O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримовни ким химоя қилмоқчи?

Каримовни ким химоя қилмоқчи?
18 views
11 March 2014 - 11:52

899725_3Ўзбекистонни мустақил деб атай бошланганидан буён бир неча давлатлар, мисол Туркия билан иқтисодий, илмий – маърифий ва экстремизмга қарши курашиш, антитеррор алоқалар бахоналари билан кўплаб хамкорликлар амалга оширилди. Лекин эътиборли ери шундаки, оёқларига йиқилиб, ОАВ ларда кўкларга кўтарилиб кутиб олинган меҳмонлар, яъни Туркия
вакиллари бир оз вақтдан кейин, инжиқ иқлим ёки ёши ўтиб қолган одамнинг кайфиятига ўхшаш Ўзбекистондаги сиёсат ўзгариши билан кетларига тепилган холатда келган жойларига қувилганини, ёки иқтисодий хамкор бўлган шериклар қочишга ҳам улгурмай Ўзбекистон зиндонларидан жой олганликларини гувохи бўлдик. У меҳмонлар қувилиб ёки қамалганларидан кейин Ўзбекистон қўйган айб бизга ошкор қилинганида ёқамизни ушладик.

Бундай ишларга сабаб нима? Бундай ишларни аслида ким ёки кимлар бошқарган?

Албатта Ўзбекистоннинг кофир президенти Каримов томонидан бу ишлар амалга оширилган эди. Бу ишлар ортида аниқки халқ манфаати кўзлангани йўқ. Балки ўзини гох АҚШ, гохида Россия қучоғига отадиган Каримовнинг шахсий қарашларидан келиб чиққан харакатлар эди. Чунки, Ўзбекистонга ўхшаш давлатларни демократия тузуми юқоридагидек, мустамлакачи давлатларнинг қучоғига кириб яшашни тақозо этади. Кеча Ўзбекистонга оид хабарларда НАТО Марказий Осиё масаласи бўйича ваколатхона идорасини Тошкентга очмоқчи эканлиги тўғрисида маълум қилинди. Ва бугун эса, Туркия жумҳурияти Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон яқин фурсат ичида Ўзбекистонга сафар қилиш ниятида эканлиги билдирмоқда. Булар тўғрисидаги маълумотлар келгусида эътиборингизга хавола қилиб борилади. Хозирги кунда қилмишлари учун ўз жонини сақлаб қолиши катта муаммога айланган Каримов, юқоридаги маълумотлардан АҚШ ўз химоясига олаётганлиги кўринади.

Уни кимлардан ва нималардан химоя қилиш керак?

Биринчидан Ўзбекистон халқидан:
“Ўзбекистон бошқарувини қўлига олганидан бошлаб халқни ўз қуллари деб билди ва золимликда Фиръавнни ортда қолдирди. Бу кофир, диктатор
халқнинг қанча ўғлонларини соғлом инсоннинг қилмайдиган жисмоний азоблар бериб қийноқда ўлдирди. Қанча инсонларни қонини тўкди, қанча хурматга лойиқ инсонларни ёлғон тухматлар, бўхтонлар, иғволар билан қамади ёки халқнинг ичида хурмати сунъий равишда тўкди, ер билан битта қилди. Бундан ташқари 16 феврал ва Андижон воқеаларида халқни оммавий қирғин қилди. Бугунги кунда у заифлашди ва энди бу зулмларнинг жавоби бўлишлигидан қўрқмоқда. Чунки, эътибор берадиган бўлсангиз интернет сайтларида, Ўзбекистондан ташқарида Каримовни лаънатлайдиганлар сони кундан кунга ортиб бормоқда”.

Иккинчидан Россиядан:
а) АҚШ дан химоя сўраши албатта маълум бир шартлар эвазига амалга оширалади, бу шартлар аввалдан жиғига тегиб келинаётган Россиянинг яна бир бор жахлини чиқаради. КХШТ, ЕврАзес, Божхона Иттифоқи каби Россиянинг лойиҳаларига Каримов, АҚШ маслахатларига кўра дойим муаммо чиқариб, дам баъзи бир лойихаларга қўшилиб, дам маълум вақт ўтиб у ташкилотлардаги иштирокини музлатиб, Россияни шу пайтгача ахмоғини чиқариб келди. Чунки манфаат асосига бошқариладиган бу давлатларнинг кўп холатларда манфаатлари тўқнаш келади. Ўзбекистонда ҳам тўқнаш келди десак адашмаган бўламиз.

б) Юқорида айтанимиздек демократия тузумида йирик давлатлар бошқа давлатларни талашиб қонларини сўрадилар, бунга очиқ мисол хозирги кунда Украина устида бўлаётган воқеликлар. Хуллас, Ўзбекистоннинг қонини сўриш учун Каримов АҚШни лойиқ кўрди. Россия Каримовнинг ёнидаги югурдакларидан, хозирги кундаги бошқарувда турганларнинг баъзиларини сотиб олиб ўзига малай қилиб олди ва улар Каримовнинг бошқарув тарихида кузатилмаган ва кутилмаган йирик сотқинлик, кучли хомийга эга бўлган қаршиликни ташкил қилишди, хозир ҳам бу қаршиликнинг кураши Каримовга нисбатан давом этмоқда.

Учинчидан Исломий харакатлардан:
“Чунки Исломий жамоаларнинг кўплаб аъзолари Каримовнинг Исломга очиқ душманлик позициясига ўтганидан буён энг кўп жабр, зулмни тортишди. Бу жамоалрга мисол: Ҳизб ут-Тахрир, ЎИХ (Ўзбекистон Ислом Харакати), Салафийлар, Акромийлар, Таблиғ, “Нурчилар”, “Жиходчилар”, хатто Иброхим эшон издошларигача бу золимнинг ўлжасига айланди. Хозирги кунда бу жамоаларнинг кўплари Исломий тузум татбиқига харакат қилмоқдалар”.

Тўртинчидан Ўзбекистон сиёсий мухолиф партиялар:
“ЭРК демократик партияси, Ўзбекистон Халқ Харакати… Эътиборли жихати шундаки шунча зулмларни кўрган бу Исломий жамоа ва сиёсий партияларнинг кўплари хозир ҳам фаолиятларини давом эттиришмоқда. Бу золим, яхудий, диктаторнинг куни битиб бормоқда ин ша Аллоҳ қилмишлари учун жавоб берадиган вақти келди. Барча мусулмонлар бир ақида асосида бирлашсалар бунга ўхшаш золимлар томонидан Ислом умматига қилинадиган зулмларни олди олинади ва Ислом уммати ўзларининг азизлигига қайтадилар!

Абдуллоҳ
10.03.2014