O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримовнинг номи абадийлаштирилиши мутлақо нотўғри

Каримовнинг номи абадийлаштирилиши мутлақо нотўғри
138 views
28 February 2017 - 20:00

Каримовнинг номи абадийлаштирилиши мутлақо нотўғри бир тадбир.

Менимча, МУСТАБИДга Мустабидга хос бир иш қилмоқ керак. Яъни, унинг номида бир музей очиб, унинг бутун қонхўрликлари солномасини шу музейга жойлаштириш ўринли.

Бутун қонхўрликлари хусусида тарихий далиллар асосида, музей ичида архив ташкил қилиш керак. Ким жабр кўрган бўлса, бошидан кечирганларини сўйласин, видео, электрон ёзувлар ва бошқа шаклларда музейга жўнатсин.

Унинг номидан ёзилган тутуруқсиз китоблар, аҳмоқона қарорлар, радио телевиденияда 27 йил мобайнида йиғилган бутун ҳужжатлар шу жойда сақланиб, ҳамма нарса кўз қорачиғи каби асралиши лозим.

Токим, кейинги авлодлар Чўтир тимсолида диктатура нима, яккаҳокимлик нималарга олиб келади, кўриб билиб оёғини борлаб боссинлар. Энди, миллат бошига бунақа мусибат тушмаслиги учун Каримов шахсидан унумли фойдаланиш керак.

Ҳозир, унинг номига нима қўйилса қўйилсин, бу вақтинчалик бир нарса. Барибир, унинг шахсига реал баҳо берадиган кунлар келади. Аммо унгача у тўғрисидаги фактлар йўқолмаслиги керак…

Яна, у ҳақидаги мақтовлар, мақтовларнинг эгалари, шиорлар ва шунга ўхшаш хар бир нарса ипидан-игнасигача музейда бўлиши керак.

Мадоҳларнинг мақтовларини, у ҳақидаги қўшиқларни миллат асрлар кечса ҳам, эшитиб, кўриш имконига эга бўлиши керак.

Отамурод Раҳмон

Манба: facebook.com