Саҳифамизда 5 август куни “Мақсуд Бекжон: Қуръони карим илм эмас, Аллоҳнинг амрлари мажмуидир…” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда ЎХҲ саҳифаси таҳририяти томонидан бугунги кунда исломнинг сиёсий фаоллашуви борасида баъзи ватандошларга бир нечта саволлар билан мурожаат қилганимизни таъкидлаган эдик. Қуйида ушбу саволлар бўйича саҳифамизда эълон қилинган кўплаб танқидий мақолалар муаллифи, Ўзбекистонда туриб адолатсизликка қарши курашиб келаётган инсон Бахром Абдуллаевнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.
Шуни алоҳида қайд қилишимиз лозимки, таҳририятимизга саволлар борасида юртдошларимиз томонидан билдирилган фикрлар ЎХҲ ҳаракати ёки унинг интернет саҳифаси таҳририятининг расмий позициясини ифода қилмайди.
Савол: Дунё бўйлаб, яъни нафақат араб мамлакатлари балки мусулмонлар аҳолисини камчилигини ташкил этадиган мамлакатларда ҳам тобора ривожланиб бораётган исломий сиёсий фаоллик сабаблари сизнингча нимадан иборат?
Жавоб: Мен авваламбор саволнинг ўзига аниқлик киритилишини сўраган бўлар эдим, яъни: мусулмонлар, мамлакат аҳолисини камчилигини ташкил этадиган мамлакатларда ҳам тобора ривожланиб бораётган исломий сиёсий фаоллик дейилганида нима назарда тутилган?
Нима ушбу назарда тутилаётган мамлакатларда яшовчи мусулмонлар, инсонлар ислом динини қабул қилишлари учун тарғибот-ташвиқотни ривожлантирмоқдаларми, ёки сиёсий курашни ривожлантирмоқдаларми, ёхуд қай йўсинда исломий сиёсий фаолликни ривожлантирмоқдалар?
Ушбу саволга, Мақсуд Бекжон томонидан жавоблар берилган бўлсада, аммо, мен бир холис фикрловчи сифатида, ушбу жавобдан келиб чиқиб, қуйидаги саволга жавоб топа олмаяпман:
Хўш шундай бўлганлигига аслида ким сабабчи? Бугунги кундаги ислом динимиз Оллоҳдан келган ваҳий асосида Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. жаноблари олиб келган якдил ислом билан қанчалик уйғун? Ҳар бирлари ўз ҳаракатлари, ҳаттоки террористик, экстремистик, радикал ва фундаментал ва бошқа-бошқа Қуръон арконларига мутлақо зид бўлган мақсадларни қўйган ҳаракатлар ўз номларини ислом билан аташларими?
Буларнинг сони мингдан кўпми ёки озми, ким айта олади? Ёки, «Ироқ ва Шом Ислом Давлати» – деб ном олган ИШИД жангариларининг қабрларни бузишлари, аёлларни «жинсий жиҳод» мақсадида жангариларга турмушга чиқишга мажбурланаётганликлари ҳолда, ўзларини исломга мансуб ҳисоблаб, ислом давлати деб даъво қилишларими? Ваҳоланки, Оллоҳнинг Расули бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. мозорларни бузманглар деганлари, хотинларни розиликларига кўра никоҳга олинглар –деганлари қаерда қолди?
Ёхуд, ОЛЛОҲУ-АКБАР –дея қичқириқ остида ўз биродарларининг қонини тўкишга-жиҳодга отланган жангарилар (террористлар ва шунга ўхшаганлар) ҳам ўзларини ислом динига мансуб ислом ҳаракатлари деб ҳисоблашларими? Холбуки, ОЛЛОҲУ-АКБАР, яъни Оллоҳ буюкдир деб эътироф этишлиги, қон тўкишга асос ёки сабаб, ёҳуд изн берадими? Бирор бир инсонга, ислом динида шу каби жаҳолатга рухсат борми? Айнан мана шу каби, ислом номи остида олиб борилаётган террористик-экстремистик ва бошқа радикал харакатлар асосий сабаб бўлиб қолмаётибдимикан, ислом динини қоралашга ва ислом дунёсига, мусулмонларга қарши бошқа дин мансублари тарафидан бутун дунё бўйлаб босқинчилик ва мустамлакачилик сиёсати олиб борилаётганига, ислом динини камситиш ва маҳв этишга қаратилган ёппа ҳаракатга?
Ҳолбуки, динлар ўртасида ўз мавқеи ва тарафдорлари учун кураш барча замонларда бўлган, бор ва давом этаверади ва бу ҳол табиий ҳолдир. Махатхир Мухаммад –«ИСЛОМ УЙҒОНИШИ ЗАРУР» – сарлавхали мақоласида, -«Биз уммат яна бахтли ҳаёт кечириши учун бизни ёмонловчилардан ўзгаришларини ўтиниб сўрашимиз керакмас, балки ўз бахт-саодатимиз учун ўзимиз ўзгаришимиз лозим»-дея жуда аниқ ва тўғри жавоб айтган. Қуръонда токи биз ўзимизнинг аянчли аҳволимизни ўзгартиришга ҳаракат қилмас эканмиз, Оллоҳ уни ўзгартирмаслиги айтилади. Кўпчилик мусулмонлар бу ўгитни назар-писанд қилмасликда давом этмоқдалар ва унинг ўрнига фақатгина бизга нажот сўраб, аввалги асрларда ўтган шараф қайтарилишини ўтиниб дуо қилмоқдалар. Аммо Қуръон ёвуз кучлардан сақланиш учун бўйинга осиб юриш мумкин бўлган тумор эмас. Оллоҳ ўз онгини ривожлантирган кишиларга ёрдам беради – деган жавоблари билан ушбу саволларнинг барчасига ҳам жуда аниқлик ва мантиқан тўғри жавобларни берган деб ўйлайман.
Менинг фикрим бўйича, авваламбор қалбида, Қуръонга мувофиқ, Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берган ҳар қандай одам мусулмон бўлишини, агарда бундан бошқа ҳеч қандай қўшимча шарт талаб қилинмайдиган бўлса, бу даъвони ҳақиқат деб ҳисобловчи барча одамларни Исломга мансуб мўмин кишилар деб санаш лозим бўлишини асос қилиб олган ҳолатда, шу билан бирга Соф Исломни ҳар қандай радикал – экстремистик ҳаракатлардан, инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойилларига зид сиёсат юритадиган ақидапарастлардан тозалаш зарур бўлади, яъни уларнинг исломга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қатъият билан бутун дунёга эълон қилиб бориш ва керак бўлса уларга қарши якдиллик билан курашиш лозим бўлади. Ундан кейин соф ислом дунёси, (яъни ўзини исломга мансуб деб даво қилаётган, аслида исломга мутлақо алоқаси йўқ ва исломга зид бўлган қон тўкиш каби хунрезликларни олға сурувчи жаҳолат ғояларидан буткул халос бўлган), Олоҳнинг ердаги Расули бўлмиш пайҳамбаримиз Муҳамад с.а.в. жаноблари олиб келган ИСЛОМ олами, биргаликда диний исломий билимлар билан бир қаторда дунёвий билимларга ҳам катта эътибор ва эхтиёж сезмоқлиги лозим бўлади. Ушбу вазифани, менинг фикру ожизим бўйича, ислом дунёсида Оллоҳнинг уйи саналмиш Каъбатуллоҳ бўлган ва уни шахсан супуриб тозалаб турадиган Саудия Арабистони Подшоҳи ўз зиммаларига олса, худди яна бир улкан савоб ишни олган бўлардилар деб ўйлайман!
Сабаби-ки, Оллоҳнинг уйи Каъбатуллоҳни тозалаш қанчалар улуғ савоб бўлса, Оллоҳ томонидан мусулмон аҳлига иноят этилган ИСЛОМНИ ёт унсурлардан тозалаш ҳам улуғ савоб иш бўлади деб ўйлайман. Менинг фикру мулоҳазаларим ислом дунёсини заррача қизиқтирса, ушбу савобли ишларни қандай йўл ва йўсинда амалга ошириш лозимлиги ҳақидаги ўз фикру мулоҳазаларим билан ўртоқлашишга тайёрман, ҳамда иложиҳ бўлса менинг, бир мўмин мусулмоннинг илтимосини ислом дунёси маркази саналмиш Саудия Арабистонига ҳам етказишларини таҳририятдан илтимос қилган бўлар эдим! Зеро, савоб ишни ҳар ким ҳар кун ва чин қалбдан адо этмоқлиги ҳам фарз ҳам қарздир!
Эътиборларингиз учун рахмат!!!
Яна учрашиш ва фикру мулоҳаза юритишни ҳаммамизга Оллоҳ насиб айласин!
Бахром Абдурахимов.
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail bahrom2661@mail.ru
Skype; bahrom6126