O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Карикатура учун мавзу: Ота 40 ёшли қизининг сочини ўрармиш…

Карикатура учун мавзу: Ота 40 ёшли қизининг сочини ўрармиш…
138 views
14 January 2013 - 14:58

babayagaҚаердадир Гулнора Каримованинг шеърини қўшиқ қилиб айтганларини эшитдим. Мусиқа ҳусусида бир нарса демайман. Зеро бу соҳада мутахассислигим йўқ. Фақат сўзларига эътибор бердим. Ҳайратлансангиз арзийди. “Муаллиф”нинг русча бир нарсалар ёзиб юришини билардим. Бу ерда – “қўшиқ” қилинган матн – ўзбекча. Демак, таржима қилинган. Таржимон ҳам асл нусха даражасидан юқори эмас. Ўқиб кўринг:

Яна бир бор сочим майда ўринг, отам.
Истасангиз мен ўғилнинг ўрнин босай…

Ва ҳоказо… ва ҳоказо…

Отаси кимлиги ҳаммага маълум. Франция суди қарори билан тан олинган қонхўр диктатор, Маддоҳлари уни президент деб ҳам аташади. Нима бўлса бўлсин, лекин қизи ёзган қўшиқда янги бир шаклда, янги образда кўринаяпти. “Қўшиқ”нинг асл матни, бачканалиги ҳақида гапириб ўтирмайлик. Таржиманинг ҳам ўта саводсизларча қилингани шундоғам кўриниб турибди. Буни ҳам таҳлилга арзимаслигини эътибордан четда қолдиришимиз мумкин… Фақат юзаки қараганда ҳам кўзга ташланиб турган мазмунга бир қаранг! Менимча, бу ерда бир карикатурачи рассом керак холос… Тасаввур қилинг: Етмиш ёшлик ўша ҳаммага отнинг қашқасидай таниқли ҳалқ қотили, қонхўр диктатор ёши элликка қараб кетаётган қизини тиззасига олиб ўтириб, сочларини майдалаб ўраяпти!
Ажойиб манзара! Қайси ўзбек ота қизининг сочини ўриши мумкин!

Xалқимиз тарихида учрамаган ҳодиса. Шармандаликнинг ўзи. Ёки – бу ҳам “буюк келажак” кўринишларидан бирими? Ҳар ҳолда карикатура учун арзийдиган бир мавзу…
Сиз нима дейсиз?

Ёдгор Обид
Facebook.com дан олинди