O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Истанбулнинг шимолий дарвозаси

Истанбулнинг шимолий дарвозаси
147 views
12 October 2016 - 6:00

bosphorusМаҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

САЁҲАТ ХОТИРАЛАРИ

(10)

Истанбул. Бўсфўр бўғози[1]

…Қора денгиз ила Мармара денгизи бир-бириға Истанбул бўғози ила етишур. Қора денгиз соҳиллариндаги давлатлар: Русия, Туркия, Рўмония, Булғория бўлуб, Қора денгиз соҳилларини аксари аввалдан Русия, сўнгра Туркия тасарруфинда бўлуб, озгинаси Рўмония ва бир парчаси Булғория ерларидан иборатдур.

Юз сана муқаддам Қора денгиз соҳил бўйларини (нг) аксари, балки ҳаммаси турклар тасарруфинда эдики, бепарволикдан ва замонча ҳозирланмаганликдан аксарини қўлдан бердилар. Қора денгиз ила Мармара денгизларини бир-бириға улаштургувчи бўғозни Қора денгиз тарафиндаги оғзини Истанбул—Бўсфўр бўғози аталиб, киринтили ва чиқинтили бир суратда Истанбул шаҳриғача шимолий ғарбидан, жанубий шарқиға мойил бўлуб, узаядур.

Истанбул бўғозининг шарқий соҳили Осиё, ғарбий лаби Оврупо қитъаси бўлуб, бул бўғоз икки денгиз ила икки қитъанинг бир-биридан айириб ва етишдургувчидур. Бўғознинг Қора денгиздан Истанбулғача узунлиги 30 килўметру бўлуб, икки соҳил орасиндаги энг тор маҳали 550 метр ва энг кенг ери 3 килўметрудур (1 метру — 22,5 вершўк).

Бўғознинг энг чуқур маҳали 52 метру даринликда бўлуб, энг саёз ери 27 метрудур. Қора денгизға бир неча ширин ва катта наҳрлар қуюлгони сабабидан Қора денгиз суйи фақат танжир ила озаймасдан ортуқча сувлари бу бўғоз воситаси ила доимий суратда Мармараға ва андан Оқ денгизға оқгани учун Бўғозичи доимо оқинтилик ва баъзан фўртаналикдур.

Қора денгиздан Бўғозга ўтатургон сувини ҳар сонияға 30 минг макъаб* метр тахмин қилинур. Ва шул оқинти ва фўртаналар талоф* парахўдларини ҳужумлариға баъзан монеъ бўлмоқдадур.

Бўғознинг икки тарафи тоғлик на тепалик оризали ерлар бўлуб, бу ерларни усти ҳар навъ мевалик ва бемева дарахт ва сабза ва зироатлар, боғ ва боғча, кўшк ва қаср ва дилнишин манзил ва иморатлардан иборат бўлуб, манзара ва кўрунуши ниҳоятда дилфириб ва ажойиботи оламдан бўлуб, бутун сайёҳларни «валлоҳ» этар. Истанбул бўғозининг Осиё ва турклар истилоҳатинча Анатўли соҳинлиндаги шаҳар, қасаба ва кўйларини исми шудур: Ускудор, Қодикўй, Қизилтупроқ, Аринкўй, Чомлича, Бўлғурли ва бошқа бир неча қасабалар бўлуб, Бўғозни тор ерлариндагилари ушбудур: Қузғунчиқ, Бекларбеги, Чангалкўй, Воникўй, Қандилли, Анатўли ҳисори, Қоглича, Чубуқли, Анжиркўй, Бекқўз, Анатўли қавоғи ва ўзга кўй ва қишлоқдан иборат ва бунлар бир-бириға муттасил бўлуб, Қора денгиз оғзидан Истанбул рўбарўсидаги Ускудор шаҳариғача узаядурлар.

Истанбул бўғозининг Оврупо тарафиндаги машҳур кўй ва қасаблари ушбудир: Ўртакўй, Арновудкўй, Бабак, Рум эли ҳисори, Амиркон, Испания, Янгикўй, Таробия, Буюкдара, Сориер, Рум эли қавоғи ва ўзгалари. Бу қасаба ва кўйларда энг олий бинолар ва яхши музайян боғчалар, тўрт-беш табақалик бинолар бўлуб ва аксари ажнабий қўнсулларининг ёзилик кўшклари шунда бўлуб; бу кўйларда Истанбулға муттасилдур.

Бўғознинг икки тарафиндаги кўй ва боғчаларға кибор халқи бўлганидек, деҳқон ва боғчадор халқида кўпдур. Истанбулдан бу кўйларда доимо ширкати хайрия ва бошқа ширкатларнинг парахўдлари гашт ва гузор этмоқда бўлуб, бу кўйлар Истанбулнинг маҳалла ва майсаралари ҳукминдадурлар.

Бўғознинг Анатўли ёқасинда Султон Елдирим Боязидхон тарафидан бўғоз мудофааси учун Анатўли ҳисори тўпхона ва қалъаси ва Рум эли тарафинда Истанбул фотиҳи Султон Маҳмудхон соний тарафидан Рум эли ҳисори, қалъа ва тўпхонаси бино қилингандурки, бунлар эски усулда ва катта тошлардан хейли метин бинолар бўлуб, бу кунғача пойдор, аммо маътал* эди. Ва ҳозирги муҳораба замонинда яна бунлардан турклар фойдаланиб, тўп қўюбдурлар. Бу ҳисорлардан бошқа янги усулда ер остинда ҳам устинда махфий ва ошкора суратда бўғозни икки тарафинда, баъзан тепаларда ва баъзан чуқурлар ичинда кўп адад қалъа, таъбия* ва тўпхоналар бино қилиниб, ҳар навъ тўплар қўюлгандур. Ошкора таъбияларнинг тўпи денгиздан кўрунуб, ҳатто, баъзи тўпларнинг оғзи ва учи сувдан бир-икки аршин юқори ва сув устиға бир аршин қадар чиқиб парахўд устинда ўтатургонларға даҳшат берар. Тўплардан бошқа бўғозни тахтул баҳр мино* ва қайиқ ва потлатқичлар ила муҳофаза этиладур. Мана шу бўғозни оғзиға яқин бориб, Русия ҳарбий парахўдлари Истанбулни таҳдид этмоқдадурлар. Ва ушбу бўғоз Истанбулни шимолий дарвозаси бўлуб, жанубий дарвозаси бўлса Қалъаи Султония—Дарданел бўғозидур.

Истанбул шаҳри шимолдан Русия баҳриясиға, жанубдан англис ва франсузларнинг юздан зиёда парахўд ҳам тахтул баҳр* ва фавқул баҳр*, учқуч, сузгучлари ҳужумиға ҳадафдур. Бу ҳужумларни натижаси ва бўғозларнинг чидаши ёинки таслим бўлуши тўғрисинда дунё оқилларининг фикри ҳар навъ бўлуб, тирик киши мунинг натижасини яқинда кўрур. Қалъаи Султония, яъни Дарданел бўғози ҳақинда келар адад «Ойна»да маълумот берилур…

«Ойна» ж., 1915 йил,
13-сон, 343—346-бетлар.

(Давоми бор)

*
Макъаб – ўрнига қараб, куб ё квадрат маъноларида ишлатилади
Талоф – қароқчи
Маътал – заиф маъносида
Таъбия – мудофаа учун ҳозирланган пистирма жой
Мино – мина
Тахтул баҳрденгиз ости
Фавқул баҳрсув усти

[1]Ўз номи сақлаб қолинди. Ўрнига кўра Истанбул даврига олинди: Муаллифнинг ўзи: «Истанбул хотироти сўнгра ёзилур» («Ойна» ж., 1914 йил, 43-сон, 1030-бет), —деди.