O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ислом пайғамбарига ҳақорат (аудио)

Ислом пайғамбарига ҳақорат (аудио)
168 views
20 June 2014 - 10:24

6Динимиз душманлари бу динни камситиш учун асрлардан бери турли усулларни қўллаганлар. Динимизнинг Пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи вассалам исмларини ҳақорат ва масхара қилиш ҳам шу услублардан биттасидир.

Жорий йилнинг бошларида интернет тармоқларида тарқалган бир қанча суратларда “Nike” фирмасига ўхшаш белгиси бор оёқ кийимларнинг тагига Аллоҳ ва Ислом калималарининг араб алифбосида ёзилганига кўпчилик шоҳид бўлганди.

Бу ислом душманлари мусулмонларга ҳам мол сотишади ҳам ҳақорат қилишади. Энг ёмони эса мусулмонларни ўзлари билмаган ҳолда ўз Пайғамбарларининг ёки оламларни яратган Аллоҳ номи устидан босиб юришларига эришганликларидир. Бу ишдан уларнинг қозончи эса муқаддас динимизга ва мусулмонларга қилган душманлигидан фахрланиб юришдан бошқа нарса эмас.

3

Оёқ кийим остида “Муҳаммад” калимаси

2014 йилнинг март ойида Facebook ижтимоий тармоғининг Туркиядаги фойдаланувчилари тарафидан жойлаштирилган ва тагига ошкора бир тарзда “Муҳаммад” калимаси ёзилган бир расм ҳам кўплаб мунозараларга сабаб бўлди. Расмни интернетга жойлаштирган тармоқ фойдаланувчисининг сўзларига кўра ёз ойларида ва уйда кийишга мўлжалланган ушбу оёқ кийимини тикилиши сифатли бўлгани учун сотиб олган ва унинг “Gezer” белгиси остида ишлаб чиқарилганини билдиради.

5

2

Динимиз душманларига қарши норозилик акцияси

7Ижтимоий тармоқларда кенг мунозараларни келтириб чиқарган юқоридаги ҳодиса кўпгина мусулмонларнинг амалий чоралар кўришига сабаб бўлди. Шу мақсадда динимизнинг Пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи вассаламга ҳақорат сифатида тагида “Муҳаммад” калимаси ёзилган оёқ кийимларга қарши “Bingöl Birlik ve Beraberlik” Жамияти томонидан имзо йиғиш кампанияси бошланди. Орадан бироз вақт ўтиб ҳодисадан хабар топган ва бу кампанияга қўшилган мусулмонлар сони ҳам ортиб борди. Мусулмон аҳлининг ғазабига сабаб бўлган бу ҳодиса ортидан бошланган имзо кампанияси оёқ кийимларини ишлаб чиқарган “Gezer” фабрикаси вакилларининг ўз махсулотлари тагидаги ёзув ҳақида кейинчалик билиб қолганликлари ва барча сотилган махсулотларни қайтариб олишга қарор қилганликларидан сўнгина ниҳоясига етди.

“Муҳаммад калимасини кейинчалик билиб қолдик”…

Мавзу бўйича Туркия ОАВга изоҳ берган “Gezer” фабрикаси раҳбарларидан бири Долмажининг сўзларига кўра фабрикада 2200 та ишчи ишлайди ва ҳар бир махсулот бир нечта босқичда текширувдан ўтади. Шунга қарамасдан, тагида “Муҳаммад” калимаси ёзилган оёқ кийими фабрика мутахассислари эътиборидан четда қолган. Чунки мазкур оёқ кийимнинг қолиби ҳориждан келтирилган ва ундаги шаклларга жиддий эътибор қаратилмаган.

“Шундан сўнг биз зудлик билан ушбу оёқ кийими қолибини бузиб ташладик ва сотилган ҳамда тарқатилган барча оёқ кийимларни йиғиштириб олишга қарор қилдик”, – дейди Долмажи.

Айни дамда фабрика раҳбари мазкур ҳодиса учун қаттиқ таасуфда эканлигини айтади.

“”Gezer” оёқ кийимлари фабрикаси сифатида биз миллий ва маънавий қадриятларимизни ширкатимизнинг юзи деб биламиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи вассааламга чексиз ҳурмат ва севгиларимизни изҳор қиламиз. Содир бўлган ушбу мудҳиш ҳатолик учун қаттиқ таасуфдамиз ва эътиборсизлигимиз учун барча мусулмон аҳлидан кечирим сўраймиз”, – дея такидлайди Долмажи.

Юқорида таъриф қилинган ҳодиса минг афсуслар бўлсинки ягона ҳолат эмас. Бундай гуноҳнинг кимга оидлигини эса Аллоҳ билгувчидир. Кўриниб турибдики муқаддас динимиз душманлари ўз ниятларини амалга ошириш мақсадида маккорона йўлларни танлашади. Шундай экан, хоҳ бирор бир буюм бўлсин, хоҳ бирор кийим ёки тадбиркорлар учун бирор бир ишлаб чиқариш ускунаси  – диққатли ва эътиборли бўлайлик азизлар.
[soundcloud id=’155259605′]

ЎХҲ ахборот бўлими