O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Исроилнинг жосуслик дастури сабаб минглаб ҳиндистонлик намойишга чиқди

Исроилнинг жосуслик дастури сабаб минглаб ҳиндистонлик намойишга чиқди
316 views
21 July 2021 - 21:47

Ҳиндистон пойтахти Янги-Деҳлида “Исроилнинг Пегасус жосус дастуридан фойдаланган ҳолда ҳукуматнинг жамоатчилик устидан жосуслик қилгани” туфайли ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик намойиши бўлиб ўтди. Хавфсизлик кучлари баъзи намойишчиларни ҳибсга олгани айтилмоқда.

Исроилда жойлашган NSO Group компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Пегасус” жосуслик дастури орқали журналистлар, фаоллар, ҳуқуқшунослар ва сиёсатчилар глобал миқёсда нишонга олинган деган даъво билан, камида 10 та давлатнинг ушбу компания мижозлари бўлгани маълум қилинган.

The Guardian хабарига кўра, 17 оммавий ахборот воситаси томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, NSO Group га тегишли жосуслик дастурлари глобал миқёсда кенг тарқалган ва зарарли мақсадларда фойдаланилмоқда.

Таъкидланишича, камида 10 та ҳукумат, асосан Озарбайжон, Баҳрайн, Қозоғистон, Мексика, Марокаш, Руанда, Саудия Арабистони, Венгрия, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) NSO Group мижозлари саналади.

Бошқа томондан, Руанда, Марокаш, Ҳиндистон ва Венгрия Пегасус-дан фойдаланиб, рўйхатда кўрсатилган 50 мингдан ортиқ одамнинг телефон рақамларини бузишганлиги ҳақидаги айбловларни рад этишди. Озарбайжон, Баҳрайн, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Мексика ва БАА ҳукуматлари бу даъволарга жавоб беришдан бош тортдилар.

Ҳиндистон пойтахти Янги-Деҳлида эса минглаб одам “Исроилнинг Пегасус жосус дастуридан фойдаланган ҳолда ҳукуматнинг жамоатчилик устидан жосуслик қилгани” туфайли норозилик намойишига чиқишди.

Манба: İnternethaber