O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримовдан қолган барча кадрларнинг кетига ёппасига тепилса қутуламизми?

Каримовдан қолган барча кадрларнинг кетига ёппасига тепилса қутуламизми?
173 views
21 July 2019 - 8:00

Кейинги икки-уч йил ичида маддоҳликка қарши жиддий жанг борган, кучли қораланган, ҳатто бу қусур президентнинг назарига тушган бӯлса ҳам амалдорларимиз бу иллатдан ҳали қутулолмаяпди. Улар, шунингдек, ҳалигача мустақил ҳолда, Президент ташаббусисиз ишлай олмасликларини намоён қилмоқда. Бу Молия вазири ӯринбосари Шоҳруҳ Шораҳметовнинг Ӯзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тӯғрисида”ги Фармонига бағишланган анжуманда фармонга доир ӯзгаришларга изоҳ бериш жараёнида яққол аён бӯлди. “…Умуман ҳукумат режаси ва бюджет параметрларига кӯра маошлар ва пенсиялар 7 фоизга оширилиши кӯзда тутилган эди. Аммо президентимиз ташаббуси билан бу кӯрсаткич 10 фоизга кӯтарилди”, – дейди вазир ӯринбосари.

Ҳақли савол туғилади. Демак, маошлар ва пенсияларни 7 фоизга эмас 10 фоизга оширишнинг иложи бор экан, у ҳолда вазирлик президент ташаббусини кутиб ӯтирмасдан нега бир йӯла 10 фоизга ошириб қӯя қолмади? Мутахассислар қачонгача ҳар бир иш бӯйича президентнинг ташаббус кӯрсатишини кутиб иш қилиши керак? Ахир Президент ҳам оддий одам, худо эмас, қатор хатолар қилган ва хатолар қилиб келаётган, маошларни 7 фоиздан 10 фоизга оширишга қурби етган, лекин нарх навонинг 40-50 фоизга ошиб кетмаслиги бӯйича ташаббус кӯрсата олмайдиган Яратганнинг ожиз бир бандаси.

Молиячилар агар маошларни 7 фоиздан 10 фоизга ошириш мақсадга мувофиқ келмаса нега президентнинг бу ташаббусини рад этмайди?

Умуман айтганда, жаноб Шоҳруҳ Шораҳметовлар “Президент ташаббуси” деган жумлани ҳуда-беҳуда тилга олишга қачон чек қӯяркан, мана шу жумла истеъмолдан қачон чиқариларкин? Каримовдан қолган барча кадрларнинг кетига ёппасидан тепилса қутуламизми?

Рўзибай Азимий