2003 йилда шакллана бошлаган ИШИД террор ташкилоти, Яқин Шарқни нотинч ҳолатга келтирди.. Шундай қилиб асосий куч сифатида “жиҳод” қилиш даъвоси билан мусулмонларни мўлжалга олган террористлар ортида қайси мамлакатлар ва кучлар бор? ИШИД нега мусулмонларнинг асосий душмани Исроилга умуман ҳужум қилмади? Ҳадисларда ИШИД террор ташкилоти дейилганми? Шу ва яна кўплаб муаммолар жавоби хабаримизда..
Ироқ ва Шом Ислом Давлати 2003 йилда Американинг Ироқни ишғол қилганидан сўнг минтақада шакллана бошлади. Бу бир сунний қаршилик ташкилоти эди. Саддам ҳукуматдан қулатилгандан сўнг келган шиялар, суннийларни орқа планга сурганча ИШИД ҳаракатларини сунний бир исёнга айлантира бошлади. Аммо ИШИД номини Сурияда бошланган ички жангларга қадар ҳеч ким эшитмаган эди. Ҳукумат ўрни бўшлигидан фойдаланган ташкилот, Сурия ва Ироқдан бошлаб Яқин Шарқда Ислом давлати қуриш мақсадида қонли қирғинларини тезлаштирди. Бир кечада Ироқнинг Мосул шаҳрини қўлга олди. Сўнгра Эрбил ва Бағдодга кўз тикди. Кейин эса йўналишни ўзгартириб Кобанига, яъни Туркия чегарасига қадар келди. 10 йил ичида номи ҳам эшитилмаган ташкилот бир йилда бутун дунёнинг асосий долзарб масаласига айланди. ИШИДнинг қисқа замонда сезиларли даражада юксалишининг асосий сабаби нефт конларига ҳокимлик ўрнатганидир. Бир йилда тахминан 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағни бошқарувчи ташкилот, “дунёнинг энг бой террор ташкилоти” сифатида кўрсатилади. ИШИД шунингдек Ал-Қоидадан фарқли ўлароқ ижтимоий ахборот воситаларидан жуда унумли қўлланмоқда. Кино каби олинган қатл қилиш саҳналари, жангариларнинг кунлик ҳаётидан лавҳалар ташкилотга Америка ва Европа мамлакатларидан ҳам осонлик билан одамларни жалб қила олмоқда. Албатта шиялар ҳокимияти даврида эзилган сунний қисмини унутмаслигимиз лозим. Агарда маҳаллий халқнинг ёрдами бўлмаганда Мосул бир кечада қўлга олинмас эди. Шундай экан, ИШИДни ташкил қилган ва қисқа вақт ичида ривожланишини таъминлаган сабаблар шулардан иборатми? Буларда махфий хизматларнинг қўли борми, Туркия қачондир ИШИДга ёрдам берганми? “Қора байроқлилар” Ислом манбааларида келтирилганми? Мана ИШИДга тегишли иддаолар ва ҳадислар…
1.Ҳатти-ҳаракатлар учун баҳона ҳозирлаш
ИШИДнинг ортида Америка, Исромл ва Англия бор. Мақсад Яқин Шарқдаги “ислом” экстремист гуруҳларини бир жойда тўплаш ва Яқин Шарқдаги масалаларга аралашиш учун баҳона ҳозирлаш.
2.Мўлжалда Эрон ҳам бор
ИШИДни ташкил қилишдан мақсади Ироқ ва Сурияда Эронга қарши турувчи бир давлат қуриш. Ташкилотга ёрдам берганлар орасида минтақадаги баъзи сунний мамлакатлар ҳам бор. ИШИД инқирози бошлангандан сўнг Эрон тарафдори бўлган Ироқ бош вазири Маликининг ўз лавозимидан четлатилишини ҳам бу сиёсатга далил сифатида кўрсатиш мумкин. Яна бир тафсилот сифатида Ливанда юзага келган зиддиятларни кўрсатиш мумкин. ИШИДнинг Нусра жабҳаси Ливанга кириб Эрон тарафдори Ҳузбуллоҳ нишонларига ҳужум қилиши, аслида Теҳронга қарши амалга оширилган бир ҳамла сифатида изоҳланди.
3.ИШИДнинг Ироқни учга бўлиш режаси
Стратегик фикрлаш Институти президенти Бирол Оқкун (Birol Akgün) Янгишафақ газетаси билан суҳбатида, ИШИД ташкил қилинган вақтда Сурия масаласи бўлмаганини айтди. Унинг айтишича, ташкилотнинг пайдо бўлиш сабаби Ироқ бўлган бўлса Куртлар, шиялар ва суннийлар орасида барқарорлик ва тузумнинг яратилишини таъминлаш бўлган. Америка вице-президенти Жо Байден ўша вақтда ёзган ўз ҳисоботида бу учлик тузуми ҳақда таъкидлаган.
4.МРБ ва НАТО
Америка стратегия мутахассиси Уиллиам Энгдалнинг сўзларига кўра ИШИДнинг ортида Марказий разведка бошқармаси ва НАТО бор. ИШИД жангарилари Иорданияда МРБ томондан тайёрланади. Молиявий таъминот эса Форс кўрфази мамлакатлари томондан амалга оширилади. Мақсад Яқин Шарқнинг барқарорликга эришишига имкон яратиш ва Сурия инқирозини яширишдир.
5.Ҳадисларда ИШИД хавфи борми?
ИШИД Ислом манбаларида келтирилганми? Ҳафиз Нуайм Бин Ҳаммаднинг Ал-Фитан китобида шундай бир ҳадис ривоят қилинган: “Қачон қора байроқларни кўрсангиз Ерни лозим тутинг, Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам . Сўнгра бир қавм зоҳир бўлур, улар заифдирлар, эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалблари темирнинг зангига ўхшайди. Улар давлат соҳибларидир. Аҳдга вафо қилмаслар, мийсоққа ҳам вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирурлар, Лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар. Исмлари кунядир. Нисбатлари қишлоқ ва шаҳарларгадир (Абу Бакр Ал-Бағдодий каби). Сочлари аёлларнинг сочига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар. Сўнгра Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳақни кимга хоҳласа, ўшанга беради.” Ислом олимлари ривоят этилган Ҳадиси шарифнинг ИШИДга ишорат қилишини айтишмоқда. Аммо Ҳадиснинг саҳиҳ эмаслигини илгари сурганлар ҳам бор. Агарда Ҳадис саҳиҳ ва бизга ИШИД таҳликасидан огоҳлик мавжуд бўлса ҳазрати Муҳаммад (С.А.В) террор ташкилотининг ички низо натижасида ниҳоясига етишини хабар бермоқда… Яна бир бошқа ҳадис ривоятига кўра бу “қора байроқлилар” Маҳди чиқган вақтда терроризмни ташлаб унинг амрига бўйсунадилар…
6.Ваъда қилинган ерлар
Тавротда Нил дарёси ва Фирот дарёси орасидаги ерлар Исроил ўғилларига ваъда қилинган. Бугун Яқин Шарқдаги қаршиликларнинг ва жангларнинг энг асосий сабаби Исроил ва Туркиянинг бир қисмини ўз ичига олган бу ерларни қўлга олиш истагидир. Назариётчиларга кўра ИШИД жангчилари ўзлари билмасдан бу лойиҳага хизмат қилишмоқда. Ташкилот, ваъда қилинган ерларда аҳолини камайтириб бетартиблик чиқарар экан, аслида Исроилнинг бу ерларга ўрнашишига замин яратмоқда.
7.Бағдодий МРБ жосусими ёки моссад?
ИШИД лидери Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ташкилот бошқарувига келишидан олдин Америкада ҳибсда ётганининг маълум бўлиши Бағдодийнинг МРБга хизмат қилиши таҳминларини илгари суришига сабаб бўлди. 2013 йилда олинган бир суратда Республикачи сенатор Маккейн билан бир жойда бўлган кишининг Бағдодий эканлиги даъвоси ИШИД лидерининг Америка билан алоқаси борлигини ҳақидаги гап-сўзларни кучайтирди. Эдвард Сноуденнинг айтишича Бағдодийнинг келиб чиқиши араб эмас, яҳудийдир. Ҳақиқий исми эса Шимон Эйлат ва бошқа мақолаларда таъкидлаб ўтган сабабларимизга кўра Исроилга жосуслик қилади.
8.ИШИД Иллюминат маҳсулотими?
Ташкилотнинг Туркияда маълум номи ИШИД ёки ИД. Президент Эрдоған қўллаган арабча ифодада эса ДАЕШ. Халқаро майдонда эса “ISIS” дея юритилади. ISIS ҳозирги вақтда Миср мифологик иллюминати ташкилот тимсолига айланган “ҳар нарсани кўрувчи кўз” сифатида маълум Хоруснинг ўғли. Қизиқ, террор ташкилотига ном изларкан Вашингтон ва Тел-Авив кўп ўйлаганми, ёки футбол ўйнаётиб тасоддифан топганми бу номни.
9.ИШИД нега Исроилга ҳужум қилмаяпти
ИШИДнинг Исроилга умуман ҳужум қилмаслиги, “ИШИД, Сионистик қотил” изоҳларига сабаб бўлди. Мутахассислар ИШИДнинг Исроилга ҳеч қачон ҳужум қилмаганини айтаркан, ИШИД ва ДБП орасидаги отишмаларни ДБПга қўл келганини таъкидлайди. Шу вақтгача ИШИД ҳужум қилган ерлар ДБПнинг қўлига ўтди. Фитна уюштириш назариясига кўра МРБ ва Моссаднинг мақсади Суриянинг шимолида КИП/ДБП бошқарувидаги бир Курд давлатини қуриш. Асосий мақсад эса бу минтақага Туркиянинг жануби-шарқини ҳам қўшиш… Исроил мудофаа вазири Моше Яалон эса ўзининг сўнгги баёнотида Исроилнинг ИШИД билан ҳамкорлик қилаолишини айтаркан, бу ифлос иттифоқни кўз-кўз қилди. Юқорида таъкидлангандек бу ерлар Яҳудийлар томондан “ваъда қилинган ерлар” сифатида кўрилади…
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди
Манба: komplohaber.com