Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг ‘Бу кунлар’и. 3-қисм
Таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (Нурулло Отахонов)”Бу кунлар” номли янги асарини интернетда ўқувчилар ҳукмига ҳавола этган.
Ёзувчининг расмий веб саҳифаси – nurullohuz.com да чоп этилган асар Ўзбекистон ҳақида ҳозирга қадар мамлакат ичкарисида ёзилган асарлардан ўзининг танқидийлиги билан ажралиб туради.
Адибнинг ўзи “ҳужжатли сиёсий-ижтимоий ҳикоялар” деб атаган асарда Ўзбекистондаги ўзгача фикрловчилар, жумладан, диндорлар ва сиёсий мухолифатга қарши репрессиялар қораланади, мамлакатнинг янги тарихидаги фожиали воқеалар борасида ҳукуматнинг расмий нуқтаи назари савол остига олинади.
Муаллиф президент Ислом Каримовни, ўз таъбирича, халқни “Оллоҳ берган эркинликлардан маҳрум қилиш”, “шафқатсизлик ва ҳокимиятни сақлаб қолиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслик”да айблайди.
“Бу кунлар”нинг эълон қилиниши муаллиф Туркияга ижодий сафар қилган паллага тўғри келган.
Паҳлавон Содиқ Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон билан Истанбулда учрашган.