Ҳурматли таҳририят!
Мен ҳозир Москвада яшайдиган ўзбекларданман, олий маълумотлиман, бу ердаги илмий текширув институтларидан бирида ишлайман.
Бир неча кун олдин бир ҳамкасбим билан гаплашган эдим. Унинг Путиннинг тана қўриқчилари орасида дўсти бор экан. Ўша дўстининг айтишича, Каримов Москвага келган пайти аҳволи жуда оғир бўлган Айтишича, ҳақиқатан ҳам, Каримов юрак хуружини бошдан кечирган, фақат бу “общирный инфаркт” эмас “тяжёлый сердечный приступ” бўлган.
Яна бошқа бир манбанинг айтишича, Оқсаройда хорижий матбуот шарҳини ҳар куни Каримовга етказиб берадиган ходимни ўша инфаркт ҳақидаги гап сўзлар кучайган пайтда Каримов ёнига умуман киритишмаган. Бу ҳолат илгарилари кузатилмаган экан.
Каримов нега борибди Путиннинг ёнига, деб сўрасам?
“Он же ведь старый коммунист. Не хотел чтобы слухи распространились еще сильнее”, деди.
Яъни, Каримовнинг Москага сафарининг сири худди Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирини қабул қилиш каби бўлган. Бу учрашувлар орқали Ўзбекистон диктатори фақат ўзининг касаллигини яширишга уринган.
Сафар Тўраев
ЎХҲ хайрихоҳи
06.05.2013