O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримовнинг “дангаса” деган сўзига жавобан

Каримовнинг “дангаса” деган сўзига жавобан
19 views
22 June 2013 - 15:41

Жаноб Каримов, сизнинг Жиззах вилоятидаги сафаринигиз давомида айтган “Дангаса” иборангиз мана икки кундирки, қалбларимизга пичоқдай ботмоқда.

[soundcloud id=’98107165′ color=’#B8240D’]

gastarbaiterБу гапингиз билан мухожиротдаги Халқимиз вакилларини мутлоқ хурмат этмаслигингизни, улар учун мутлоқ ғамхўр эмаслигингизни яна бир бор исбот этдингиз. Ана ўша бирордарларимиз ва аёлларимиз, ёшларимиз ўша ерларда аслида нима сабабдан юрганлари хақида мана мен сизга икки оғиз айтиб ўтаман.

Юртимиз фақатгина бой зодагонлар учун, мансабдорлар учун, рахбарлар ва юқори лавозимдаги ходимларингиз учунгина бир жаннатдир. Оддий Халқ учун ҳеч қандай жаннат роҳати йўқ. Сиз умуман мансаб либосини кийган вақтингиздан бошлаб бирор марта қишлоқларни кўрдингизми? Бирор марта шаҳарларни кезганингизда, оддий аҳоли уйларини кузатдингизми? Шароити билан қизиқдингизми?

Мана мен биламан, юзлаб оилалар бор, хонадонига гўшт кирмайди, шакар нима билмайди, юмшоқ нон нима билмайди, даволаниш нималигини билмайди, қариялар қариб ҳам дам олмайди, аёллар ҳаммаси мажбур ишлашга, ёш болаларни кўчаларда хор бўлиб юришларини наҳот билмайсиз?

Шундай хонадонлар бор, на свети, на гази, на телевизори. Ёмғир ёғса, уйида ўтириб шалаббо бўлади. Қанча одамларни биламан, касал бўлса, кечалари инграб, дод деб чиқади, уларга мени далдаларим кор келади, деб ўйлайсизми? Йўқ, уларнинг азобини бу йўл билан енгиллаштира олмайман.

Хасрати йўқ одамни менга топиб бера оласизми? Оддий Халқимиз орасидан ночормас одамни топиб бера оласизми?

Уйланадиган қанча йигитлар ночорлиги учун оила қуролмаяпти, қанча қизларимизни ота-онаси мана шундай сабаблар билан эртаю-кеч ишлайди. Мана шу гапимни илло инкор эта олмайсиз, чунки мана шундай йигит-қизлар ночорлиги учун қизингиз “мингта тўй, мингта суннат» қилмоқда. Сиз мана бундай ишдан уялиб, қон йиғлашингиз керак эмасми? Мана шу ишлардан ҳам ночор Халқимиз устидан шундай куласизми?

Энг кам иш хаққингиз 80 минг сўм атрофида бўлса, мана шу ишингиз ғирт устимиздан кулганингиз эмасми? Сиз мана шу белгилаган маошингиз билан чиқариб қўйган солиқларингизни бир солиштирингчи, солиқ миқдори кўп чиқади, хўш Халқ қачон орттиради, қачон қорнига қиймаслиги мумкин бундай маошдан, қачон даволаниши учун шу пулдан орттириши мумкин?

Халқ иложсизликдан нима иш бўлса қилмоқда, қаердан бир томчи сув оқса, ҳамма ўзини ўша тарафга уради, сиз эса қаердан сув оқса, беркитиш билан бандсиз-ку. Халқ доим ўзига ўзи иш топади, бошқаларни ҳам иш билан таъминлайди, сизчи? Сиз ахир бош иш берувчисиз-ку, қачон Халқ учун иш бериб қўйдингиз, қайтанга ишчиларни ишидан айирасиз-ку!

Сиз учун фақат ходимларингиз зарур, сиз улар учун иш бера оласиз, улар Халқни сиз учун эзиб қонини ичиб берса, шу керак сизга. Мана шунинг учун ҳам уларнинг маоши етарли, мана шунинг учун ҳам имтиёзлари бисёр. Халқда-чи? Халқда ҳеч қандай имтиёз йўқ. Хатто тинчгина ишини ишлаш учун хорижга ҳам чиқиши сизга оғирлик қилади. Аслида сиз бўласиз ҳаммага оғирлик солаётган, камига қизингиз ҳам шу Халқ устига ётиб олди.

Мундоқ ўйлаб қаранг, агар ўзимизда иш бўлса, шунча одам хорижга кетадими? Шунчалар тўқчилик бўлиб ҳеч ким ҳали очидан ўлмаган бўлса, 8-9 миллион одам иложсизликдан ўша юртларга иш излаб кетадими? Дангаса одам умуман хорижга, яна ишлагани кетадими? Ўзбекистонда сизга қаноат қилиб ишлаётганлар ишчану, хориждагилар дангаса бўлдими? Дангаса одам қурилишларда, совуқда ишлашини била туриб кетадими? Шунча одам қайтиб келса, сиз ёки анави қизингиз иш бера оладими хаммасига?

Ҳеч қачон на сиз ва на қизингиз иш бера оласиз. Қорни тўқни қорни оч билан иши йўқ. Ҳа очидан ўлмаслигига сабаб сиз эмас, саховатли Халқимиздир. Сиз аяган бир бурда нонни ўша Халқимиз ночорларга аямайди. Сиз эса уялмай-нетмай ҳаммани боқиб қўяётгандай гапиришингиз энсаларни энасини қотирворди…

Сиз учун биз дангаса эканмиз, ўша ерларда супурсак, пол артсак сиз учун уят экан, унда шароит қилиб қўйинг оғиз йиртмай. Нима, Ўзбекистонда одамлар супурмаяптими, пол артмаяптими? Хожатхоналарга бориб кўрингчи руслар эмас, ўзбеклар ишлаяпти. Ахлатхоналарда болаларимиз ишлаяпти, кўчаларда кўрмайсизми орқасига “коммунал хизмат” деб ёзилган либосларда нуронийларимиз кўча тозалаб юришибди, сиз на ёшни ва на қарини таъминлай оласиз.

Ўзингизча Халқаро давлатлардаги ҳамкасбларингиз олдида ҳижолат қилиб қолдингизми биз кўчаларни супурсак, тозаласак? Ўз Халқингиздан қачон ҳижолат қиласиз унда?

Бирор марта Халқим деб ортимиздан бирор хорижга бордингизми? Келинглар, энди ўзимизда ишлаймиз, мен иш яратиб бераман, дунёга сизларни қул қилмайман, деб даъватлар қилдингизми? Ёки бирор марта пул бериб қўйдингизми саҳоват қилиб?

Нима хаққингиз бор шундай иложсиз ишлаётган Халқимизни “дангаса” деб хақорат қилишга? Энг катта дангаса ўзингиз-ку. Ўша хорижда дангаса одам хақиқатан очидан ўлишини билмайсизми? Бир одамга шундай гап айтиб, мен қанчалар хижолатда қоламан, сиз миллионлаб одамларга ошкора “дангаса” дейишга юртбош, президент сифатида қандай хаддингиз сиғди? Халқпарвар бўлсангиз, нега гапираётганда раҳм ва қайғуриш билан гапирмайсиз? Ўша миллионлаб одам қалби қанчалар озорланишини билмайсизми? Шунча одам сиздан бирор яхши гап эшитаман, деб туриб шундай хақорат эшитса, қанчалар азобланишини ўйламадингизми?

Мана шу хақоратингиз ўша ишлаётганларга, қолаверса, уларнинг оилаларига айтилган хақоратдир, бу ҳаммамизга айтилган хақоратдир.

Бугун сиз бемалол хақорат этаркансиз, эртага сиздан кейинги издошингиз албатта шу ишни қайтармаслигига кафолат бера оласизми?

Халқни дарди бор, уни тушунишни истамас экансиз, ҳеч бўлмаганда, Халқни ҳақорат қилманг.

ИЙМОН МУФАССАЛ