O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Иғвога жавоб

Иғвога жавоб
158 views
01 October 2012 - 9:09

Ўзини “Янгидунё” деб атаган ахлат қутиси-сайтдан янги бир ахлат бурқсиди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳнинг гўё курсдоши номидан ёзилган навбатдаги иғвони босган  бу субутсизлар, аввалги “режимга мухолиф” ниқобини олиб ташлаб, ўзларининг Каримов режими югурдаги эканини очиқчасига  фош этмоқдалар.

Муҳаммад Солиҳ сайтимизга берган жавобида, унинг танигани Жўра Жовлиев деган бирор кимса бўлмаганлиги, бу – муҳаққақ МХХли саводсиз бир “қаламкаш” тарафидан шаллақиларча ёзилган савиясиз матн эканини айтди.

Муҳаммад Солиҳ саҳифамизга яна шуларни айтди: “Дўстларим менинг талабалик йилларимни жуда яхши билишади, бизга “тумшуғингга тушираман” дейдиган, ҳатто ҳазиллашиб айтадигани Талабалар Шаҳарчасида йўқ эди. Чунки, бизнинг муштимиз пасткашларнинг тумшуғи хизосида доим тайёр турарди. Бизнинг йўқлигимиздан фойдаланиб, қутураётганлар занжирида туриб вовуллаётган кўппаклардан фарқи йўқ. Буларнинг ҳам жавобини берамиз ҳали, Оллоҳ насиб қилса”.

Таҳририят