Фарқ
1
Сиз каби бўлолмам, кечиринг энди –
Бир қадар каттадир ўртамизда фарқ:
Ёлғон гапга сиздек ишонолмадим,
Ишонмасам, асло гапиролмасман…
2
Ўлик туйғуларни шеърга кўммадим,
Сўзга эвирмадим ичда йўғимни.
Ёлғонни ўзимга лойиқ кўрмадим
Ёлғонга тўлдирмай деб қурсоғимни.
Қурсоқ не…
Қулоқлар алдовга тўлди,
Алдовни қуярлар худди симобдай.
Ҳилолдан доғ излаб яшар одамлар –
Қора доғ топдилар энди офтобда…
Чунки ўз умрини оқламоқ учун
Киши ахтараркан жирканчроқ ўрнак!
“Мен ундан оқроқман, покроқман, софман”, –
Дея унутилар қорайган юрак…
*****
Висол
Татиб кўрмаганинг ширин туюлар,
Худди ўлим ширин менга шу учун.
Сенинг висолингга етказса агар –
Ундан тотлироқ не бўлиши мумкин!
Дединг: “Ўлим оғир, азоби қаттиқ”,
Қўрқам – азоблидир менга азобинг…
Қўрққаним учун ҳам карам кўрсатиб,
Ўлимни ширинроқ қилиб бер, Роббим.
*****
Мақсад
Мақсад улуғ, агар ўзингни эмас,
Ўзганинг бахтини нишон айласа.
Агар у ўлмаса, яшаса тинмай,
Янада улуғроқ бўлар атаса.
*****
Гўрўғли