O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ИСЛОМ

ИСЛОМ
24 views
10 December 2013 - 20:56

Искандарлар ўтдилар
Устунмиз деб дунёга,
Дороларнинг тож-тахти
Сиғмай қолмиш сарпога.
Оқибат-чи, ҳеч кимса
Юз тутолмай риёга.
Баралла жар солмишлар
Тугаётганда ҳаёт:
Инсон учун йўқ эрур
Исломдан бошқа нажот!.
Чингизларнинг ялонғоч
Қиличлари остида
Не-не ялоқ шоирлар
Айтиб ўтмиш қасида,
Инсоф бўлса қанийди
Ҳеч қурса биттасида,
Ўлаётган чоғида
Ёзарди ҳақ бир баёт:
«Инсон учун йўқ эрур
Исломдан бошқа нажот!».
Не-не тузумни кўрдик,
Парокандаси чиққан.
Энг ақлли зотларин
Зулмат қаърига тиққан.
Золимлар ҳам охири
Бу зулмдан толиққан
57
Аҳволида дунёга
Ҳайқирганмиш: «Оҳ, наҳот
Инсон учун йўқ эрур
Исломдан бошқа нажот?!».
Ҳа, шундан бошқа йўлни
Ахтарганлар нодондир.
Уларнинг бугуни бор,
Эртаси пушаймондир,
Улар учун маҳшарда
Манзил ўзга томондир.
Ўнг томондан келгани
Нодонларга эрур ёт.
Чунки инсон учун йўқ
Исломдан бошқа нажот!».
Басрийни дор остига
Олиб келган уммат бу,
Ҳанбални судрай-судрай
Ҳолдан толган уммат бу.
Сўнгги лаҳзада аниқ
Ҳақни билган уммат бу:
Тугади жами озор,
Бундан катта йўқ сабот:
«Инсон учун йўқ эрур
Исломдан бошқа нажот!».
Ғарб дунёга ҳукмрон
Ухлаганда мўминлар.
Дунё тинмай завқланди
Йиғлаганда мўминлар.
Озгина дин деб қалбин
Тиғлаганда мўминлар.
Бир шиор дунё узра
Тинмай қоққанди қанот:
«Инсон учун йўқ эрур
Исломдан бошқа нажот!».
58
Ким қандай йўл ўйласин,
Барчаси ботил бўлгай.
Инсоният умрига
Аниқки, қотил бўлгай.
Ислом кетса заминдан
Зулм муқобил бўлгай.
Ер устини эгаллар
Бидъатлар-у хурофот.
«Чунки инсон учун йўқ
Исломдан бошқа нажот!».
Ақлин пеш қилиб чиққан
Даҳолар ҳам каззобдир.
Улар тутган ботил йўл
Кўз ўйнатган саробдир.
Бу ғўр маслакка тақлид
Қилган одам ҳаробдир.
Гарчи унинг олдида
Мингдан зиёдроқ сирот,
Инсон учун йўқ эрур
Исломдан бошқа нажот!».
Аллоҳ каломи тинса,
Демак, ҳаёт битгайдир.
Дунёни олиб келинг,
Ундан файз ҳам кетгайдир.
Бир манзилга минг йўлмас,
Бир тўғри йўл элтгайдир.
Хулосам шу, азизлар,
Ўзни айламанг барбод.
«Инсон учун йўқ эрур
Исломдан бошқа нажот!».

Хайрулла Ҳамидов