O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов инфаркт бўлди (янгиланган)

Каримов инфаркт бўлди (янгиланган)
166 views
22 March 2013 - 13:55

Тошкентдаги махсус мухбиримизнинг билдиришича, 2013 йил 19 март  кечқурун (илк хабаримиздаги 21 мартни тузатаяпмиз), Ўзбекистон Президенти Каримов Ислом Абдуғаниевич инфарктга йўлиққан.

Аниқроғи, кенг инфарктга. Кенг инфаркт юрак фаолиятининг тўхташига, яъни ўлимга олиб келиши мумкин. Кенг инфаркт деб миокард инфарктига айтилади. Одатда у кўкрак қафасининг марказий қисмидаги оғриқлардан бошланади, оғриқлар бир неча дақиқа давом этиб, сурункали такрорланиб туради. Бу ҳолатда бемор сиқилиш, қисилиш ёки юракнинг вужудга сиғмаслигига ўхшаш оғриқларни сезади.

Оғриқлар қўлларда, чап елкада, тирсакларда, жағ ва белда кўпроқ бўлади.

Бу дардга чалинган кўп хасталар ҳатто касалхонага ҳам етолмай, жон беради. Яъни Ўзбекистон диктаторининг ҳоли ҳароб демакдир.

ЎХҲ хабар маркази