O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримовнинг имомлари ҳарбийларни намоз ўқимасликка чақиришди

Каримовнинг имомлари ҳарбийларни намоз ўқимасликка чақиришди
189 views
11 January 2014 - 17:11

AT2014 йил 10 январь куни бўлиб ўтган жума xутбаларида Ислом Каримов тузумига хизмат қилаётган расмий имомлар диққат эътиборини яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, маърузаларида ҳарбийларни намоз ўқимасликка чақиришди.

МХХ томонидан олдиндан белгилаб берилган мавзу – 14 январь куни – ҳақида гапирар эканлар ҳукумат имомлари Ватанни ҳимоя қилиш қанчалик муқаддас бурч, юрт чегараларини ва осойишталигини қўлига қурол олиб таъминлаш жиҳоднинг бир тури эканлигини бот бот такрорлашди.

Хусусан, Кўкалдош мадрасаси ёнидаги жомеъ масжидда ўқилган маърузада Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар Турсунов мустабид тузумни қўриқлаётган чегарачилару милиционерлар, ҳарбийлару мххчиларни олқишлаб, уларни Аллоҳ ва Ислом йўлида жанг қилаётган мужоҳидларга тенглаштирди.

Пойтахт масжидларида қилинган бошқа маърузаларда ҳам расмий имомлар “тепа”дан туширилган мавзу ва ёзиб берилган матнларни ўқиб эшиттиришди. Баъзи муллалар эса: “Чегарадаги постни ташлаб кетиб, намоз ўқиш гуноҳи азим” эканлиги ҳақида ваъз қилиб, ҳарбийларни хизмат пайти намоз ўқимасликка чақиришди.
Шундай маърузаларни ўқиб эшиттирган каримовпараст имомлар Исломда мусулмонлар фақат мусулмон подшони ва фақат шаръий ҳукмларни қурол билан ҳимоя қилишгина муқаддас иш эканлиги ҳақида изоҳ бериб ўтирмадилар.

Бундай жирканч монологларни тинглаган аудитория ҳам: “Исломга қарши курашаётган раҳбарни ва тузумни ҳимоя қилиш ҳам савоб ишми?” ёки “Ўзи Ўзбекистон армияси ва давлат ташкилотларида намоз ўқиш расман таъқиқланган бўлса, нимага “Ҳарбийлар намоз ўқимасин!” – деб xавотир олаяпсиз?” қабилидаги саволларни ўртага ташламади.

ЎХҲ ахборот бўлими