O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ИШИД га инсонийлик дарси берилди (видео)

ИШИД га инсонийлик дарси берилди (видео)
31 views
24 February 2016 - 12:41

dunyaya_daes_mesajini_boyle_verdiler

Суриянинг шимолида жойлашган жангари гуруҳлардан бири бўлган Шом Жабхаси асир олинган ИШИД аскарларини қатл қилиш жараёнида ўзгача бир усул намойиш қилишди ва бу орқали бутун дунёга мурожаат қилишди.

Шом Жабхаси асир тушган ИШИД аскарларига турунж рангли бир хил кийимлар кийдириб айнан ИШИД услубида асирларни камера олдида тиз чўктиришди.

Аммо кутилмаганда ажабланарли бир ҳолат юз берди: Шом Жабхаси мужохидлари видеонинг охирида асирларни қатл қилмасдан, юзидаги ниқобларини чиқариб, “Биз қатл қилиш учун ҳавас қилмаймиз” дея хитоб этишди.

Бу сўзлардан кейин Шом Жабхаси имомларидан бири видео қаршисида ИШИДнинг асир тушган аъзоларига шундай ваъз ўқиди:

“Сизнинг динингиз ўлдириш бўлса, бизнинг динимиз Ислоҳ қилишдир. Динимиз адолатдир, Ислом дини бошимизнинг тожидир. Яхшилик бизнинг тамойилимиз, зулм биздан эмас ва биз ҳам зулм тарафида эмасмиз. Адашганларга яхшилик насиҳати қилдик. Ўлганларни на видеога тушурамиз ва на кибр билан бу видеоларни тарқатамиз. Видоега олишга эҳтиёжимиз йўқ. Қалбларни тош қиладиган, инкилобни корайтирган, бизни томоша қилганларни севинтирадиган, душманларимизнинг ёмонликларини ва интиқом туйғуларини орттирадиган тасвирларга хеч эҳтиёжимиз йўқ. Эй экстремист ва қорага бурканган ИШИДчилар, агар сизнинг шиорингиз зулмат ва ниқоб бўлса, бизнинг шиоримиз оқлик ва ниқобсизликдир. Агар ҳавас қилган динингиз қатл қилиш дини бўлса, бизнинг динимиз ислоҳ қилиш ва динни ўргатиш динидир”, дея дунё ва ИШИД га ҳитоб қилди Муҳаммад Ал Ҳатиб.

ЎХҲ аборот бўлими