O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

И. Каримов ҳокимиятда умрбод қолишни режаламоқда

У ҳаттоки ҳукуматни ўз қизига ҳам қолдиришни истамаётир, сабаби қизи президент бўлганида ҳам у ўз жони таҳликада қолишидан ҳавотирда.

И. Каримов ҳокимиятда умрбод қолишни режаламоқда
180 views
19 January 2013 - 10:15

images (35)И. Каримовнинг олиб бораётган ички ва ташқи сиёсати Ўзбекистонни қадамма-қадам демократияга олиб бораётганлиги, унинг Республикада ўтказаётган ислоҳотлари халқ фаровонлиги ва яшаш даражасини ошираётганлиги, фуқароларнинг кўпчилиги 90% И.Каримовни қўллаб-қувватлаётганлиги тўғрисида “Ижтимоий фикр” томонидан олиб борган сўровини ЦентрАзия сайти чоп этган.

Бундек олиб борилаётган сўровларни бўрттилиши мантиққа тўғри келмаса-да, И.Каримовни 2015 йил Ўзбекистонда ўтказиладиган президентлик сайловида қатнашиб, умрининг охиригача ҳокимият тепасида қолиш нияти борлигидан далолатдир.

У ҳаттоки ҳукуматни ўз қизига ҳам қолдиришни истамаётир, сабаби қизи президент бўлганида ҳам у ўз жони таҳликада қолишидан ҳавотирда. Чунки И. Каримов ҳокимиятдан кетди дегунча, у судланиши ва ўлимга маҳкум этилишини яхши билади.

Хозирги кунда кўплаб мустақил таҳлилчиларнинг айтишларича, тарафдор кланлар, И.Каримов қизини ҳокимият тепасига келтирса, қизи отасини хокимиятдан кетишини тезлаштиради деган фикрни айтмоқдалар.

Нимаики бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистондаги икки йирик муҳолифат тезда бир қарорга келиб иттифоқ тузиши ва хар қандай ўзгаришларга тайёр туриш керак, Ўзбекистонда сиёсий куч бўлиб ўз ўрнига эга бўлиши шарт, агарда энди ҳам мана шу имкониятни қўлдан берсалар, халқ бир умр хар иккала йирик муҳолифатни кечирмайди.

Абдилло Тожибой ўғли
“Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси
Тошкент, Ўзбекистон