12.uz сайтининг хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди ҳукми билан хусусий клиника раҳбари Зилола Эрназарова 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбекистон телеканали хабарига кўра, Эрназарова аёлларга тиббий маслаҳатлар ва гинекологик хизматар кўрсатувчи хусусий клиника очган ва шу баҳонада чақалоқ сотишни йўлга қўйган.
Сўнгги бир йил давомида чақалоқларни фарзандсиз оилаларга 2000 АҚШ долларидан пуллаган тадбиркор ноқонуний даромад, аёлларни қийнаш, чақалоқфурушлик ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбланган. Аммо бир йил давомида бундай “жиноятчи”ни ишга қабул қилган, уни давлат маоши билан таъминлаб келган муассаса раҳбарияти, Соғлиқни сақлаш Вазирлигидаги уларнинг Хожаларининг жавобгарлиги ҳақида хабарда айтилмаган.
ЎХҲ мухбири