.

 

Намоз, рўза, ҳаж, закот ва қурбон каби ибодатларнинг шартлари ва шакллари шариатнинг ибодат қисмида қаралади. Муомалот қисмида эса, асосан уйланиш, ажралиш, нафақа, мерос масалалари; тижорат, бошқариш ишлари, давлат – шахс, давлат-давлат муносабатлари ва бошқа шу каби ишлар билан шуғулланилади. Жазо қисми эса, шариатда кўрсатилган амр ва тақиқларга амал қилмаган кишиларга бериладиган бадан, молу мулк жазоси ва афв этувчи ҳукмларни ўз ичила олади. Бу ерда иккита асосий хусус мавжуддир: 1 – Кунимизда мавжуд бўлиб, Ислом фикҳи ичида бунга ўхшаши бўлмаган бир неча ҳоллар учрайди. Масалан, биргина иқтисодни олсак ҳам, шариатда кўрсатилган иқтисодий тартибларнинг барчасидан ҳам кўпроқ тартибларга эҳтиёжи бўлган ҳолларни бугун учратамиз. Шу билан бирга интернет, трафик, нашриёт, матбуот, технология, патент ва бошқа  шу каби шариатда кўрсатилмаган, бироқ тартиби ва жазо ҳукмларига муҳтож бўлган қатор жиҳатлар бугун мавжуддир. 2 – Шариат, Расулуллоҳ(сас) замонидаги жамият ва жамоалар эҳтиёжлари атрофида майдонга чиқанди. Ҳатто Расулуллоҳнинг (сас) вафотидан 10 йил ҳам ўтмасдан кимлардир ҳукмларга амал қилишни унутиб қўйишгандилар. Масалан, ҳазрати Умар замонида ғанимат (урушда қўлга киритилган ўлжа-молу мулк) ҳақидаги ҳукмларнинг ўзгаришини мисол кўрсатиш мумкин. Минг йилдан кўпроқ вақт ўтган бугунги кунимизда эса, эҳтиёжлар ва жамият тузилишлари тамоман ўзгариб кетганлиги сабабли янада катта муаммолар билан қаршилашиб турибмиз.

 

Қисқаси, шариат ҳоким бўлиши балан муаммоларнинг барчаси ҳал бўлади деб қараш, тамоман масаланинг моҳиятини билмасликдан, маълумотсизликдан келиб чиқмоқдадир.

 

Ислом умумий фикҳида бу сингари муаммолар мавжуд экан, Саййид Қутубнинг асослашга уринишлари ҳам масалани ечишга етарли бўлмаяпти ва ҳатто уларни мураккаблаштираяпти. Аслида шариат дейилганда, фақат қоидаларни идрок қилмай, аксинча бутун бир Ислом тушунчасини тасаввур қилиш, яхши ниятли бир тажрибадир.  Фақат шариатни бундай таниш, “шариат = дин” шаклидаги бир натижани ўртага чиқараяпти, яъни унинг “кескинлигини, саволларга ўрин қолдирмаслигини ва ўзгармаслигини” янада ишонарли этмоқдадир(мустаҳкамламоқдадир). Бу эса Ислом фикҳ усулининг бир тушунчаси бўлган ижтиҳодни ишламайдиган ва тушуниб бўлмайдиган бир ҳолга келтирилмоқдадир.  Бу тушнча, диннинг “турғун ва ўзгармас қадриятлар,” шариатнинг эса, “даврнинг эҳтиёж ва муаммоларига кўра ўзгариши мумкин бўлган жамият тартиблари” шаклида танилиши натижасини беради.  Замон давомида ўзгарган ва етуклашган янги вазиятларда Исломнинг динамикасини қўрийди. Уни қатъи, статик ва догматик бўлишдан чиқаради. Шариат дин шаклидаги танилиш эса, ижтиҳод эшигини ёпиб қўймоқдадир. Натижа ўлароқ шуни айтамизки, шариатни ҳоким этиш асосида ўқиш ва аралашиш, кунимизнинг заруриятлари билан мослашган бир ўқиш тарзи эмасдир.

 

“Ғарб фалсафаси заминида амалга оширилган” ўқишлар эса, айни замонда бир тарафдан замонавий (модерн) ва бошқа тарафдан мусулмон бўлиб қолишнинг йўлларини излашга ҳаракат қилинган ўқишлардир. Бундай ташвишли ҳолатлар Усмонлилар халифалиги тугаши арафаларида ўртага чиқанди. Бу даврга келиб Ислом жуғрофиясида янгидан муҳофазакор бошқарувчилар иш бошига кела бошладилар. Шу сабабдан бу ҳол, анъанавий тушунчаларга эга бўлганларнинг ҳам тарзи ва кўринишларига таъсир қила бошлади. (Анъанавий тушунчадагилар учун бошқарувчининг “мусулмон” бўлиши аҳамиятлидир. Бироқ унинг қандай бошқариши унча сўроққа тутилмайди).

 

Бу шаклда ўқиш ҳоли, ғарб маданият ва қадриятларини олдиндан “қабул” этишни ўз ичига олади ва қадриятларнинг Ислом тушунчалари орасида қолиш имкониятларини тадқиқ қилишга киришишини кўрсатади. Бироқ қалбларга ўрнашган диний тушунчалар ичкарисида кўпинча ҳаракат қилишга жой топа олмаганликлари учун муаммоли дин тушунчаларини танқид остига олиб, ғарб қадриятларига  бирор бир теологик асослар тайёрлашга ҳаракат қилинади. Яъни салафийликда ва нео-салафийликда “исломни ҳоким этиш” шаклида ҳаракат, бу ерда “диний тушунчага ғарб қадриятларини ҳоким этиш” шаклига келган бўлади. Шундай қилиб, Исломнинг инсониятга нималар таклиф этиши ва келтирганидан ҳам кўпроқ мавжуд диний тушунчаларнинг модернлашмаси билан шуғулланган бўлиб чиқишади.

 

Ислом оламида ҳоким бўлган диний тушунчанинг бир қатор нуқталарини айдинлаштириш учун бугун бир қатор сўроқлар қўйилиши лозимлигини тан олиш зарурий бир ҳақиқатдир. Бироқ, буларни тузатишда Ғарб тушунчасини мезон(идеал) сифатида қараш ва диний тушунчаларга уларни улаш(монтаж қилиш)га  уринишлар муаммоли бир яқинлашиш бўлган бўларди.

 

Ислом дунёсининг орқада қолиши бошланган замонда ғарб тушунчасининг жиддий бир шаклда ривожлана бошлагани ва аниқ соҳаларда диққатни жалб қилувчи тажрибалар ўтказишиб, ижобий натижалар олишганлари ҳам ҳақиқатдир. Тўғри, ҳеч бир тажриба идеал шаклда қаралиб, ҳеч муаммосиз қабул қилиниши ҳам мумкин эмас. Ўшандай бўлганда эди, ривожланиш келган жойида тўхтаб қолган бўларди. Демак, инсон яшаши давомида тушунчалар ва тажрибалар ривожланишнинг кўрсаткичи бўлишини давом қилдираверади. Бирор тушунчадан ёки тажрибадан фойдалиниш, энг аввал уни яхши ўрганиб, сўнгра ундаги ижобий йўналишларни янада илгари суришдан ва салбий тарафларидан эса воз кечишдан иборат бўлади. Уларга ўзингиздан бирор нарсалар қўша олсангиз, ўша тажрибадан фойдаланган ва уни қўллаган бўласиз. Уни идеал сифатида қабул қилиб олишга уриниш эса, унга “тақлид қилиш” бўлади. Ҳар қандай бир тақлид, асли сингари бўлолмайди.

 

Қисқаси, мавжуд бўлган тажриба ва хулосаларни идеал қабул қилишда давом этиш ҳам муаммоли бир ўқиш кўриниши бўлиб, фаол бўлмаган бир вазиятни ўртага чиқаради. Бу Исломнинг ва мусулмонларнинг бугунги замонда(модерн дунёда) бирор тенг ҳуқуқли субъект, муносиб ижрочи(дунё саҳнасида тенг кучли актёр) ролини эгаллашга имкон бермайди.

 

Шундай экан, бу вазиятда нима қилишимиз керак?

Нима қилишимиз керак дейилган саволга жавоб изларканмиз, энг аввал  ҳазрати Одамдан буён такрор-такрор хотирлатилиб келинаётган Исломнинг хабарномасини ифодалашдан бошлашимиз керак(Бу мавзуни эса, ўтган сондаги мақоламизда бир мунча тушунтиришга ва муҳокама қилишга ҳаракат қилдик). Яъни Ислом, инсониятга берадиган ҳеч бир нарсаси қолмаган бир дин бўлмай, аксинча  бугунги бизнинг замонимизда ҳам инсоният учун жуда муҳим бўлган ўз иддаоларига эга бўлган буюк бир диндир. Шунинг учун бу иддаоларни ташиётган мусулмонлар ҳам тарихнинг бирор бир чиқиндиси бўлмайдилар, мажҳул нисбат шаклида ҳодисаларнинг олдида судуралиб қолмайдилар. Сўзлайдиган сўзлари бўлмаган, иддаоларини ҳимоя қила олмайдиган ҳалотга тушмайдилар, албатта.   Динлари зиммаларига юклаган масъулиятларини ўринлаштириш учун улар тарихнинг бирон бир ижрочиси(актёри) ва субхекти бўлиш вазиятидадир. Бироқ бу ифодалар ва изоҳлар қулоққа яхши эшитилса-да,  бугуннинг мусулмонлари  бундай бир нуқтада бўлмаганликлари ҳам бир ҳақиқатдир. Бу сўзларнинг жасурликлардан иборат бўлиб қолмаслиги ва ҳақиқатга айланиши учун уч этапдан иборат яқинлашишга эҳтиёжимиз борлиги кўринаяпти:

1. Кун(бугун)ни тўғри ўқиш (тушуниш);

2. Ваҳийни тўғри тушуниш;

3. Тўғри аралашиш.

 

“Кунни тўғри тушуниш” деганимизда, бугуннинг ақлини, имконларини, шартларини, муаммоларини ва эҳтиёжларини тўғри тадқиқ этишни кўзда тутамиз. Агар биз, ҳар бир даврда  Исломни қабул қилишни, бир турғун низом ўлароқ идрок этадиган бўлсак, шартлар, имконлар ва муаммолар дейилган масаламиз ҳам бўлмайди. Аммо ҳақиқатлардан қупорилган утопиянинг орқасидан қувиб юрганимизни билишимиз ҳам керак бўлади. Шундай экан, воҳий ҳамма мавзуларда энг сўнгги сўзни айтган деб бўлмайди. Исломнинг жаҳоншумул номаси-кўрсатмаси ҳаётга татбиқ қилинган илк замонларда, ўша кунларнинг воқеаси диққатга олинган, жамиятнинг ва жамоанинг ақли бавор қилишини, уларнинг ҳазм қилиш қобилиятларини ҳисобга олган шаклда, замоннинг муаммолари ва эҳтиёжлари доирасида бир амалиёт тузими майдонга келтирилгандир. Масалан, муаммоли бир муносабат бўлишига қарамай, қулдорлик ҳаром эълон қилинса-да, у тамоман ман қилинмагандир. Йўли очиладиган умумий, жамиятга таалуқли муаммоларни кўз олдига келтириб, уларни яхшилашга ҳаркат қилинган бўлиб, бутун тугатилиши эса. замонга қолдирилгандир. Буларга қўшимча, жиноятларга берилган жазолар, ўша кунларнинг қабул қила олишига мос бир шаклда белгилангандир. Бу мисоллар, ўрнаклар, Ислом инсониятга ўзлари ҳеч кўрмаган бир системани келтирмаганининг, аксинча ўз принциплари доирасида мавжуд бўлган тажрибаларни ислоҳ этганларининг кўрсаткичларидир. Яъни Ислом тузган низом, ўша кунларнинг тажриба ва уларнинг умумий натижаларининг  тавҳид/адолат ва ахлоқ принциплари билан яхшилаштирилгани ва етуклаштирилганининг бир натижасидир. Шунинг учун бизнинг замонимизнинг низоми ҳам кунимизнинг тажрибалари ва уларнинг натижаларидан алоҳида бўлолмайди, бўла олмаслиги керак.

 

“Кунни тўғри ўқиш(тушуниш),” мана шу тарафдан кераклидир. Яхши ва ижобий йўналишларни бошқа тарафларига қарамасдан тақиқ этиб, ёмонлик ва зулмга йўл очган томонларини тўғри бир шаклда кўра олсак, тўғри аралашиш имконларига ҳам дурустгина яқинлашган бўламиз. Муносиб бўлмаган бир либосни жамоага зўрлаб кийдиришга уриниш ва бирор утопиянинг орқасидан юрмаслик учун мавжуд бўлганини яхшигина таҳлил этиш, масала ечимининг илк қадамини ташкил қилади.

 

“ Воҳийни тўғри ўқиш,”  деганимизда воҳийнинг ҳаётимиздаги ўрнини ва ундан тўғри фойдаланиш йўлини билдиришни кўзда тутамиз. “Воҳийнинг ҳаётимиздаги ўрни”, “Воҳийдан фойдаланиш ўлчови”, каби ифодалар устида жуда кўп нарсалар сўзлаш лозим бўлган сўзлардир. Бироқ биз, Қуръони карим, “ҳар бир даврда айнан қабул қилинадиган турғун бир низом эмаслиги” тарафига тегинишни истаймиз. Қуръони карим, ҳазрати Одамдан буён турли хил услубларда такрорланган жаҳоншумул қадриятларни ва бу қадриятлар юборилган жуғрофияда, улар қандай қабул қилиниши билан боғли ўрнакларни  ўз ичига олган бир китобдир. Принциплар барча даврлар учун қабул қилинадиган ва ўзгармасдир. Фақат қабул этиш мисоллари ҳамма даврларда ҳам айнан қабул қилиниш мақсадида билдирилмагандир. Қуллик масаласидаги сингари, воҳий зеҳнияти билан зийнатланган ақлнинг қандай ишлашини кўрсатади ва йўналишни ишорат қилади. Қабул қилинишда ўзгаришлар бўлишлиги принципи, Ислом фикҳида, “ижтиҳоднинг эшиги очиқдир” жумласи билан ифода қилингандир. Шунинг учун жамоатчиликка мўлжалланган тузатишлар, кунниг ақли, имкони ва шартларига уйғун бир шаклда, воҳийнинг зеҳнияти билан безатилган мусулмонлар тарафидан амалга оширилади.

 

“Тўғри аралашиш”, деганимизда кунимизда Иломий қадриятлар қабул қилина оладиган низом ҳолига келтиришни ва лозим бўлса бу қадриятларнинг бутун инсониятга ёйилишини ташкил этишни кўзда тутамиз. Маълум бир муҳитда яхши тажрибалар ва уларнинг тадбиқи қўрилса, давомлиги сақланса, камчиликлар тугатилса, зулмга, адолатсизликка ва ахлоқсизликларга йўл очган  янглишлар тузатилса, ўша замон ва ўша жуғрофияда Ислом қадриятлари қабул бўладиган ҳол юзага келтирилган бўлади. Бунинг натижасида  одил ва хушахлоқли бир тартибга эришилган бўлади. Кунимизда кузатиладиган ва қўлланиладиган усул ҳам бундан фарқли эмасдир. Инсоният учун аҳамиятли бўлган тажрибалар ҳеч бир нарсага қаролмасдан тадқиқ қилиниши лозим, уларнинг яхши ва ижобий тарафларини давом қилдирилишига, салбий ва зулм келтирадиган тарафларини тузатишга имкон берадиган бир яқинлашишни ўртага қўйиш лозимдир. Шундай қилинганда, жамоалар(жамият)нинг воқеалар билан қопланган ҳамда адолат ўрнатган бир тадбиқот моделига эришиш имкони пайдо бўлади.

 

Бу таклиф  ва фикрларни жамоат олдига қўйиш масаласи бошқа бир муҳокама қилинадиган мавзудир. Саноат ривожланган даврга келинганигача дунё, асосан ягона марказли автократик режимлар тарафидан бошқарилди. Шунинг учун ҳам инсоният ягона типлашма ва мажбурлама сингари усулларни бегонасинаб турарди. Бунинг устига алоқалар ўрнатиш ва бир-бирларига хабарлар юборишдаги қийинчиликлар, фарқли маданий ҳавзаларнинг пайдо бўлишига  имкон берганди ва у ерлар(фарқли маданий ҳавзалар)даги ҳавони олишни ўрганмасдан, ўша ҳавзаларда яшаш ҳам жуда қийин эди. Бироқ бу ҳолни инсонлик ҳисси ва зўрловчи усуллари менсинмай турибди. Бугун маданиятлар ич-ичига киришганлардир, ҳатто  кўп қаватли бир уйда яшавчилар ҳам фарқли мадиниятларни ифодалайдиган бўлгандирлар. Маданий бир-бирига суянишлар енгилгина амалга ошмаяпти. Ҳатто эртага бугунги шартлар ўзгариб, инсоният янгидан  эски ҳолига қайтадими, билиб бўлмайди. Бироқ мавжуд шартларда тақиқловчи ва боғлавчи тарафдорлар топиши мумкинлиги кўринмаяпти. Шундай бир ҳолда инсониятни ишонтирадиган ва муштарак масалаларга одилона ечимлар кўрсатадиган  лойиҳалар билан дунёнинг қаршисига мусулмонларнинг чиқишлари лозим бўлмоқда. Бунда ”Ишонтириш” асос бўлиши керак. Ислом қадриятларининг ишонтириш кучини таъмин этадиган хусус, башариятнинг муштарак излагани ва истагани адолат ва ҳузур-ҳолаватдир. Бироқ. Фақат қуриқ сўзлар билан кишиларнинг буларни тушунишларини кутиш соддадиллик бўларди. Муаммонинг энг муҳим, жон олувчи нуқтаси эса, буларни ҳаётда қандай қилиб ҳақиқатга айлантириш масаласидир. Ана шу ерда ҳам мусулмонларга буюк масъулият юкланмоқдадир. Ҳаёт(турмуш)нинг  турли жабҳаларида қандай  қилиб адолатли қолишликни, ўша жабҳаларга оид ижобий ўрнаклар билан ўртага қўйиш лозим. Буни ҳам жасур кўриниш ва қуриқ ваъзлар билан эмас, балки жамоатчилик англай оладиган ва уларнинг ҳақиқатига уйғун, қабул қилиниши, тадбиқ этилиши қулай бўлган лойиҳалар балан амалга ошириш зарур.

[1]  Seyyid Kutub. Yoldaki İşaretler. İslam düşüncesi ve kültür. Hicret yayınları, İstanbul 1980, s.82;
[Саййид Қутуб. Йўлдаги ишоратлар. Ислом тушунчаси ва маданият. Ҳижрат ёйинлари, Истанбул, 1980, с. 82].

Nuri Yılmaz

Туркчадан Алибой Йўляхшиев таржимаси

Мақоланинг оригинали ушбу саҳифада:
http://islamiyorum.com/index.php?sayfa=makaledetay.php&mkid=304&sayi=72