Ўзбекистондаги маҳаллий фаоллар ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари 2016 йилги пахта йиғим-терим мавсуми ҳам инсонларни мажбурий меҳнатга сафарбарлиги билан кузатилаётгани ҳақида хабар тарқатмоқдалар.
Бундан олдинги йилларда халқаро ташкилотлар ўз ҳисоботларида бу оммавий сафарбарликни “Ўзбекистон ҳукумати ўз халқини қул қилаяпти” деб таърифлаган.

Ўз ихтиёрига қарши меҳнатга мажбурланган инсонларнинг сони 1 миллиондан ортиқ деб айтилган.
Шифокорлар ўқитувчилар, давлат идора ва ташкилотларининг ходимлари, хусусий тадбиркорлардан далага чиқиб пахта териш ёки “пахта фонди” деб аталиб талаб қилинаётган маблағни тўлашни сўрамоқдалар.
“Тошкентдаги “Ўрикзор” бозоридаги ҳар бир дўкондан 600000 сўм тўлашни талаб қилаётганлари ҳақидаги дўкондорларнинг ўзлари бир-бирлари билан суҳбатлашаётганларининг гувоҳим бўлдим”, дейди мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Малоҳат Эшонқулова.
Бу маблағларнинг ҳаммаси ҳам пахта мавсуми учун сарфланадими?
Манба: bbc.com/uzbek



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ