O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Исмат Хушев Торонтода

Исмат Хушев Торонтода
391 views
16 September 2013 - 9:46

Гулларни қўй, шароб бер менга,

Ғазални қўй кабоб бер менга.

Сен ўзингни доно деб билсанг,

Саволим бор, жавоб бер менга.

 

Хаёт нима, ўлим нимадир,

Нега инсон умри беқадр,

Ҳақиқатни ёзган бир сатр,

Адолатли китоб бер менга.

 

Халқим учун нелар қилмадим,

Жоним бердим, бағрим тиғладим,

Тупроғини ўпиб, йиғладим,

Бир ҳайқирай, хитоб бер менга,

Ё ярқироқ офтоб бер менга.

 

Умр ўтар шаъмдайин тутаб,

Хурлик қайда, фақат гап, гап, гап!

Яшамадик одамга ўхшаб,

Юзим тўсай, ниқоб бер менга,

Ёки кетай, жавоб бер менга.

 

 

Кўйлак олиб берай онамга,

Уй, жой қурай икки боламга,

Тўқ кўз билан қарай оламга,

О, ватаним жавоб бер менга,

Ишларимда шитоб бер менга.

 

Хаёт битта, биттадир ўлим,

Қайга етар узатсам қўлим,

Торонтода топганман қўним,

Чойхонам бор, жаннатдай сўлим,

Мендан рози хотиним, ўғлим,

Палов, лағмон берайин сенга,

Меҳмон қилай, савоб бер менга.

 

Озодбек Элкезар