Туркия давлат тўниарилиши урунишига дуч келди. Анқарада Бош Штаб қароргоҳи ва TRT телевиденияси бош қароргоҳи бир гуруҳ исёнчи ҳарбийлар тарафдан қўлга олиниб, Истанбулда эса Бўғозичи ва Фотиҳ Султон Маҳмат кўприклари ёпиб қўйилди.
Туркия президенти Эрдўғон ва бош вазир Йилдиримнинг чақируви билан бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб халқ кўчаларга чиқди. Вертолётдан Туркия Олий мажлиси, Бош Штаб вазирлигига ва Миллий разведка ташкилоти биноларига ўт очган исёнчилар, қуролларини тинч аҳолига ҳам йўналтирдилар. Анқара ва Истанбулдаги ҳужумларда ўнлаб полиция ҳодимлари ва фуқаролар ҳалок бўлди, юзлаб инсонлар яраланди.
Туркия Қуролли Кучлари бошқарув қисми исёнчилар ҳужумига шиддатла қарши чиқар экан, хавфсизлик аъзолари томонидан ташкил қилинган амалиётлар ёрдамида исёнчилар бирма-бир қўлга олина бошлади. Бошқа тарафдан давлат тўнтарилишида қатнашган аскарлар билан биргаликда баъзи Олий суд, Давлат кенгаши ва Ҳакамлар ва прокуратура олий кенгаши аъзоларининг ҳам қўлга олиниши ҳақида қарор чиқарилган. Истанбулда исён ўз тугатилиш нуқтасга келар экан, Анқарада эса исёнчилар билан отишмалар давом этаётгани, ушбу гуруҳ аъзоларининг аҳоли ва полиция ҳодимларига ҳужум қилаётгани айтилмоқда.
Шунингдек Жандарм Қўмондонлигидаги бир неча исёнчилар ҳам таслим бўлишган.
ЎХҲ хабарлар бўлмии