O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шу йил июл ойидан бошлаб биопаспорти йўқ ўзбекистонликларнинг хорижга чиқиши тақиқланади

Шу йил июл ойидан бошлаб биопаспорти йўқ ўзбекистонликларнинг хорижга чиқиши тақиқланади
20 views
09 February 2014 - 10:22

imagesЎзбекистон фуқаролари шу йил 1 июл ойидан бошлаб хорижга фақат биометрик паспорт билан чиқишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда «Газета.uz» интернет-нашри хабар бермоқда.

2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиши фақатгина биометрик паспортлар билан амалга оширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралда имзоланган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқишини тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига белгиланган.

Қайд этилишича, қарор «паспорт тизими замонавий халқаро стандарт ва талабларидан келиб чиқиб паспорт тизимини кейинги такомиллаштириш, Ўзбекистон фуқароларининг халқаро чегара ўтказиш пунктларида паспорт назоратидан ўтишини соддалаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя этилишини таъминлаш мақсадида» қабул қилинган.

Қарорда белгиланишича, хорижга авиация ёки темирйўл орқали чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликларда биометрик паспорт бўлмаса, 1 июлдан бошлаб уларга авиа ва темирйўл чипталари сотилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолига биометрик паспорт бериш жараёни 2011 йил 1 январдан бошланган бўлиб, жараён 2015 йил охиригача якунланиши керак.

kun.uz