O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Иғво, ғийбат ва бўҳтон бировга обрў келтирмаган

Иғво, ғийбат ва бўҳтон бировга обрў келтирмаган
22 views
24 April 2012 - 14:58

Инсонни Худо ақлидан, эс-ҳушидан айирмасин экан. Айирганда эса уни ҳеч ким доволай олмайди ҳам. Ўрта асрларда яшаб ўтган буюк ғазалнавис шоир Бобораҳим Машрабни жинни табиат бўлган дейишади.

Албатта унинг даврида хамма бир бошқа фикрда бўлсаю, ёлғиз Бобораҳим Машрабгина бошқачароқ фикр қилган бўлса, демак ўша давр жамоаси уни ақли ноқис деб билган бўлса ҳам ажаб эмас. Чунки ўша кўпчилик ўзини ақлли ҳисоблайди.

Боборахим Машраб ҳақида шундай латифа юради. Машраб гўристондан иккита бош чаноғини олиб чиқиб, подшонинг олдига борган экан. Унга қараб мана бу чаноқлардан қайси бири подшоникию, қай бири гадоники деб сўрабди у. Ҳар неки, подшоҳ ҳам бугунги давримизнинг айрим шайтонга малай бўлган кимсалари каби “ақллик” экан. “Эй девонаи Машраб, мен қаердан билай бу бошларнинг  қайси бири подшоникию, қайси бири гадоники эканлигини” дебди. Шунда Машраб айтган экан: “Баски, ўлганда шоҳу гадо баробар экан, нега сен халқга бунчалар зулм қиласан”?

Бугунги давримизда ҳам ақллилар жуда кўпайиб қолган кўринади. Шундайлардан биттаси ўзимизнинг “қадрдон” бўлиб қолган “Замондош”имизда чиқиш қилиб Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини ва унинг лидери бўлган Муҳаммад Солиҳни айблабди ва Ислом Каримов ҳам, Муҳаммад Солиҳ ҳам Ўзбекистон сиёсий майдонини тарк этишларини талаб қилибди. Кейин нима қиларкин бу аллома ва унинг ҳамтовоқлари бўлган замондошчилар?  Улар сира-сира ўйлашмайдики, Ислом Каримовни “кет” деган билан у кетадиганлардан эмас. Муҳаммад Солиҳ эса Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери ва уни кетказиш айни мана шу ҳаракатнинг ихтиёрида. Агар буни улар истаб қолишса албатта Муҳаммад Солиҳ учун ҳаракат раҳбарлигини топширишдан ўзга чора қолмайди.

Яқинда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) ташкилотининг ташкил топганига бир йил тўлади ва шу қисқа фурсат ичида эришилинган ютуқлар ва қўлдан берилган имкониятлар, барча камчиликлар ҳаракатнинг қурултойида кўриб чиқилади. Тўғри, бу қисқа фурсат ичда  Президент Ислом Каримовнинг ҳукмронлигига катта путур етказилинмади, уни тахтидан қулатишга ҳам эришилгани йўқ, аммо нимадир ишлар амалга оширилди-ку.

Жумладан, дунёнинг турли мамлакатларида Ўзбекистон Ресупублиси мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилинган норозилик акциялари, диктаторннинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг модалар ҳафталигидан ҳайдалгани, биринчилардан бўлиб таниқли уламо Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасдга муносабат ўлароқ пикетлар уюштирилгани шулар жумласидандир. Бундан ташқари ҳаракат фаоллари муттасил диктатор ҳукумати томонидан содир этилаётган жиноятларни фош қилиб борди. Ҳаракат шу муддат ичида Ўзбекистон пойтахтида икки бора варақалар ва Эркин юрт газетасини тарқатишга эришди ва бунда ҳукумат жаллодлари бирор фаолни қўлга олишга муваффақ бўла олмади.

Ҳаракат Швецияда рўйхатдан ўтди ва Канадада, Туркияда, Финландияда, Норвегияда, Данияда, Россияда, Украинада унинг бўлимлари иш олиб бораяпти. Ҳаракатнинг энг асосий фаолияти Ўзбекистонга қаратилинган экан, ватан ичкарисида ҳам бир неча гуруҳлардан иборат Ҳаракат фаолларининг фаолиятлари кўзга ташланмоқда.

Қизиқ, “Замондош” сайтида чиқиш қилиб ЎХҲ ни тўхтовсиз танқидга тутаётганлар нима ишлар қилишди экан ўзлари? Иғво, бўҳтон ва ғийбатдан бўлак! Қизиқ, қачондан бери бу кўринишдаги иғвогарликлар сиёсий ҳукуматга мухолиф кучлар фаолияти бўлдию, бу билан улар нима мақсадни кўзлаяпти экан?  “Сиям эгизаклари” муаллифи бўлган Бобир ака, “Замондош”нинг ва яна кимларнингдир асл мақсадлари бирдир: у ҳам бўлса ўзбек мухолифатини тўғри кураш йўлидан чалғитиш ва мухолифат курашини ўзларига қаратиб олиш. Шунда албатта Ислом Каримовнинг ҳам қулоғи анча тинчиб қолади ва мухолифга мухолиф бўлган кучлар ғалабаси ҳам шу бўлар балки.

ЎХҲ бу сингари “кураш” усулидан узоқда қолаётган бўлсада, гоҳида ғийбатчилар иғвосига жавоб бериб ҳам туришга ҳам мажбур. Бундан бир неча йил олдин худди шу усулдаги фаолиятни Михаил Ардзинов олиб борарди ва қани энди у? Овози ҳам чиқмай кетди. Қани Абдураҳим Пўлатов, ҳар неки сиёсий башоратлар қилиб борар ва кунда бўлмаса кунора Эрк партияси, ҳамда лидерини ёмонлаб турарди. Қани фош бўлган Самад Мурод ва Зулфиқор Мирзоқулов? Уларнинг ҳам сас-садолари ўчди! Ва шундай бир кун келади, Ризо Обид ва Жаҳонгир Маматларнинг ҳам садолари ўчади! Чунки уларнинг ҳам  бошлари ғийбатдан чиқмаяпти! Сиёсий мухолиф кучлар асосан ватанда ҳукмрон бўлган Ислом Каримовизо Обиднинг хўжаси бўлганларнинг асл мақсадлари  диктатурасини қулатиши зарур бўлсада, ҳали ўлдирилмаган айиқнинг терисига талашаётганларни ким дейиш мумкин? Жилла қурса ақли соғ дейишга арзимикан улар?

ЎХҲ барча ўзбеклар ва ўзбекистонликлар ҳаракатидир. Кимки ўзини ватандаги диктатура режимига қарши курашга бағишлар экан, демак улар ташкилот бўлиб, ёки якка тартибда бўлсин, ҳаракат сафига киришлари мумкин. Эҳтимол, Ризо Обид токи қурилтойгача ҳаракат сафига кириб олса ва ўзининг кучлик сиёсий кураш ғояларини таклиф этиб қолса, балки қурултой уни ЎХҲ раислигига ҳам сайлаб юбориши мумкин. Шунда ўзбек сиёсий мухолифатининг лидери Ризо Обид бўлади. Аммо кўплар қаторида олма пиш, оғзимга туш деб ўтириш, ёинки, курашда турган одамларни иғво-бўҳтон қилиш – бу кураш усули эмас! Иғво ва бўҳтон ҳеч қачон бировни бообрў қилмаган ва сизни ҳам бообрў қилмайди!

 

Тўлқин Қораев

Швеция.