Сўнгги бир кун давомида Қозоғистондан Европа давлатлари томон 10 та хусусий самолёт парвоз қилган.
Flightradar орқали Астана ва Алматидан асосан йирик тадбиркорларга тегишли самолётлар парвоз қилаётганини билиш мумкин.
Яна бир самолётнинг эса Москвага қараб учгани кўрилади.
Шунингдек, асли ўзбекистонлик бўлган тадбикор Фаттоҳ Шодиев Қозоғистонни тарк этган.
Ижтимоий тармоқларла тарқалган хабарларга кўра, асли ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Фаттоҳ Шодиев шахсий самолётда Қозоғистондан чиқиб кетган.
Eurasian Resources Group раҳбари Фаттоҳ Шодиев катта эҳтимол билан Россияга кетган. Кенес Ракишев ҳам мамлакатни тарк этгани хабар қилинмоқда.
Flightradar сайти маълумотларига кўра, Нурсултон Назарбаевнинг ўртанча қизи, Динара Назарбаевага тегишли самолёт ҳам Қирғизистонга учиб кетган.
Динара Назарбаева 3.2 млрд доллар сармоя билан Қозоғистонда энг бой аёл ҳисобланади.
Эрк ДП хабар бўлими



Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?