O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЙИГИРМА ЕТТИ ЙИЛЛИК ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА

ЙИГИРМА ЕТТИ ЙИЛЛИК ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА
558 views
12 January 2022 - 22:52

Файсбукда тармоғида мустақил журналист Каримберди Тўрамуроднинг мухолифат лидери М.Солих билан ўтказган суҳбати ҳақида диққат чеккан
ДИАЛОГ

МУҲАББАТ НАЗАР: Иккинчи бўлимини ҳам кўрдик. Раҳмат.
Масалага одиллик билан ёндашиш учун, иккинчи шахсни ҳам тинглаш жоиз. Хақиқатлар эса, мана шундай самимий суҳбатларда очилиб боради.
Биз Муҳаммад Солиҳ шахсини , душман ва мухолиф лидери сифатида таниб катта бўлган авлодмиз. Бу шахс буюк шоир эканини ҳам билардик. Фақат, мухолифлик таними, хаммимизга қўрқинч берган, замонида. Хозир ҳам, ушбу видеони қўрқиб кўраётган ёки қизиқсада, “лайк” босишга хадиксираб турганлар топилади. Лекин, айнан шу чекимлар кўпчиликка жасорат берганиям хақиқат.
Раҳмат,сизга.

КАРИМБЕРДИ ТУРАМУРОД:
Муҳаббат Назар, Шу сўзларингиз учун сизга раҳмат! Кўпчилик айтолмай ўтирган сўзларни айтганингиз учун ҳам раҳмат. Биламан, бу суҳбатлар “лайк” йиғмайди, зеро, биз бу суҳбатни “лайк” йиғиш учун қилмадик. Бу суҳбатда “комментарийлар” ҳам кўп бўлмайди, зеро, “комментарий” йиғиш ниятимиз ҳам йўқ. Одамлар “поделиться” ҳам қилишмаяпти, бундан ҳам хафа эмасмиз. Келини билан ётиб қўйган қайнота ҳақида ёзсам, 12 ёшида туққан қиз ҳақида ёзсам, минг-минглаб “лайк” босиларди, минглаб юртдошларимиз “комментарий” ёзиб, “поделиться” қиларди. Аммо мен одамларимиз қачонгача ўша қайнотани, ўша 12 ёшида туққан ўқувчи қизни, ва, ниҳоят, қачонгача рўмол билан соқолни “чайнайди”, дедим ва уларни жиддийроқ нарсалар ҳақида ҳам мушоҳада қилишларини истадим.
Юртдошларимиз қалбига 27 йилда томир этиб кетган ҚЎРҚУВ ҳисси яқин 27 йилда чиқиб кетмайди энди!
“Лайк” босмаганлари билан, “комментарий” ёзмаганлари билан, “поделиться” қилмаганлари билан кимни кўрсак, “Кўрдик, Ҳожи ака, давомини интиқлик билан кутаяпмиз”, дейишаяпти, шахсийга ёзишаяпти, телефон қилиб айтишаяпти.
Тўғри, охирида “Кечирасиз, “лайк” босмадим, тўғри тушунасиз”, деб ҳам қўйишаяпти.
Мен ҳам уларни тўғри тушунаяпман. менинг халқимга ичим ачийди!
Халқим юрагидаги шу қўрқув билан ўтиб кетишини ўйлаб, жоним оғрийди, руҳим қақшайди!
Ахир биз инсонмиз! Қўрқиб яшаш учун дунёга келмаганмиз! Ки сен ҳам ҳур туғилғонсан”, халқим!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Менга ҳақиқатни айтинглар, ҳақиқатни кўрсатинглар, қўрқманглар, орқаларингда мен турибман”, деяптилар, аммо қўрқув ҳатто журналистларимизнинг юрагидан ҳам чиқиб кетмаяпти.
27 йиллик бу қўрқув йўқ бўлиши учун ҳозир тирик турган одамларнинг ҲАММАСИ ўтиб кетиши керак, шекилли…

Манба: Facebook