O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ИШИД жангарилари Юнус Пайғамбар қабрини бузиб ташлашди (видео)

ИШИД жангарилари Юнус Пайғамбар қабрини бузиб ташлашди (видео)
165 views
10 July 2014 - 14:09

2

Қуйидаги видео лавҳа Ироқнинг Мосул шаҳри яқинидаги Нанова шаҳарчасида тасвирга олинган. Видео лавҳада ИШИД жангарилари болталар билан тошдан қурилган бир қанча қабрларни бузиб ташлашмоқда.

Ушбу қабрлардан бирининг мусулмонлар учун ҳам христианлар учун ҳам муқаддас саналган ва ҳақига дуо қилинадиган Юнус Пайғамбарга оид эканлиги ҳақидаги иддаолар кўпчиликни ҳайратга солди. Бу ҳақда бир қатор турк оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Хусусан, milliyet.com.tr нашрининг ёзишича, ушбу қабрларнинг ИШИД жангариларидан бузиб ташланишига сабаб уларнинг Исломий қоидаларга зид эканлигидир. Жангарилар бу қоидалар сифатида нимани назарда тутишгани номаълум.

Бироқ, марҳумларни таҳқирловчи ҳаракат бўлган қабрни бузиш ҳолати ҳеч қайси бир эътиқодда оқланмаслиги тайин. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳам ҳеч қачон мозорларни бузманглар деганлар.

ЎХҲ ахборот бўлими