Каримов отаси қамоқдан чиқиб келган кунгача, Митанда ижарадаги уйида яшайди. Ҳовли тенг ўртасидан девор билан бўлинган бўлиб, икки томонга ўтиб қайтиш учун деворга кичик бир эшик ўрнатилган эди. У очликдан силласи қуриб қўшниникига эшикдан судралиб ўтганида, уй эгасининг қари онаси бир нима кўтариб чиқиб, унинг қорнини тўйғазиб қўярди.
Каримовда худбинлик ва нафратнинг шаклланиши
Каримовни онаси акаларига ташлаб кетар, ҳали ёрдамга муҳтож кенжатойи сифатида, уни парваришлашга на вақт, на имкон топарди. Ярим кун уни деб, уйида қолиб кетса, болалари ўша кун оч қолиб кетарди. Қаровсиз, соя-салқинда қуёш кўрмай оч-яланғоч ўсган болакайнинг шу учун ҳам рахитга учраб, калласи билан қорни бир қучоқ, қўл-оёқлари ҳаддан зиёд ингичка эди. Аксига олиб акаларининг уни уззукун калтаклашлари, ҳиқилласа, “овозингни чиқазма, қизил шоғол” дея, силталаб, камситишлари уни ҳали уч-тўрт ёшида, кекса бир чолга айлантириб қўйганди. Унинг ўша пайтларда ҳам, худди бугунги кунлардаги сингари кўзлари нурсиз, ҳеч кимникига ўхшамайдиган қизил башараси чўтир ва сўлғин эди. Кўпчилик чечакнинг изи деб, ўйлайдиган чўтирлиги, аслида онадан туғма унинг маразлиги нишонаси бўлиб, шу учун ҳам унга ҳеч ким яқинлашмас, уни кўрган кимса, ўзи сезмаган ҳолда ундан жирканиб, айланиб ўтарди. Биргина қўшни кампир: бу ҳам Аллоҳнинг яратган бир бандаси, болада айб йўқ, дея, уни қўлидан келгунча, ҳимоя қилар, ўлгудек қилиб дўппослайдиган акаларининг қўлидан ажратиб, уйига олиб чиқарди. Аммо, унинг ҳеч кимникига ўхшамайдиган қизил башарасини ва нафрат тўла кўзларини кўриб, унинг ўзи ҳам қўрқиб кетарди. Отаси қамоқдан чиқиб келган кунининг эртаси, уни мактаб-интернатга топшириб юборади.
У ердагилар ҳам гўё акаларидан эшитгандай, уни “қизил шоғол”, аниқроғи “красний шакал” дея чақира бошлайдилар. Бу лақаб бир умр унга ҳамроҳ бўлгани каби феъл-атвори замирини ҳам аён қилиб туради. Ўшанда ўзбек-тожик болалари бир бўлиб, уни масхаралайдилар, устидан куладилар, камситадилар ва ҳакозо… Хуллас, нима учундир унга нисбатан шавқатсиз ва ноҳақ муносабатда бўла бошлайдилар. Бошқа миллат вакиллари ҳам уларга эргашади. Кўп ўтмай мактаб-интернатга бир яҳудий киши келадида, унинг ҳаётида кескин ўзгариш бошланади. Одамларнинг гап-сўзларича, у Муллақандов деган бир киши бўлиб, манфаати қондирилган мактаб мудири уни ўз ҳимоясига олади. У ўзбек-тожиклардан ажратилиб, руслар ва бошқа миллатлар гуруҳига қўшиб қўйилади. Унинг ўксик қалбида ўша кундан бошлаб, ўзбек-тожикларга нафрат туйғуси куртак ёза бошлайди. Йиллар бўйи йиғилган ёввой ҳисларига у ном топади. Камситишлар ва у тортган азоб-уқубатлар қиёфа касб этиб, уни ўзбек ва тожикдан ўч олишга, интиқом шаробини ичишга ундайди. Ўша мактаб-интернатга келган кимса, у Тошкентга келиб институтга кирганда ҳам унинг кетидан қолмайди.
Унинг онгига яҳудийларга хос фикрлашни сингдиради, ҳаётга яҳудийларга хос назар ташлашни, манфаати йўлида бирор кимсани назар-писанд қилмасликни ўргатади. Давлат тизимларида ишлайдиган яҳудийлар билан таништириб, унинг келажагини таъминлайди. У барчасини яхши ўзлаштиради. Унинг худбинлиги ва маҳаллий миллатларга бўлган нафрати бу йўлда унга қўл келади. У ниманики қўлга киритган бўлса, нафрат ва худбинлиги туфайли барчасига эга бўлади. Унга куч ва ғайрат бағишлаган нарса ҳам, худбинлик ва нафрат эди. У шу икки нарса орқасидан, охир-оқибат президентлик тахтига эришади, бир умр орзулагани сингари ўзбегу тожикни қора ерга қориб, уларнинг минг йиллик маънавиятларига чуқур талофатлар етказади. Миллиёнлаб шўролар, 70 йилда амалга ошира олмаган ишларни унинг битта ўзи 25 йилда амалга ошириб ташлайди. У Шўроларга нисбатан, юз минг баравар кўп қон тўкади, Шўролар халқларнинг қони-жони, оғир меҳнатлари эвазига кўтарган Ўзбекистон иқтисодини, у осонлик билан ер билан яксон қилиб, бутун бир миллатни битта ўзининг қулига айлантиради.
Каримов бор экан – ўзбек хотин-қизлари рўшнолик кўрмайдилар
Каримовнинг ўзини таниганидан кейинги умри яҳудийларнинг етовида кечганини инкор этмаган ҳолда, мен кўпда унинг отаси яҳудийлигига ишонмайман. Балки, шундайдир, аммо бу каби ассосиз афсоналарни ожиз одамлар томонидан тўқиб чиқарилган фисқи-фасод, деб ҳисоблайман. Унинг онаси, нима бўлганда ҳам чин маънодаги бир она каби она бўлганлиги чин ҳақиқат. Нима яхши-ёмон иш қилган бўлса ҳам, у замонанинг ғаддорлиги ва эрининг бошига тушган кулфат туфайли, бир этак болаларини тирик сақлаб қолиш учун қилган.
Бунинг исботини биз яшаб турган замон тимсолида англашнинг ҳеч бир қийин жойи йўқ. Уни маломат қилаётганларнинг оналари ёхуд қизлари бугун ўзлари истаганларидек, ислом дини аҳкомларига амал қилиб, егани олдида, емагани кетида, роҳат-фароғатда яшаяпдиларми? Ўн минглаган келинчакларнинг мардикорликка кетган эрларини қўпсаб, уларга садоқат кўрсатиб яшашларига, йиллаб аёлларини қучоғига олмаган йигитларимизнинг тўғри юриганларига, хотинларига ҳар кун хиёнат қилмаётганларига ишониш мумкинми?
Бутун дунёга тирикчилик ёхуд замонанинг зулмидан жонини асраш учун тарқалиб кетган ўзбек аёллари қадимдаги момоларимиз сингари Аллоҳнинг паноҳида – эрларининг ва ўғилларининг ҳизбу ҳимоясида иффатларини, аёллик шаънини асраб-авайлашга имкон топаяптилар? Бу саволларга ҳеч бир кимса, “ҳа” ёки “йўқ” дея, жавоб бера олмайди. Каримовнинг онаси яшаган даврда бу каби оилалар ёхуд ҳаёт – момот билан боғлиқ инқирозлар ўн фоиз, жуда юқори борса ўн беш фоиз бўлгандир, Каримовнинг сурункали хатта-ҳаракати билан бу нарса Мустақиллик йилларида саксон фоиздан ошди.
Бу жойда оналарнинг – хотин-қизлармизнинг қанақа айби бўлиши мумкин? Албатта, уларнинг ҳеч қанақа айби ҳам, хатоси ҳам йўқ. Шундай бўлишига Каримов бошлиқ ҳукумат ва унинг ваҳшийликларини кўриб туриб, кўрмасликка олаётган ўзбекнинг эркаклари айбдор. Жоҳил муштига, қўрқоқ тилига зўр беради, деганлари сингари бизларнинг тилимиздан бошқа нарсамиз қолмади. Тилимизни ҳам ҳеч кўрмайдиган, биров эшитмайдиган жойда ишга соламиз. Бошлиқлар ёки жамоат олдида, тилимиз, дилимиздагининг тескарисини сўйлайди, ёмонлаётганларимизни тилимиздан бол топиб мақтаб, тўнимизни тўғирлаб кийиб оламиз. Бизга омонат қилинган хотинларимиз билан тилимиз бизнинг касримизга балоларга гирифтор бўлади.
Хотинларимиз кимнинг тагига кўрпача ёзишини билолмай каловлангани каби тилимиз кимни мақтаб, кимни ёмонлашни билолмай, чайналиб кетади. Бизлар, “юзимнинг қалини, жонимнинг ҳузури”, деб ор-номус дунёсига ўт қўямиз, ҳамиятни тагимизга босиб, Каримов юз йил вайсаса, уни юз йил эшитиб юраверамиз. Унинг онасини бадоном қилганлар ҳам, аслида биз кабилар эдилар, хонлар, амирлар ва Каримовнинг ўзига ўхшаганлар эдилар. Шунинг учун ҳам Каримов нафақат ҳалққа, мамлкатга, оиласига душман, у ўзини туққан онасига ва белидан бўлган отасига ҳам душман. Уни эшитиб, ичидан куяётганларнинг, зимдан бўзлаётганларнинг ҳам, унинг атрофини ўраб, уни қўллаб-қувватлаётганларнинг ҳам ундан айби кам эмас. У бор экан, пахта бор экан, ўзбек хотин-қизлари рўшнолик кўрмайдилар, роҳат-фароғатда яшаб, Темурбекнинг онаси каби, Бобурнинг онаси каби қобул фарзанд тарбиялай олмайдилар. Азоб-уқубатлар ичра, йўқсилликлар ичра иффатларини асраб қололмайдилар. Уларнинг гуноҳлари бизнинг, ўзбек эркакларининг елкасида қолаверади…
Эргаш Сулаймон