O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Карвонга ҳураётган кучукча ҳақида калом

Карвонга ҳураётган кучукча ҳақида калом
1,471 views
27 October 2021 - 18:07

Мен Муҳаммад Солиҳни шеъриятда ҳам, сиёсатда ҳам доим катта карвонга ўхшатганман. Уни бадном қилишга ҳаракат қилганарни эса доим ҳуриб қолиб кетадиган итларга менгзиганман. Муҳаммад Солиҳга қарши катта, нуфзли, оғир ва босиқ карвонга қандай итлар ҳурмади, дейсиз? Улар орасида ИАКдек катта ва унинг малайларидек митти кучукчалар ҳам бор.

Шу карвонга ҳурувчи кучукчалар сафига яқинда соҳта журналист, иғвогар инсон, даъюс эркак Бобомурод Абдуллаев ҳам қўшилди. Шу йил май ойидан бери бу ҳунаса Муҳаммад Солиҳга қарши катта туҳматли чиқишлар қилиб келмоқда. Лекин оғир, мулоҳазали ва босиқ Муҳаммад Солиҳ унинг биронта чиқишига парво қилмади ва қилмаяпти.
Муҳаммад Солиҳнинг Бобомурод Абдуллаевнинг иғволарига жавоб бермаётгани жуда тўғрилигини энди англадим.

Бошда, нима учун Солиҳ матбуотда чиқиб Бобомурод Абдуллаевнинг таъзирини бермаяпди, деб жаҳлим ҳам чиқиб юрди. Чунки, Бобомурод Абдуллаевнинг минг чиқишини Солиҳ бир марта чиқганда ер билан яксон қилишини яхши биламиз. Энди ўйлаб қарасам, Солиҳнинг чиқиши Бобмурод Абдуллаевни машҳур қилиб юборар экан. Бобомуроднинг нимани кўзлаётганини Солиҳ ич-ичидан яхши англаб, уни сукут билан жазолаётган экан. Бошқа томондан, Солиҳ сиёсий майдонда Бобомуродни ўзига лойиқ рақиб, деб билмаганида деб ўйлайман. Сабаби, Солиҳнинг босиб ўтган йўлининг Бобомурод ҳали юздан бирини ҳам босиб ўтмади. Умрининг охиригача чиранганда ҳам, Солиҳнинг тиззасидан келадиган бир иш унинг қўлидан келмайди. Чунки, унинг барча айтганлари асоссиз ва ёлғон, бўхтонлардан иборат эканлигини ҳамма кўриб турибди.

Мустақиллик йилларида сийсий майдонда шердек ўкирган битта Муҳаммад Солиҳ бор. Ўттиз йилдан буён ИАКнинг режимига битта Солиҳ қарши курашиб келяпди. Буни бутун дунё билади. Бу ҳол дўстларни шод қилгани сингари душманларнинг ичини ёқади, ҳасадини келтиради. Нима бўлса, бўлсин! Солиҳ тарих олдидаги ўз вазифасини мувафаққиятли амалга оширди. Унинг номи Ўзбекистон тарихига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди. Энди, буни ҳеч ким ўзгартиолмайди, ҳеч ким энди тарихни орқага айлантиролмайди!

Ҳурматли Муҳаммад Солиҳ! Ақл-закаоватингизга, одоб-ахлоқ ва сабр-қаноатингизга минг офарин! Сиз, сиёсат оламидагиларга яна битта катта сабоқ бердингиз. Яъни, одобсизни, одоб-ахлоқингиз – сукут билан жазолаяпсиз. Бу ҳаракаттингиз, гап уқмаганга қандай қилиб гап уқтиришнинг олий намунаси бўлди! Сиз ўзини журналист деб таништираётган бир нусханинг аслида бир кучук эканини сукутингиз билан кўрсатдингиз!

Ҳурмат билан

Зулфиқор Файзуллаев

27.10.2021