O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Ислоҳотлар Пакети”да нега суннийларнинг ҳақлари йўқ?

“Ислоҳотлар Пакети”да нега суннийларнинг ҳақлари йўқ?
170 views
09 October 2013 - 12:33

Меҳмет Шавкат Эйги

7.10.2013, “Миллий газета”,Туркия

11328-300x126Ислоҳотлар пакетидан  Сунний кўпчиликнинг дин, виждон, ўз эътиқодига кўра яшаш эркинлиги борасида умид ва орзу этганим моддалар чиқмади.

*Жумҳуриятнинг илк  йилларида ёпиб юборилган Ислом  Мадрасаларининг  такрор  очилиши. Мадрасаларнинг  ёпилиши инсон  хақларига, миллий мансублигига, миллий  маданиятига, дин эркинлигига  урилган жуда  катта зарба  эди.

“Ҳайбали” оролидаги  Юнон православ роҳиблик  мактабининг  очилиши  режалаштириляпти-да, лекин  Исломга  хизмат  қиладиган олим ва фақиҳлар етишиб  чиқадиган  мадрасалар  ҳақида нега ҳеч сўз  очилмайди?

*Тасаввуф  тариқатларининг  такрор  очилиши. Бир вақтлар масон ложалари ҳам ёптирилган эди. Охири, улар  очилди, лекин Ислом такия, ҳонақо ва даргоҳлари  ҳалигача қонун тарафидан  ёпиқлигича  қолмоқда. Бу буюк бир зулм эмасми?

*Минг  йиллик миллий  алифбомизга қарши таъқиқларнинг, Усмонли ёзувидаги  китоб,  газета ва журналларнинг  чиқарилишини таъқиқловчи қонуннинг бекор қилиниши.

*”Шапка Қонуни”нинг бекор қилиниши (1925 йили 28 ноябрда кучга  кирган  бу  Қонунда Туркия Буюк Миллат Мажлиси (Парламенти) аъзолари ва маъмурларига бош кийим кийиш мажбурияти юкланган ва Турк халқи учун бунга буйсуниши шарт қилинган – тарж.)

*Дин ишларининг бутунлай  мустақил ёки  мухтор ҳолатга  келтирилиши.  Диёнат ишлари  Вазирини сиёсий  ҳокимият эмас,   мусулмон  олимлар тарафидан сайланиши.

*Ислом вақфларининг (фондларининг) мухтор ҳолатга  келтирилиши.

*Тавҳиди-тадрисот Қонунининг  бекор  қилиниши, Мусулмонларга  Тавҳидни  таълим  берувчи  мустақил Ислом  мактаблари очиш эркинлигининг берилиши.

*Ая-Софиянинг, Фотиҳ Муҳаммаднинг васиятига  кўра такрор жомеъ ҳолига  келтирилиши.

*Жума кунини  расмий дам олиш куни деб эълон  қилиниши. Туркия  яҳудийлари  шанба куни, насронийлари  якшанба  куни дам  олишади-да, Мусулмон кўпчилик нега Жума куни дам олмаслиги керак экан? Нега  энди  Мусулмон кўпчилик Жума  куни  таътилга  чиқмасинки?!

Ҳа, Ислоҳот  пакетида  Алавийлар  хақлари ҳам бор, нега  Сунний  хақлари йўқ?

Йиғламаган болага сут  бермасмишлар. Ўн  миллионларча  Суннийлар  ўз хақларини талаб  қилмаяпти, машруъ  истакларини билдиришмаяпти. Сунний  қатламнинг аксарияти устига гўё  мурда тупроғи тортилгандай.

Ягона  бир  Уммат бўлиши керак бўлган Суннийлар минг бўлакка, хизбга, гуруҳга, Исломчиликка  ажралганлар.

Суннийлар орасига бир пода жосус, агент, провокатор, гиёҳвандчи ва фитначи кириб олган.

Сунний  кўпчилик  “парчала ва бошқар” принципи асосида парча-парча қилинган. Сунний  кўпчиликнинг йиғлайдиган, истайдиган ва хаққини талаб қиладиган  ҳоли ҳам  қолмади.

 

***

 

Имоми Кабир Жамоатлар ва Ҳизблардан устун туриши  керак

 

Мусулмонлар бошида тажрибали ва  лаёқатли бир  имом бўлсин, деган таманнийимга эътироз этган бир  биродаримиз, “баъзи  жамоатлар ўз   раисларини ўша  имом  бўлсин деяжаклар, шунинг учун оқибатда ўртада катта фитна, фасод ва тўқнашув бўлади. Шунинг учун имом-пимомдан  воз кечайлик, бугунги  ҳолимизда  қолайлик  демоқда.

Айтмоқчиманки, Мусулмонларда бошсиз, имомсиз, Амирсиз қолиш танлови ҳам  йўқ. Бутун сунний   мусулмонлар  ягона бир  Уммат  бўлишлари  вожибдир. Бу  Умматнинг бошида бир  Имом бўлиши ва мўминларнинг унга байъат ва  итоат  этишлари ҳам  вожибдир. Уммат  бирлиги ва Имом  бўлмаса, Мусулмонлар зиллатга, қулликка, заифликка маҳкумдир.

Камина ўз мақолаларим билан Уммат бирлиги, Имом, бу  Имомга байъат ва  итоат вожиблигини  ёйишга сайъ-ҳаракат қилиб келаман.

Хўш, қандай Имом ёки Амир?

Албатта, бугунги  бир бирига  қарши фирқа, ҳизб ва жамоатларнинг бошлиқлари эмас. Уларнинг барчасига  йўлбошчи бўладиган, бирлаштирадиган бир зот…

Дунёга яна бир марта   келмайди, лекин унинг мақоматидаги бир зот. Мавлоно вафот этганда, Кония Христианлари ва  Яҳудийлари ҳам  жанозасида  иштирок  этишни  истаганлар. Мусулмонлар, у бизнинг бузругимиздир, сизга  нима?  деганида, ғайри муслимлар, йўқ, у  қуёш каби бир Зот эди, ҳаммамизни  иситар ва   ойдинлатар эди, дея жавоб  бергандилар.

Шу етмиш беш миллионлик Туркияда шундай бир Зот топиладими? Изламоғимиз лозим, иншааллоҳ бордир.

Бугунги  парчаланиш, бўлиниш, фитна, урушлар  ўртасида бировлар албатта топиладиган ва танланадиган Имомга мутлақо қарши чиқадилар.

Бахонада кўпи борми? Кимдир унинг бўйи узун деса, бошқаси  қисқа дер.

Мусулмонларнинг ягона бир Уммат  бўлмаганидан, байъат ва итоат этиладиган Имомнинг  йўқлигидан ҳам улканроқ фитна бўлиши мумкин эмас.

Кофирлар ва  мунофиқлар Мусулмонларнинг бошига қўғирчоқ каби ювош ва мутеъ Халифа келтириш учун   режалар тузишади, биздаги баъзилар эса Халифа сайласак фитна  чиқади, дейди.

Халифасизлик улкан ва  ўлимдан қаттиқроқ бир фитна эмасми?

Империалист мустабид кучларнинг махфий кучларнинг манфаатига хизмат қилувчи Халифа учун меҳнат қилиши фитна эмасми?

Бугунги  парча-парча ҳолимизнинг ўзи бир фитна эмасми?

Имомсиз, Амирсиз, Халифасиз бўлиш бир фитна эмасми? Ичида  яшаётганимиз бунчалар  фитнани  кўрмаяпмиз, аммо Халифа сайласак фитна  чиқади, деймиз.

milligazete.com.tr