O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Истанбулда ЛГБТ тарғиботига қарши митинг!

Истанбулда ЛГБТ тарғиботига қарши митинг!
1,997 views
18 September 2022 - 17:52

ИСТАНБУЛнинг Сарачҳане туманида 100 га яқин нодавлат ташкилот “ЛГБТ пропагандаси ва таъсирини тўхтатинг” шиори билан митинг уюштирди…
Истанбулда, Яссавий Алперенлер Очағи Таълим Маданият ва Бирдамлик Жамиятига қарашли Фикр бирлиги ва кураш платформасининг ЛГБТИ+ чиларга қарши “Буюк оила йиғилиши” митинги Сарачҳанеда бўлиб ўтди.

Митингда қилинган маърузаларда “Бугун бу иш олов олмоқда, бу жамиятлар яқин кунларда бутун Туркия бўйлаб тарқалади” деб айтилди.
100 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти Фотиҳдаги Сарачҳане боғида “Оиламиз ва авлодимизни йўқ қилиш режаларига жим турманг – биз фарзандларимизни ҳимоя қилиш учун курашамиз” шиори билан ЛГБТ тарғиботига қарши тўпланди.
Воқеа туфайли полиция Сарачҳане боғи атрофида хавфсизлик чораларини кўрди. Тадбир учун боғда саҳна ўрнатилди.
Фуқаролар Туркия байроғи билан намойишга қатнашар экан, баъзи фуқаролар “Оилага бирлигига қарши ЛГБТ тарғиботини ва таъсирини тўхтатиб, бунга эргашувчиларга рухсат бермаймиз, оила нишонда” деб ёзилган баннерлар кўтарган. “.
Митингда сўзга чиққан иштирокчи “Биз оиламизни, муқаддас масканимизни сўнгги нафасимизгача ҳимоя қиламиз”, деди. Ватан партияси раиси ўринбосари Мелтем Айвали, “ЛГБТИчиларни ўз юртларимиздан қувиб чиқарамиз” деди.
Намойишда нутқ сўзлаган собиқ модел Туғче Казаз, “ЛГБТ белдан пастга мурожаат қилади, шунинг учун унинг мафкураси ривожлана олмайди. Нима учун ЛГБТ+ дейишади, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Чунки улар ўз ишини давом эттирадилар. Бир мунча вақт ўтгач, болаларга, чақалоқларга ва дарахтларга ўтади” деди.
Туғче Казаз, “Худо “ЛГБТ шахсларни жазоланг” демади, Худо бизга буни етказинг, огоҳлантиринг, қораланг деди. Шунинг учун ЛГБТчи шахслар албатта зўравонлик қилмаймиз” деди.
Туркия Ёшлар Бирлиги раиси Дилек Чинар, “15-июлдаги хоин давлат тўнтариши ташаббусига қандай қаршилик кўрсатган бўлсак, бу маданий ва бузуқ ҳужумга қарши бирлашиб, қаршилик кўрсатамиз. Улар университетларда ЛГБТ клубларини очадилар, биз уларга университетларда ЛГБТни мажбурлашига рухсат бермаймиз. Биз бу клубларни ёпамиз. Эркак ва аёл жинслари бор” деб баёнот берди.

Манба: İnternethaber.

КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (8-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (7-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (6-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (5-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (4-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (3-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (2-qism)