O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов кимга ишонади ва кимдан қўрқади?

Каримов кимга ишонади ва кимдан қўрқади?
177 views
24 April 2013 - 7:14

Маълумингизким, 2005 йил “Андижон воқеалари”дан сўнг И.Каримов Америкадан юз ўгириб, Европа мамлакатларидан қўрқиб, Россиянинг  “бағри”га ўзини   отган эди. Бугун эса Россиядан воз кечиб, Американинг, “қўйнига” кириб олди.   Шу десангиз, “беозор” мушугимиз анча муғомбир бўлиб чиқди. Унинг олий мақсади биргина қорин ғами эмас экан. Балки  ким унинг ҳамёнини тўйғазса,  ўшанинг “овунчоғи” бўлиб қолди. Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон Республикалари Каримов билан хисоблашмоқдалар.  Энди шу ўринда савол туғилади. “Ўзбекистон келажаги буюк ”, деб аталмиш давлат олдида бу давлатлар ким  бўпти? “Ўзбекистон ўзига хос ва ўзига мос давлат  бўлса”. Унинг ички ишига ҳеч бир давлат аралашолмайди. Чунки диктатурадан–монархияга олиб бориладиган ягона йўл ўша, И.Каримов томонидан ишлаб-чиқилган “ўзбек модель”дир. Бу “йўл”да Ўзбекистон билан  Америка ва Россия давлатлари ҳисоб-китоб қила оладилар. Қолган давлатларни Каримов хукумати бир тийинга  ҳам олмайди. Ҳатто-ки Ўзбекистон ОАВ   дунёга жар солмоқдалар.  Яъни, “Ўзбекистон яқин келажакда  8 та кучли давлатларнинг бирига айланади”,  демоқдалар.  Бу нима дегани? “Осмондаги юлдузни ҳам ракетасиз уруб  тушуриш мумкин”. Ҳали ҳеч бир давлат тарихда бундай “тез” тараққиёт йўлини кесиб ўтган эмас… kaif1

Куни-кеча  И. Каримов Россияда бориб қайтди. Унинг Россияда бўлганлиги ҳақида ОАВ ҳеч бир жойда ёритмадилар. Хатто-ки, “Ўзбекистон келажаги буюк давлат”, деб аталмиш жамиятнинг “маддоҳ”лари ҳам жим-житлар. Наҳотки шундай “буюк давлат” тўғрисида маълумот бериш “махфий” бўлса? Бу ҳам майлига. Россия ва Ўзбекистон  президентлари  олиб борган музокаралар “ёпиқ эшик”лар ортида ўтқазилганига нима дейсиз?  Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Россия давлати Ўзбекистонга ўзининг “одами”ни қўйиш ва келажакда у билан ҳисоб-китоб қилишни истамоқда. Россиянинг ягона одами бу- Шавкат Мирзиёев.  Чунки Шавкат Мирзиеёв И.Каримовнинг “двойниги”. Россиянинг фикрича, Ўзбекистонда фақат ва фақат мана шундай диктаторлар давлат раҳбарлари бўлиши мумкин. Россиянинг чизган “чизиғи”дан чиқмайдиган аллома керак. Мана шундай алломаларидан бири-Шавкат Мирзиёев бўлади.

Россия 150 йил давомида Ўрта Осиёга хўжайинлик қилиб келди.  У вақтларда очиқчасига талон-тарож қилган бўлса, энди эса “маданий” йўл билан Ўзбекистонни таламоқдалар.  Ўзбекистон азалдан чор Россияси учун хом-ашё базаси вазифасини ўтаб келган. Бундан кейин ҳам шу сиёсат давом этади. Бу 100 йилликда Россиядан қутулушнинг ҳеч қандай чораси йўқ. Чунки И.Каримов “мен ўзбек миллатиданман” деган фуқарони оёқ-қўлини ипсиз боғлаб, унинг бурнидан нуқталаб, Россиянинг “қўли”га тутқазиб берди.  Шундай экан, Россия ҳеч қачон Ўзбекистонда демократия ўрнатилишини истамайди. У демократияга тиш-тирноғи билан қарши чиқади.  Чунки чор Россиясининг мақсадига эришишининг бирдан-бир йўли  фақат ва фақат Ўрта Осиё ҳалқларини эзиш ва уларнинг бойликларига эгаллик қилиш бўлган.  Бугунги кунга келиб, Россиянинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати ҳали ҳам ўзгаргани йўқ. Гарчи Ўзбекистон мустақил давлат бўлса-да, у пост советлар давридаги мустамлака давлати сифатида кўрилади.  Чунки Ўзбекистон ўзини-ўзи бошқаролмайди. Ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан ночор мамлакатга айланиб қолган.  “Ўзбекистон ҳалқига, бир парча нон керак холос. Уларнинг “кураши” мана шундан иборатдир”, деган фикр   Россияда ҳамон мавжуд.   Жаноби И.Каримов ҳалқнинг мана шундай холатга олиб келишига ўзи сабабчидир.  Агар Ўзбекистонда диктатура яна шу ҳолатда давом этса, эрта-индин Ўзбекистон Россиянинг ҳақиқий қулига айланади. Энг ачинарлиси эса, Ўзбекистонда яшаётган фуқароларимиз сиёсий жиҳатдан  манқурт ҳолатга келиб қолганлигидир. Россиянинг Ўзбекистонга нисбатан олиб бораётган сиёсатини бугунлик кунда ўз кўзимиз билан  кўриб турубмиз.  Кеча бизнинг ҳалқимизни бир бурда нонга зор қилган бўлсалар, бугун эса ўзбекларни ёппасига қул қилиб  ишлатмоқдалар. Эртага эса бу ўзбек ҳалқининг нима бўлишини ва тақдири нима кечишини, Ягона Аллоҳ билади!!!

 Биздан 10-15 минг километр узоқликда жойлашган, Америкадан нимани кутишимиз мумкин? Дунёнинг бир четида турган демократик давлат Америка Ўзбекистон учун нима иш қилиши ҳам мумкин? Американинг Ўзбекистондан фойда олаётган томони шуки, унинг бирдан-бир мақсади  Афғонистонни яқин келажакда иқтисодий ва ночор давлатлигини била туруб,  бечора афғон ҳалқининг бутун бир эркинлигини ўз қўлига олиш. Шундан кейин  Американинг олдида турган  бирдан-бир вазифа Ўрта Осиёда ўзининг таъсирини ўтқазиш. Чунки шу орқали бир вақтлар Амур Темур асос солган  Мовауннаҳр ва Ҳуросон давлатларига эга чиқиш.  Агар тарихга эътибор берган бўлсангиз Афғонистонни эгаллаш учун Буюк Британия 100 йил курашди. Ундан кейин эса собиқ Совет Иттифоқи 10-15 йил. Бугун эса, Америка! Бироқ бечора, ночор бўлиб қолган афғон ҳалқи ўзининг эрки ва ҳурлигини қўлдан берган эмас. Ўзининг юртини ва келажагини ўйлаб, қўлига қурол олиб курашиб келмоқда. Афғонистонга  ўзгалар бостириб кирсаларр ҳам  афғонлар ўз ватанини  қўлдан бой бермаслик учун тиш-тирноғи билан курашмоқдалар….

Ўзини дунёда демократияси маркази деб, атаган Американинг  битта мақсади бор. У ҳам бўлса ер юзига “ҳукмрон”лик қилиш. Ер юзидаги давлатларни бўйсиндириш. Юқоридан туриб, назорат қилиш. Яъни, Якка “Худо”ликка даъво қилиш.  Америка ўзга давлатлардан ундириб олган бойликлар эвазига, “фақат ва фақат Америка учун ва унинг келажаги учун хизмат қилиши шарт” деган фикрни олдинга суриб келмоқда.  Агар эътибор бераётган бўлсангиз, Америка Ўзбекистонга ўз “она тили”ни  “синдириб” келажакда, “американец” деган “миллат”ни Ўзбекистонда пайдо қилиш ҳаракатида.  Унда биз яқин келажакда ўзимизнинг она тилимиздан  айрилиб қолишимиз ҳеч гап эмас. Яқин келажакда биз ўзбеклар ўзлигимиздан кечиб, “туркий-американиц” деган миллат ҳосил бўлиши ҳам ҳеч гап эмас…

Америка учун “транзит” йўлини очиб берган Каримов ҳукумати Афғонистондаги  ҳалқнинг норозилигига катта сабабчи бўлди. Чунки  Афғонистон ҳукуматининг тепасига келишга урунаётган “Толибонлар” гуруҳи Ўзбекистоннинг бу ҳизматларини ҳеч қачон унутмайди.  Афғонистондаги қирғинбаротларда Ўзбекистоннинг катта  ҳиссаси бор. Ислом Каримов бу сиёсати билан катта хатога йўл қўйди. Бу хато туфайли яқин келажакда   Ўрта Осиё ҳалқлари учун катта таҳдид борлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак…

Ўзбекистон билан Американинг ўртасида дипломатик сиёсат ўрнатилганига ҳам  20 йил  тўлди. Аммо Америка шу йиллар давомида Ўзбекистон учун деярли бирон-бир иш қилган эмас. Америка 20 йил давомида бор-йўғи битта корхонога асос солди холос. У ҳам бўлса “GM Uzbekistan”. Мана Сизга Американинг Ўзбекистонга нисбатан  “сиёсати”…

Бугун Американинг Ўзбекистонда ўз “одами” бор.  Бу инсон америкапараст Рустам Азимовдир. Ислом Каримов Ўзбекистон телевиденияси орқали чиқиш қилиб, “эртага бизнинг жойимизга ёшлар келади” деб “ёшлар”га урғу бераётгани шахс Рустам Азимовдир.  Ўзбекистон президентлигига яна битта талабгор ҳам бор.  Бу- Гулнора Каримова (Гугушахон). Агар Гулнора Каримова, Ўзбекистонда давлат тепасига келса, унда Ўзбекистонни диктатурадан тўғри монархияга алмаштиради.  Ислом Каримовнинг асосий мақсади эса тез кунларда қизи Гулнорага тинчгина тахтни топшириш. Аммо….лекини ҳам бор. Каримов учун энг  катта  хафв бу Мухаммад Солиҳдир.  Каримов ҳукумати мана шу уюшган ва бирлашаётган муҳолифатдан жуда ҳам қўрқади. Агар Муҳаммад Солиҳ давлат теппасига келса, Ўзбекистонда ҳақиқий адолатли жамият ўрнатилади. Диктатура тугайди. Коммунистларга бутунлай барҳам берилади.  Каримов ва унинг атрофида юрган барча “клан”ларнинг  кирдикорлари очилади ўшанда, Инша Оллоҳ! Албатта ўзбек ҳалқи бу ҳақиқатнинг тагига етажакдир. Шу кунлар ва вақтлар Худо ҳоҳласа, келади.

Фахриддин Тиллаев 

24.04.2013