ГУЛНОР
(Ҳужжатли роман)
Аҳмад Бейжон Эржилосун (Ahmet Bican Ercilâsun)
Бу “роман”даги саргузаштли воқеаларнинг катта қисми 1986-йилда Ўзбекистонда рўй беради.
Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.
Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Турғут Дениз — ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир.
Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир.
“Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир.
Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.
Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига ўгирган: Пирмуҳаммад Xoлмуҳаммад
Роман Истанбулда “Ötüken” нашрётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилган
* * *
2-ҚИСМ
1938 йилнинг қиши Сибирда яна ҳам совуқроқ келди. Уйларнинг деворларидаги оғоч тўнкалар бу қаҳратон ва сургунлар нафасини яхшилаб эмганди. Аслида бу деворлар ҳам тарихни ўз вужудларига ёзган бир матнлар эди. Ўғуз фақат инсон овозини эмас, кўз илғамас бир қимирлаш ҳам йўқ бўлмаяжагини, унинг ҳам ёзилиб абадий қолажагини ўйларди.
Темурнинг Cамарқандини кўриш мумкинмикин?
Темурнинг ҳаракатлари фазога ёзилган бўлса ва уларни биз томоша қилабилсайдик, муҳташам филм кўрган бўлардик…
Улуғбек фазоларни тадқиқ этаркан, у юксакларда одамзотнинг тақдирини ахтарганмиди? Юлдузлар силжишида бу тақдирнинг гизланганини ўйлаганмиди-ки, уларни ипидан-игнасигача текширганди?
Лавҳи маҳфуз балки сўнгсиз фазо бўшлиғи эди ва Шумерлардан буён шу кунгача одамзот кўзларини кўкка тикканди.
Ўғуз дарчадан қаради: зулмат ёришиб, ғира-шира осмон сўнгсиз кўринарди.
Шуури ғира-ширалик учида осилиб қолди, кўз қабоқлари тафаккурини оҳиста ўртди…
Учоқ пастлай бошлаганда қуёш нурлари Ўғузнинг юзига тегди, кўз қабоқларини оралади. Озгина ухлаган эди. Учоқ шарққа учаркан, қуёшнинг изидан етиб олганди гўё. Ўғуз умрининг энг қисқа кечасини яшаган эди.
Ўнг тарафда, олдинроқда ўтирган Ойшахонимхўжанинг кўзлари ҳамон юмуқ эди. Сомий Ошкин хўжа дарчадан осмонни томоша қиларди. Эрйигит хўжа ҳам.
Ўрхон Нодий Оқтош профессор Тўрага бир нарсани тушунтираётган эди, лекин Тарик Тўра унга унча эътибор бермаётганди. Комил хўжа Ўғузнинг ёнида теран уйқуда эди, сал ёнга қийшайганди. Профессор Ойдамир учоқнинг олд қисмида оёқда туриб, стюрадес қизлар-ла гаплашиб турганди. Кейин орқага юриб келди ва Арслон хўжанинг елкасига қўлини теккизди:
–Уйғон, Комил, ярим соат сўнгра Tошкентдамиз!, — деди.
Комил Арслон билан бирга профессор Ойша Қилич ҳам уйғонди. Сўнар Ойдамир хитоб этди:
–Ўx-ў, буларга қаранг, умрлари уйқуда кечаяпти. Йилларча биз бу фурсатни кутмаганмидик? Қани, туринг, бир оз сўнгра Tошкентни томоша қиламиз.
Ўрхон Нодий Оқтош орага кирди:
–Сен қайси фурсатни кутдинг, ўғлим. Асли кутган Mаҳмат. Унга қара, Кўзларини дарчадан ажрата олмаяпти. Ниҳол Отсизнинг романларини илк бор ўқигандан бери Ўрта Осиёни хаёл қилади шўрлик. Мен аминман-ки, ҳозир у ўзини Бугу Алп ўрнида ҳис қилаяпти.
Профессор Эрйигит Ўрхон Нодийга секин қайрилиб қаради ва енгил табассум билан жавоб берган бўлди.
–Сен менинг “Бўзбўрининг ўлими” романини қачон ўқиганимни биласанми?
Сизлар кўчада чиллак ўйнаган пайтингизда биз роман ўқир эдик, ўғлим, — деди Сўнар Ойдамир ҳазиллашиб Ўрхон Нодийга.
Ўғуз Думан хўжаларини жиддий одамлар деб тасаввур қилганди. Чиллак ўйини ҳақидаги сўзлар домлалар билан янада самимийроқ алоқа ўрнатиши учун ишорат эди унга. Мана, Ойдамир хўжа унга хитоб этаяпти:
–Қаранг, бу ерда Ўғуз бор. Ичимизда энг омадли у. Ҳеч орзу-хаёл қилмасданоқ “гуп” этиб Ўрта Осиёга бориб тушаяпти. Шундай эмасми?
–Албатта, омадлиман, хўжам. Яна икки карра омадлиман. Сизлар билан бирга бўлиш яна бир омад.
–Менга қара, Сўнар, нима қилсанг ҳам бу боланинг аxлоқини бузолмайсан. Сенинг дағал сўровларингга бераётган адабли жавобларига қара!, — деди профессор Эрйигит Сўнар Ойдамирга юзланиб.
Ўғуз енгил табассум қилди. Ичида Сўнар хўжани ҳақли деб санарди. Агар Сўнар хўжа шундай очиқ-сочиқ гаплашмаганида ўзини хўжаларга яқин ҳис этолмасди.
Аслида, профессор Эрйигитни “гапиртирган” ҳам Сўнар хўжа эди. Йўловчилар камарларини тақдилар. Учоқ Tошкент устида пастлай бошлади.
Дарча ёнида ўтирганлар кўзларини пастга тиккандилар.
Ўғуз белидаги камарни ушлаб қўйди. Аслида у Tошкентга парашютда сакрашни xоxларди.
Учоқ тўхтаганда йўловчиларнинг бир қисми ўрнидан турди. Ўрхон Нодий билгич овоз билан уларга сасланди:
– Ўтиринг, оғайнилар фақат ярим соатдан кейин ўчоқдан туша оласизлар.
Ҳақиқатан ҳам, йўловчилар ярим соат учоқда ўтиришга мажбур бўлдилар. Учоқ ҳавода экан, зерикмаган одамлар учун шу ўттиз дақиқа бир қийноққа айланганди.
Сўнар Ойдамир Сомий Ошкинга деди:
–Етар ўғлим, ташқарига қараганинг етар, буёққаям боқ, юзингни кўрайлик!
Ўрхон Нодий:
–Сомийни гапиртиролмайсан. У ҳозир Tошкентда қанча пул харжлаяжагини ўйлаяпти.
Аммо Сомий Ошкин чидайолмай гапириб юборди:
–Бу Ўрхон доим шунақа, деди ва Ўрхонга ўгирилиб, — сен ўз ишингга қарасанг-чи, ўғлим!
Лекин Ўрхон Нодий “ўз ишига қарамасди”. Унинг юзидаги чизиқлар ўзидан мамнун эканини кўрсатиб турар, ҳазилкашликни давом эттириш учун дўстлардан кўмак истарди гўё.
Ўғуз хўжаларининг ўзаро муносабатлари ҳақида ўйлади, уларнинг бир-бирига яқинлик даражаларини ўлчаб кўришга ҳаракат қилди. Комил хўжа, Ўрхон Нодий ва Cомий Ошкин Истанбулдан бўлиб, бир бўлимда ишлардилар. Ойша Қилич, Тариқ Тўра ва Mаҳмат Эрйигит анқаралик эдилар. Cўнар хўжа эса Элазик ёки қайсаридан эди. Аммо хўжаларнинг бир-бирига яқинлиги улар яшаган ерга боғлиқ эмасди. Ўрхон Нодий билан Сўнар Ойдамир бир-бирига анча яқин эдилар. Кўп гаплашмаса-да, Эрйигит хўжа ҳам уларга яқинлиги сезилиб турарди. Уларнинг ёшлари ҳам яқин эди зотан. Ойша хоним уларнинг ҳаммасига бир хил узоқ ва бир хилда яқин эди. Ҳамма хонимхўжани қаттик ҳурмат қилар, аммо бу уларнинг бу олима хотин билан самимиятига халақит бермасди.
Тариқ Тўра ҳеч ким билан гаплашмасди. Худди бу гуруҳда эканига пушаймон эди ёки бу гуруҳдагиларни менсимаслик бор эди унда.
Ўғуз бу ҳақда ўйларкан, одамлар учоқнинг чиқиш эшигига қараб йўналди.
Зинапояга илк қадам ташлаган Сўнар хўжа эди. У чуқур нафас олиб “оҳ!”, деб юборди. Эрйигит хўжа Ойша хонимга зинапоядан тушаркан ёрдамлашган бўлди. Сал нарида ҳайъатни кутаётган бир гуруҳ киши турарди.
Баъзиларининг кўлида гул бор эди. Миллий кийим кийган иккита қиз юмалоқ нонни кутариб туришарди. Бир ёш йигит кўтариб турган картон қоғозда “Халқаро Туркология Конференцияси”, деб ёзилганди. Ўрхон Нодий олдинга чиқиб:
–Бу ёқдамиз, дўстлар!, — деди кўтаётганларга хитобан ва кутаётганлардан ўрта ёшдаги биттасининг қўлини сиқиб, ўзини таништирди. Кейин бошқа биттасига ўгирилди:
–Ў-ў, Абдураҳмонов, бу ерда ҳам кўришмоқ бор экан тақдиримизда, — дея Абдураҳмоновни қучоқлади. Кейин ўз вазифасини эслаб, турк ҳайъатидаги олимларни ўзбек мезбонларга битта-битта таништирди. Ўша юмалоқ нондан бир парча синдириб, тузга ботирди ва оғзига отди:
–Шукри Элчин хўжанинг “туз-экмак ҳаққи” номли мақоласи эсингизда борми?, — деди у ва ҳар кимнинг қўлидан ушлаб, нондан синдиришга ундади. Айни пайтда ўзбекларга Элчин хўжанинг ўша мақоласини тушунтира бошлади. Ўзбеклар гулларни профессор Oйша Қиличдан бошлаб, ҳаммага улашиб чиқди. Ўғуз Думан профессор Эрйигит хўжани зимдан кузатиб турарди. Хўжанинг кўзлари намлангандай туюлди унга. Mаҳмат Эрйигит хўжа атрофига бир ҳасрат билан боқарди.
Сўнар хўжа ердан бир чечак топди ва сумкасига қўйди.
Ҳамма автобусга минди. 25 ёшлардаги 5-6 та йигит-қиз автобуснинг олдинги ўриндиқларига ўтириб, меҳмонларга “йўл кўрсатувчи” бўлажакларини айтишди, аспирант эканлар. Улардан бири инглиз тилида йулдаги бино ва бошқа нарсалар ҳақида билги бера бошлаганди, Сўнар Ойдамир:
–Ўзбекча гапир, биз англаймиз, — деб уни огоҳлантирди.
Йўл кўрсатувчи оғир-оғир ўзбекча гапириб, тушунтира бошлади. Ўғуз Думаннинг кўзи Тариқ Тўрага тушди. Бу одам Ойдамирнинг даккисидан мамнун бўлмаганди.
Бирдан Комил хўжанинг овози эшитилди:
–Бизнинг Ўрхон қаерда, кўрган борми оғайнилар?
–Сен ташвишланма, у ишнинг кўзини билади. Аллақачон президентнинг аравасига мингган бўлса ажаб эмас, — деди профессор Ошқин.
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси кенг майдонга қараган, худди бу майдонни қучоқлаётгандай, ярим доира шаклида бино этилганди. меҳмонхонага олдинроқ келган Ўрхон Нодий турк ҳайъатини қаршилаб:
–Қабул учун бу картларни тўлдиринглар. Ҳаммангизнинг жойингиз маълум. Ўғуз, сен Комил хўжа билан бир хонада яшайдиган бўлдинг.
Сўнар Ойдамир:
–Ўғлим, яна ҳукм қилабошладинг. Бу ерда Ойшахоним хўжа борлар, ҳайъатимизнинг бошлиғи у эмасми?
–Зарари йўқ, Сўнар. Ўрхон менга ёрдам бераяпти, — деди Ойшахоним.
–Менга қара, ўғлим, — дея Сўнарга хитоб қилди Ўрхон Нодий, — бизни кутганларга ўзимни қандай таништирдим биласанми? Мен секретарман, дедим.
Бу ерларда “секретар” десанг, бас, сени ҳайъат бошлиғи деб ўйлашади. Ўғуз хўжаларнинг ҳазилми чинми гаплашаётганини бирдан англай олмай турарди. У меҳмонхона картини тўлдирар экан, бир ўзбек қизи унга яқинлашди:
–Мен сизга ёрдамчи бўламан, — деди у, — отим Гулнор Кунбоева.
–Mамнун бўлдим, менинг отим Ўғуз Думон.
Гулнор Ўғузнинг картини олиб, тўлдира бошлади. Ора-сира Ўғузга саволлар бериб, тез ишини битирди. Унинг кўл ёзуви тез эди, аммо гапириши сокин ва оҳиста эди.