O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Итни зиёлисидан афзал кўрган миллат

Итни зиёлисидан афзал кўрган миллат
144 views
29 September 2017 - 11:33

Бир гуруҳ тошкентликлар дайди итларнинг отиб кетилишига қарши шаҳар ҳокими билан учрашиб, бу бедодликни тўхтатишни талаб қилишган. Энди намойишга чиқишни режалаштирмоқда. Бу амал таҳсинга лойиқ. Чунки, ит – вафодор жонивор.

Аммо, миллати учун жонкуйдирган бир адиб икки кундан бери Тоштурмада ўтирипти. Нурулло Отахоновга ўша машъум 159-модда, йиллар давомида зўрлаб келинаётган Конституциявий тузумга тажовуз қилиш айблови қўйилаяпти. Айби, Абдулла Қодирий изидан боргани.

Лекин, ўзини адиб, равшанфикр дейдиганларнинг баъзилари, қанжиқ итдай, думларини қисиб, инларига кириб кетди, баъзилари эса артистлар билан сельфи тушиш билан овора, баъзилари наҳор ошига бориш билан.

Ёзувчилар Иттифоқи “бу адиб бизнинг иттифоққа аъзо эмас” деди. Эмин Усмон ўлдирилганда ҳам шундай деганди.

Уларни кечира олмайман, аммо тушунаман. Чунки, улар гулчамбарлар учун бош эгиш ва тўнқайишга ўрганган. Ўрганган кўнгилда….

Аммо, энг алам қилгани – итни зиёлидан афзал кўрилаётгани.

Сирожиддин Толибов

facebook.com