O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ИТ ТУМШУҚ СУҚҚАНИ БИЛАН ДАРЁ “ХАРОМ” БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИ!!!

ИТ ТУМШУҚ СУҚҚАНИ БИЛАН ДАРЁ “ХАРОМ” БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИ!!!
753 views
30 December 2021 - 14:15
Муқаддас динимиз Исломда шундай бир гўзал жумла бор.
«Қандай Яшасанг…Шундай ўласан!!!.
Қандай Ўлсанг-Шундай Тириласан»!!!.
Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. эса ҳаддисларидан бирида «Ёлғончи, Чақимчи, Қиёмат Кунида Махшарга ИТ кўринишида тупланади дейдилар». Бу икки гўзал даллилдан кўринадики халқимизда :
«ИТ ХУРРАР КАРВОН ЎТАР» деган нақл бежизга айтилмаган Яъниким: Ғараз Манфаатлари юзасидан Инсонлигини унутиб қўйиб, «Умрини Фақат
Кимларнингдир Обрўсини тўкиш мақсадида аккилаш учун сарф қилаётган» Ит шамойилида яшаётганлар Қиёматда ҳам айнан Ит бўлиб тирилажаклар.
Мен буюк АЛЛОҲ, унинг расули МУҲАММАД с.а.в. ва Аллоҳнинг китоби МУҚАДДАС ҚУРОН- ИСБОТ ТАЛАБ ҚИЛМАЙДИГАН ДАЛЛИЛДИР дейман!!!.
Муқаддас нарсаларни билмайдиганлар учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ. Узини мустақил журналист деб атаётган
«Факт ва Фикр»деб аталган магзава сохиби Бобомурод Абдуллаев бу хақиқатлардан энг узоқ булган кас. Ёлғон билан бўҳтонинг чегараси йуқлигини исбот килиш учун чираниб бақираётган уятсиз, шармсиз кас.
«Факт ва фикр» магзавасининг кейинги “сони”да у шундай деб тухмат қилади:
«МУҲАММАД СОЛИҲга ишониб унинг қурбони булган одамлар рўйхати янги исмлар билан тўлиб бормоқда. Жорий йилда Ўзбекистон ДХХ томонидан “Эрк”нинг Сурхондарёлик фаоли Муҳриддин Хушвақтов ҳамда ёш шоир
Раҳмиддин Абраев ҳам қамоқа олинди.Лекин Муҳаммад Солиҳ бу фаолар ҳақида қайғураётгани ҳам йўқ. Ўйлаётгани ҳам йўқ” дейди Б.Абдуллаев.
Холбуки, Сурхондарёлик
Муҳриддин Хушвақтов умуман қамалгани йўқ. Ҳозир ҳам Озодликда Россияда фаолият юритмоқда.
Сиз уни қачон қамоқа тиқиб улгурдингиз Бобомурод Абдулла?!!!.
Муҳриддин Хушвақтов Россияда қанақадир муаммо сабаб полиция идорасига олиб келингани, кейин қўйиб юборилгани тугри. Бу инсони сиз қандай қилиб, қамаб қуйдингиз Б.Абдуллаев!?
Халқимизда:
«Таъби айбжўйлик бўлса агар бас.
Товус оёғидан бошқасин-
кўрмас» – деган нақл бор.
МУҲАММАД СОЛИҲНИ ҚОРАЛАШ ЭВАЗИГА: ОЛАДИГАН ЁҒЛИ СУЯК ИЛИНЖИДА – НАФСИ ХУРУЖИДА ТАЛВАСАГА ТУШГАН БОБОМУРОД АБДУЛЛА масаланинг изи билан қизиқмайди ҳам. Сабаби уни Муҳриддин Хушвақтовнинг ҚАМАЛГАНЛИГИ ёки ҚАМАЛИШИ эмас балки, биттасининг бошига тушган хар кандай кулфатни Муҳаммад Солиҳга «ЁПИШТИРИШ» орқали Махсус хизмат ташлаган
«СУЯКГА ЕТИШИШ ОРЗУСИ» харакатга келтиради. Шу боис, Бобомурод Абдулла умуман қамалмаган Муҳриддин Хушвақтов ҳақида ёлғон маълумот берди.
ИККИНЧИДАН: турмуш ўртоғим Раҳмиддин Абраевнинг қамалишларига Муҳаммад Солиҳнинг умуман алоқаси йўқ. Турмуш ўртоғим маиший жанжал туфайли қамалганлар. Аммо Раҳмиддин Абраев қамалди дегани, у бутун умр ўша ердан чиқмайди, унинг ортидан хоҳлаганча мағзава ағдариш мумкин дегани эмас!!!.
Б.Абдуллаев тухматининг асоси шу: Раҳмиддин Абраев озодликдалигида (“ТЎҒРИЛИК – ЁЛҒОНЧИЛАР ҚЎРҚҚАН ФАЗИЛАТ”…
“МУНОФИҚУН”…) каби ўзи ёзган бир нечта мақолаларида Б.Абдулланинг асл қиёфасини фош этиб ташлаганини жамоатчилик билади.
Бобом Абдуллаев ўшанда лом-лим деёлмаганди. Каламушдек инида бекиниб ётганди чунки Рахмиддин у хақида хақиқатни айтганди. Энди пайт пойлаб юриб, Раҳмиддин Абраевнинг йўқлигидан фойдаланиб иғво тарқатаёпти. Йиқилган одамни тепиш учун одам қай даражада жирканч ва тубан бўлиши керак?!.
Б. Абдуллаев бир инсонинг бошига тушган фожиадан бошқа бир айбсиз инсон номини ҚОРАЛАШ учун фойдаланаяпти!. Бундан хам жирканч пасткашлик борми дунёда!?
Бобомурод Абдулла айтингчи сиз
«Нафосат Оллашукуровага бошпана бермаслик учун Украина ҳукуматига Муҳаммад Солиҳ номидан ёзилган хат» ҳақиқатдан ҳам бор булса: “Қани компютерда хўп ўхшатиб терган бу хатингиз тагига қўйилган М.Солихнинг имзоси.
“Эрк” нинг муҳри???…
Айни шаклда қандайдир
К. Юлдош хақида ёзилган “хужжатлар”ни келтиради. Қани имзо, қани мухр?
Бобомурод. А. , ёлғонни ямламай ютадиган мунофиқ бўлмасангиз тубанликнинг тубига шу қадар тушармидингиз???.
Бундай имзосиз- асоссиз туҳмат ва бўҳтонлардан қанча берди сизга Махсус Эгангиз???.
Агар Мухаммад Солих Н. Оллошукуровага қарши ООНнинг Украина бўлимига хат ёзган бўлганида, унинг ўзи биринчилардан бўлиб интернет даричасини ҳеч кимга бермай чулдирарди. Менинг инсон хуқуқлари химоячиларида эшитишимча,
Оллошукурова 2019 йилнинг бошида
“режали тарзда 5 йилга “қамалди”,
ва жиннихонага “тиқилган”… Уларнинг айтишича, Оллошукурова хориждаги ҳуқуқбон ва мухолифат фаоллари ша’ънини бадном қилиш учун махсус ташланаётган ОБОНЧИ аёл. Бунинг накадар тугри эканини мен билмайман. Аммо унинг ўзини ҚАХРАМОН даражасига чиқишида хизмати сингиган журналист Шуҳрат Бобожонга ташланиши, Малохат Эшонқуловага тухматли осилиши ,
М.Бекжонга ва М.Солихга хеч бир асоссиз туҳмат ёгдириши бу гапларда жон борлигига ишонтирмоқда. Яна Оллох билади, гунохга киришни истамайман, мен эшитганларимни айтаяпман холос.
Аммо Оллошукурованинг тухматларига Махсус хизматларнинг буюртмаси сабаб бўлган бўлса, сизнинг қутириб, М.Солихга ташланишингизда фақат Махсус хизмат буйруги эмас, М.Солихга бўлган
ШАХСИЙ адоватингиз сизни
ИТАРУВЧИ КУЧ булаётгани хаммага аён булди.
Ютубдан хар тўккан магзавангизда М.Солихнинг бу дунёда кандай кайфу-сафо суриб яшаётганини айтиб, хасаддан бўгилиб-пишкираётганингизни намойиш қиласиз. Сизни Махсус Хизмат ва Шахсий Хасад харакатга келтираяпти! Сизни ИТАРАЁТГАН КУЧ шу иккиси!
Айнан сиз аёлларни
(Н. Оллошукурова ва Д. Исхокова) бизга гиж-гижлаб, уларнинг юбкаси ортига яшириниб, “хизмат”ларингиз учун берилган харом нонни еяпсиз.
Рахмиддин Абраевни қаматишда айнан ўзингиз бош рол ижрочиларидан бирисиз!
Буни халк билмайди деб ўйлайсизми?
Бу хизматларингиз учун сиз- Тошкент марказидан хашаматли квартира олганингизни узингиз эълон қилдингиз.
Факат бир нарсани яширдингиз. Айни бинодан эрим Рахмиддиннинг собик дусти Акром Маликкка хам хашаматли квартира совга қилинганини яширдингиз.
Аммо буни одамлар билишади!!!
Хар иккалангиз кузингиздан миннатдорлик ёшлари сийиб, Махсус Хизматга хизмат қилаётганингизни хам сизлар алдаётган халк билади!
Иккалангиз хам М.Солихга тухмат қилганингиз учунгина бу харом квартираларга ноил булдингизлар!
Сизларнинг бошка хеч бир кароматингиз йук!
Хатто шу ерда хам сизлар М.Солихдан қарздорсизлар!!!.
У булмасайди, бу “неъмат”ларга сазовор булмасдингиз, чунки сизлар бир тийинга қиммматсизлар!
Эрим Раҳмиддин Абраев 2021 йилнинг июнь ойида сизнинг асл башарангизни фош этишга бағишланган “Пул- матор” номли мақоласини эълон қилганди. Шундан кейин сиз Ўзбекистон ичидаги ҳамтовоқларингизнинг бирига
“Раҳмиддин ўзидан кетиб қопти. Мен уни қаматаман” деб керилганингиз бизга етиб келди.
Эрим менга
“Бобомурод мени қаматаркан”
деб жилмайиб қўйганди.
Раҳмиддин Абриевни қамалишида сиз бош рол ижрочиларидан бири бўла туриб, бугун омма олдига чиқиволиб кўзингизни лўқ қилиб,
“Раҳмиддин М.Солихнинг айби билан қамалганлардан бири” дея тухмат қилганингиздан, Солих номига лой чаплаб, уни бадном қилишда менинг эримни пок номидан фойдаланишга уринганингиздан, манфурлигингизни чегараси юқлигидан ҳайратдаман.
Бу дунёда ҳамма нарсанинг ҳисоби бор ва бу оламда
ҲАР КИМ ЎЗИ МУНОСИБ БЎЛГАНИНИГИНА ИСБОТЛАЙДИ.
Ҳудди сиз каби !!!.
Аммо сиз унутманг!!!. ўзбекларда бир мақол бор, ей Бобомурод Абдулла:
«ИТ ТУМШУҚ СУҚҚАНИ БИЛАН ДАРЁ “ХАРОМ” БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИ”!!!.

Shaxrina Abdurazzoq

Манба: Facebook