O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“КАРИМОВ, КЕТ!” гуруҳи аъзоларига!

“КАРИМОВ, КЕТ!” гуруҳи аъзоларига!
115 views
02 April 2013 - 13:38

Ҳурматли дўстлар,

164447_547895615244634_1903951538_nМана сафдошларимиз сони ҳам 10.000 дан ошиб кетди. Ёдингизда бўлса, Тунис ва Мисрдаги диктатурага қарши курашга халқ асосан “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали даъват қилишган ва бу диктаторларнинг ағдарилишида муҳим роль ўйнаганди.
Ажаб эмас, энди навбат биз ўзбекларга келган бўлса!

Ахир фақат ЎХҲнинг мана шу тармоқдаги гуруҳигина ўн мингларча ҳамюртларимизни бир орада тўплай олди. Эндиги вазифа – ҳар биримизнинг энг камида 10 дўст-у танишимизни бу гуруҳга таклиф қилиш ва шу йўл билан сафлармизни юз мингларга етказишдан иборатдир.

Шу билан бирга, агар эътибор берган бўлсангиз, гуруҳимизнинг асосий мавзуси сифатида “ХАЛҚ ОЁҚҚА ТУРГАНДА” номли тавсияномамиз ўрин олган. Ушбу тавсияномада халқимиз нима учун Ислом Каримов диктатурасига қарши қўзғалиши, Эркинлик ва Адолат йўлидаги бу намойишларни қандай ўтказиш кераклиги ҳақида амалий кўрсатмалар берилган. Демак, ҳар биримиз бу тавсиялар билан аввало ўзимиз танишмоғимиз, кейин эса гуруҳимизнинг бошқа аъзоларини таништиришимиз керак бўлади.
Йўқолсин Ислом Каримов диктатураси!
Яшасин Эркинлик ва Адолат!

КАРИМОВ, КЕТ! гуруҳи маъмурияти
02.04.2013